avatar
Куч
11636.18
Рейтинг
+8822.29

Мақолалар

YouTube «Шошилинч янгиликлар» бўлимини ишга туширди

 
YouTube «Шошилинч янгиликлар» махсус бўлимини ишга туширди. Компания шу тариқа Google'да рўйхатдан ўтган аккаунтга эга кишилар учун плейлистларни созлашда давом этмоқда. Google бу саҳифага янгиликларни қандай саралаётгани (рейтингга кўрами ёки бошқа омилларга асосланибми) ҳозирча номаълум. 

Меҳнат фаолиятингизга ижобий ёрдам берадиган 7+1 бонус тил ҳақида

Жамият
Фақатгина бир тилда суҳбатлашиш меҳнат фаолиятингизда сизни ортда қолдириши мумкин. Агар сиз мансаб пиллапояларидан кўтарилишни истасангиз ёки чет элларда янги имкониятлар қидирсангиз, икки ёки ундан кўп тилда бемалол суҳбатлашиш бир тилли ҳамкасбларингиз қаршисида устунлик тақдим этади. 
Қуйидаги 7 тилдан бирини аъло даражада билиш (инглиз тилидан ташқари) иш қидиришда қатор фойдаларни тақдим этади.

Компьютер ёки мобиль қурилмада интернет тезлигини қандай ўлчаш мумкин?

Агарда сиз провайдер интернетнинг маълум қилинган тезлигини таъминламаяпти, деб ҳисобласангиз, ёки шунчаки уни ўзингиз учун билмоқчи бўлсангиз, сизга махсус сервислар талаб этилади.
 
Қурилмани тайёрланг
 
Бу ҳаракатлар тестларнинг натижаси аниқ бўлишига ёрдам беради.

Skype'га янги функциялар қўшилди

Microsoft трансмиллий компанияси Skype дастурига янги функциялар қўшилганини эълон қилди. Энди персонал компьютер фойдаланувчилари илгари фақат смартфонларда мавжуд бўлган имкониятлардан  фойдаланишлари мумкин. 
 
Skype Insider лойиҳаси фойдаланувчилари янги функциялар синовига киришишди. Microsoft компанияси маълумотига кўра, дастур функционали анча янгиланган. Биринчи муҳим янгилик — @ рамзи ёрдамида чатда контактларни излаш имконининг яратилганида. Бу керакли суҳбатдошларни излаш жараёнини анча осонлаштиради.

ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди

ASUS икки карра оптик зум камерали ZenFone 4 Pro ва кенг бурчакли объективли ZenFone 4 флагманини намойиш қилди. Бу ҳақида «Лайфхакер» маълум қилди. 
 
ZenFone 4 ва 4 Pro бир услубда ишланган. Уларнинг шиша корпуси металл рамкали, фарқи — икки асосий камеранинг жиҳозланишида. Бундан ташқари, ZenFone 4 Pro'нинг орқа панелида нақш йўқ.  

Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади

Илм-фан
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2018/19 йилги ўқув мавсумида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун бир қатор янгиликлар эълон қилинди.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини кенг қўллаган ҳолда 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача турли имтиёзларни бериш тартиби жорий этилди.

Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?

Илм-фан
Kun.uz мухбири олий таълим муассасаларида ўтказилган давлат имтиҳонида етарли балл йиға олмай, қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқиш истагини билдирган абитуриентлар кимга учраши, ариза муддатлари бўйича тартибни ўрганиб чиқишга қизиқди.
 
«Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабалари ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 4 иловасига кўра, қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.

Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди

Илм-фан
Kun.uz мухбири Ўзбекистондаги маҳаллий олий таълим муассасаларида талабалик бахтига муяссар бўлган абитуриентлар, ўқишнинг кейинги босқичида таълимни давом эттираётган талабалар мурожаати асосида 2018/19 йилги ўқув мавсумида ўқишларда тўлов-контракт суммаси қанча бўлиши масаласига қизиқди.

Академик лицейларга ўқитувчилар тест топшириб, суҳбат орқали ишга олинади

Илм-фан
Номзодга 40 та тест саволи берилади ва 2 соат вақт ажратилади.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори билан Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

Илм-фан
Аввал хабар берилганидек, таҳририят Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан очиқ мулоқот ўтказди. Вазирнинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни бўлиб ўтган учрашувда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишдаги камчиликларни очиб, халқ таълими тизимидан мактабгача таълим тизимини алоҳида вазирлик сифатида ажратиб чиқиш кераклиги, яъни, Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш кераклиги, республикадаги 5 мингта боғчаларни ривожлантириш лозимлиги масаласини қўйган, деб ёзади Kun.uz

Сертификат освободит абитуриентов от экзамена по иностранному языку

Илм-фан
Обладатели сертификата об уровне знания иностранного языка освобождаются от тестовых испытаний по иностранному языку с присвоением максимального балла.
 
 

Кабинет Министров Узбекистана 11 августа издал постановление «О мерах по дальнейшему совершенствованию качества обучения иностранным языкам в образовательных учреждениях» (на узбекском языке).

Ўзбекистонда улкан палов тайёрлаб Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи

Бу жаҳондаги энг катта палов тайёрлаш олдидан репетиция бўлиб, 8 сентябр куни энг катта паловни тайёрлаб рекорд ўрнатиш ва уни Гиннеснинг рекордлар китобига киритишга расман уриниш бўлиб ўтади
 
17 август куни Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистонда энг катта палов тайёрланди.
 
Хабарда айтилишича, экспертлар томонидан қайд этилган ушбу таомнинг оғирлиги 6 тоннадан зиёд бўлган.

Ўзбекистон президентининг нутқи Кембрижда нашр этилди

Жамият
Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент анжуманидаги нутқи махсус рисола шаклида чоп этилди
 
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда шу йилнинг 15 июнида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусига бағишланган анжуманда сўзлаган нутқида тилга олинган ғоя ва фикр-мулоҳазалар хорижий мамлакатларда ҳам катта қизиқиш уйғотди, деб ёзади “Жаҳон” АА.

Abadiy yashashning 5 ta ilmiy usuli

Keksayish va avlodlar almashinuvi evolyutsiya uchun zarur bo‘lsa-da, abadiy hayot eliksiri, yoxud obi-hayotni qidirish bilan olimlar va tadqiqotchilar doimo shug‘ullanib kelgan. Hozirdanoq tibbiyot va ilm-fanda erishilgan yutuqlar inson hayotini ancha-muncha uzaytira oladi. Olimlar fikricha, 2032-yilga kelib, odamlarga abadiy yashash imkoniyatini beruvchi texnologiyalar yaratiladi.

Maktab o‘quvchisi uchun eng foydali oziq-ovqatlar

Maktab boshlanishiga ham sanoqli kunlar qoldi. Aqliy mehnat jadallashgan vaqtlarda maktab o‘quvchisining taomnomasini biroz o‘zgartirish – unga ko‘proq yengil hazm bo‘luvchi oqsillar va C vitaminiga boy bo‘lgan oziq-ovqatlar qo‘shish lozim bo‘ladi.

Baliq va dengiz karamiO‘rtacha kattalikdagi bitta tovuq tuxumida 6—8 grammgacha yengil hazm bo‘luvchi oqsillar mavjud.  Shuningdek uning tarkibi asab tizimining rivojlanishi va faoliyati uchun zarur bo‘lgan letsitinlar va xolinga ham juda boy. Ayniqsa qaynatilgan tuxum juda foydali. Tuxumni kolbasa, vetchina yoki bekonlar bilan emas, balki sabzavotlar bilan yeyish tavsiya qilinadi.

Қандли диабетда оёқлар парвариши муҳим

Кун давомида жуссамизни кўтариб юрадиган оёқларимизга қанчалар оғирлик тушишини тасаввур қилиш қийин эмасАйтайликоёқ кафтида қадоқ ёки ёриқлар пайдо бўлсақанчалар азобланамизСоғлом одамлар бундай муаммоларни оддий қабул қилишадибироқ қандли диабетга чалинганлар учун арзимаган зарарланиш ва инфекциялар ҳам оғир асоратларга олиб келиши мумкинАйниқсабу дардга қарши узоқ йиллардан бери курашиб келаётганлар ва кексаларнинг оёқларида томирлар зарарланибқон айланиши бузилади<span style=«box-sizing: inherit; font-weight: bolder;»

Таблеткалар "заҳар"га айланмасин десангиз...

Кўпчилигимиз таблеткаларни дуч келган суюқлик билан ичишга одатланганмиз. Айримлар чой, шарбат, компот, қаҳва каби суюқликлар ёрдамида дори ичишга кўникиб қолган. Афсуски, барчамиз ҳам бу йўсиннинг таҳдидини англайвермаймиз. Чунки бу суюқликлар таркибидаги кимёвий моддалар дорилар таркибидаги моддалар билан ўзаро реакцияга киришиши ва кутилмаган нохушликларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолатларнинг натижаси ўлароқ, дориворлар ўз шифобахшлик хусусиятини йўқотиш билан чекланиб қолмай, ҳатто тана учун заҳарли манбага айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
 
Хўш, қайси дориворлар қандай суюқликлар билан “келишмайди” ёхуд аксинча “дўст тутинади?".

​“Биг-Бен” куранти таъмирлаш учун 4 йилга тўхтатилади

Блог им. feruzaxon
Вестминстер саройининг машҳур “Биг-Бен” номи билан машҳур куранти таъмирлаш ишлари муносабати билан тўрт йилга тўхтатилади, деб хабар берди Meduza.io нашри.
 
 
Курант 21 август куни тушдан кейин тўхтатилади. Курант садолари энди 2021 йилда янграйди. 21 август куни Лондон аҳли ва меҳмонлари Вестминстер саройига таклиф этилиб, тўрт йиллик таътилга чиқиш олдидан сўнгги бора курант садоларини эшитиш учун таклиф этилди.

Шавкат Мирзиёев янги институт ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Жамият
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилади.
 
Ҳужжатга кўра, институт ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий изланишлар олиб бориш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида фаолият олиб борувчи давлат муассасаси ҳисобланади.