avatar
Куч
662.95
Рейтинг
+265.35

TDMR va Xoreografiya oliy maktabi i

Сараланган

“Уч авлод учрашуви” тадбири

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон қадри азиз, хотираси — муқаддас!” лойиҳаси доирасида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Хотира ва қадрлаш куни халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидандир. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун кураш олиб борган инсонларни ҳамиша элимиз ардоқлаб келган.
Фашизмга қарши мардлик ва жасорат кўрсатган, жанг майдонларида жонини аямаган, сабр-бардош билан бошига тушган мусибатларни енгиб ўтган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларини шарафлаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мақсадида ушбу тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир “Ёшлик” шаҳар ҳокимияти, “Камолот” ЁИҲ “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Етакчилар Кенгаши, Ўзбекистон Жангчи фахрийлар уюшмаси, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида уюштирилди.
Учрашув чоғида ҳар бир ташриф буюрган уруш ва меҳнат фахрийлари уруш йиллари бўлган қийинчиликлар, унинг унутилмас аянчли ва оғир хотиралари ҳақида ёшларимиз билан фикр-мулоҳаза алмашишди.
Кеча давомида Тошкент давлат техника университети талабалари меҳмонларни хушнуд этиш мақсадида ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.
Уруш фахрийлари талабаларимизга бугунги тинч кунларнинг қадрига етишни, бугунги кунда юртбошимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланишни алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Бугунги тадбир ҳарбий қуролли кучлар сафида ва фронт ортида қатнашган фахрийларимиз кўрсатган жасорати ва матонати ёшларимизда юртни эъзозлаш, кексаларни қадрлаш зарурлигини янада теранроқ англашга ундайди, десак муболаға бўлмайди.

Тошкент солиқ коллежида — ўқувчилар учун танлов

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Тошкент солиқ коллежида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги “Солиқ билимлари – болаларга” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган мақсад ёшларнинг солиқ соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, солиқлар ва солиқ тўловларининг ижтимоий аҳамиятини тушунтириш, ҳуқуқий билимларини бойитиб боришдан иборат. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда йўналишлар бўйича биринчи ўринни эгаллаган 56 нафар ёш иштирок этди.

Нуронийларимиз — хонадонларимиз файзи ва фариштаси

Қариси бор уйнинг париси бор
Жамият
Куни кеча Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Ботаника” ҳамда “Бўстон” санаторияларида саломатлигини тиклаётган фахрийлар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Юртбошимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратиш, тиббий ҳамда санатория-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини юксалтириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.
Шу муносабат билан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида кекса авлод вакилларига хизмат кўрсатадиган 15 санатория-соғломлаштириш муассасасида “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари” бўлимлари ташкил этилган. Уларнинг моддий-техник базаси янада мустаҳкамланиб, фахрийларимиз бекаму кўст соғломлаштирилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Авлодлар учрашуви номли маърифий тадбир

Қариси бор уйнинг париси бор
Жамият
Уруш фахрийси Сайидали ота Матисоқов невара, эвараларининг саноғидан доим янглишади. Бобо урушдан сўнг кўп йиллар ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Ҳозир ҳам ҳар куни гўзал Тошкентимизни айланишни, кун сайин кўркамлашиб бораётган азим шаҳар жамолидан баҳра олишни, тинч-осойишта, саодатли кунларимизга шукроналар айтишни канда этмайди.
“Туркистон” саройида Миробод тумани ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Авлодлар учрашуви” маърифий тадбирига Сайидали ота каби уруш ва меҳнат фахрийлари таклиф қилинди. Сарой фойесида кексаларни эъзозлаш, миллий анъана ва қадриятларимиз бардавомлигини таъминлаш, тинч-осойишта кунларимизнинг қадрига етишга ундовчи фотокўргазма ташкил этилди.

«Актёр ижодида рақс санъати» I кўрик фестивали

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Республика Ёш томошабинлар театрида «Актёр ижодида рақс санъати» I кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда вазирлик тизимидаги ташкилот, ижодий муассаса ва бирлашмалар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масканлари вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини бажарувчи Б.Аҳмедов, «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори В.Умаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маданият ва санъатни равнақ топтириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг турли халқаро танловларда юқори ўринларни эгаллаб, миллий санъатимизнинг бетакрор жозибасини дунёга танитишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни янги, янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

"Ёшлик завқи" фестивали

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
“Туркистон” саройида 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган якка ижрочи ва жамоалар ўртасидаги “Ёшлик завқи” номли балет ва замонавий рақс ижрочилари фестивалининг якуний босқичи ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини бажарувчи Б.Аҳмедов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги шароит ва имкониятлар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларни юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Энг фаол фойдаланувчиларни “Савол-жавоблар” бўлимидан изланг

Ziyonet portalidagi yangiliklar
Ўтган йили «ZiyoNET» ахборот-таълими порталининг янги талқини иш тушганидан барча фойдаланувчиларимизнинг хабари бўлса керак. Ундаги «Савол-жавоблар» бўлимимизга кўпгина таклифлар тушиб туради. Ана шу мақсадда биз ҳам уларнинг таклифларини инобатга олиб, шу бўлим ҳақида сизга батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз.
Бугунги кунда бўлим фойдаланувчилари ва портал мутахассислари томонидан турли йўналишларга (таълим-фан, онлайн-ўқитиш, хорижий тилларни ўрганиш, иш билан таъминлаш, қонунлар, веб-ресурслар, уй, оила, болалар, хобби, атроф-муҳит олами, гўзаллик ва соғлиқ, кино, мусиқа, видео, компьютер ва интернет, спорт) соҳасига оид 1900 га яқин савол-жавоблар билан портал тўлдирилган.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танловини ўтказиш тўғрисида

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институти “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танловини ўтказиш тўғрисида ўз мезонларини ишлаб чиқишди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тақдиқлаш ҳақида”ги 32-сон қарори ва мазкур қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2015 йилдаги №07/1-2976-сон Назорат режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чиқарилган 2015 йил 16 мартдаги 96-сон буйруқ ижросини таъминланмоқда.
“Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низом талабларидан келиб чиқиб 2015 йил 15 апрелга қадар институтдаги мавжуд таълим соҳалари ва номинациялар бўйича иштирокчилар рўйхати аниқланди.

“Ота уйим, айвонингда изим қолди...” кўргазмаси

Қариси бор уйнинг париси бор
Жамият
Бу кўргазмадан ўрин олган тасвирларнинг бари дилга яқин манзаралар, қадрдон сиймолар ҳақида. Маҳалланинг серсоя кўчаси, офтоб тафтидаги супа, шинам ҳовли, чойхонада гурунглашаётган оқсоқоллар, таниш фаввора, ёши улуғ онахон…
Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб ташкил этилган “Ота уйим, айвонингда изим қолди...” деб номланган кўргазма миллий руҳи, самимиятга йўғрилгани билан томошабинларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Унда таниқли мусаввир Қудратилла Ажиметов ижодига мансуб тасвирий асарлар намойиш этилмоқда.

“Адолат тантанаси” деб номланган маънавий ва маърифий кеча

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
2015 йил 9 апрель куни Темурийлар тарихи давлат музейи мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан “Адолат тантанаси” деб номланган маънавий ва маърифий кеча бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, Тошкент давлат педагогика университети ва Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда Темурийлар тарихи давлат музейи “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи т.ф.н. О.Бўриев, Тошкент давлат педагогика университети доценти, т.ф.н. О.Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Б.Муҳаммадкаримов, Ўзбекистон халқ артисти Т.Мўминов ва Тошкент давлат педагогика университети талабалари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Fikr.uzнинг янги талқини ишга туширилди

Ziyonet portalidagi yangiliklar
Барча олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талабалари, колллеж ва лицей ҳамда мактаб ўқувчиларининг севимли “ўқув қуроли”га айланган “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғининг йилдан-йилга лойиҳалари такомиллашиб борилаётгани қувонарлидир, албатта.

Унинг катта лойиҳаларидан яна бири Fikr.uz сайти саналади. Куни кеча унинг янги талқини ишга туширилди. Бу сайтнинг аввалгисидан фарқи саҳифа юзини очсангиз ҳаммаси ойнадек равшан кўзга ташланади: сайтнинг безаги, бош саҳифа тамоман ўзгача кўринишда, фойдаланувчилар томонидан киритиладиган мақолалар тоифалари, бундан ташқари сиз жойлаштирган мақолалар яхшилари, янгилари, TOP, модернизациялангани, кўрилганлари бўйича саралаш жараёни такомиллаштирилган. Яна бир қулайлиги фойдаланувчилар мақоласини нечта киши кўздан кечиргани ҳақида ҳисоблагич ўрнатилган ва у бош саҳифага чиқарилган. Шунингдек, ҳар бир материал тагида теглар танлаш имконияти бўларди, ана шу янги талқинда бош саҳифага булут (облако) кўринишида намоён бўлади. Фойдаланувчилар ўзлари истаган тег булутини танлаб киргизиш имкониятига эга бўлишади. Ҳар бир фойдаланувчи ўз профилига кирганда фаоллик даражаси ҳақидаги маълумотни ола билади.

“Соҳибқирон Амир Темур сиймоси – Ватанпарварлик тимсоли” мавзуида илмий-амалий семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
2015 йил 7 апрель куни соат 14.00да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгашлари ва Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Соҳибқирон Амир Темур сиймоси – Ватанпарварлик тимсоли” мавзуида илмий-амалий семинар ва маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Адолат тантанаси”номли маънавий-маърифий тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
«… Буюк боболаримизнинг маънавий олами хусусида фикр юритганда соҳибқирон Амир Темур ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди».
И.Каримов

Жаннатмакон юртимиз бўйлаб 2015 йил 9 апрель куни Темурийлар тарихи давлат музейи мажлислар залида Сохибкирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан “Адолат тантанаси” деб номланган маънавий ва маърифий кеча бўлиб ўтади. Кечада Олий ва урта махсус таълим вазирлиги “Маънавият ва маърифат” маркази, Тошкент давлат педагогика университети, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирда халқимиз ардоғидаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бехзод Мухаммадкаримов, Темуршунос олимлар, шоирлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этадилар.
Барча қизиқувчиларни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Адолат тантанаси”номли маънавий-маърифий тадбир таклиф этамиз!

Тошкент давлат педагогика университетида “Интернетдан фойдаланиш маданияти ва "ZiyoNET” нинг имкониятлари бўйича семинар

Ziyonet portalidagi yangiliklar
Куни кеча Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Мажлислар залида «Интернетдан фойдаланиш маданияти ва ZiyoNET ахборот-таълим тармоғининг имкониятлари» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда университетнинг профессор-ўқитувчилари, АРМ ходимлари иштирок этишди.
Семинарни АРМ бошлиғи Б.Холбоев очиб бериб, Ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда интернетнинг тутган ўрни ва ундан фойдаланиш этикасига тўхталиб ўтди. Кейинги сўз навбати ОЎМТВ ҳузуридаги “ZiyoNET” бўлимининг етакчи мутахассиси Л.Каримовага тақдим этилди. У тақдимот ёрдамида Интернетдан фойдаланиш маданияти, медиасаводхонлик, ва “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғининг янги имкониятлари, Tanlov.uz, Utube.uz, e-darslik, fikr.uz, umail.uz  таълим ресурслари ҳақида батафсил маълумот берди. Бундан ташқари, янги портал ziyonet.uz субдоменида жойлашган 10 та ресурслардан ташкил топган: кутубхона, хорижий тиллар, савол-жавоблар, гуруҳлар, таълим муассалари бўлимидаги мутахассислар катологига, иқтидорли ёшлар, он-лайн ўйинлар, сайт-сателлитлар, арбоблар бўлими ҳақида атрофлича тўхталди.
Семинар давомида “ZiyoNET” бўйича бир қанча таклифлар берилди: 
  • Республикада мавжуд музейлар, диққатга сазовор жойлар, зиёратгоҳлар тўғрисида алоҳида бўлим ташкил этиш; 
  • Id.uz тизимидан рўйхатдан ўтаётганда ҳимоя паролини соддалаштириш; 
  • umail.uz электрон почтага шахсий маълумотлар сақлаш (облако)ни жорий этиш; 
  • Ёш тадбиркорлар бўлимини яратиш: бизнес режа тузиш, МЧЖ очиш тартиби, банкдан кредит олиш механизмлари; 
  • ОТМ ва КҲК ҳамда ўрта таълим мактабларида ташкил топган йилларини қамраб олган бўлимни фотолавҳалар билан бойитиш;
  •  “ZiyoNET”да янгиликлар бўлимини яратиш;
 

А.Навоий номли миллий кутубхонада ZiyoNET ахборот-таълим тармоғининг имкониятлари мавзусида семинар

Ziyonet portalidagi yangiliklar
Бугун Алишер Навоий номли миллий кутубхонада «ZiyoNET» ахборот-таълим тармоғининг имкониятлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ушбу семинар миллий кутубхона томонидан ташкил этилиб, ОТМларидан: Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчи-талабалари иштирок этишди.
Тадбирни “ZiyoNET” Ресурс марказининг етакчи мутахассиси Бахтиёр Носиров аудиторияни жалб этиш мақсадида семинарни интерактив усулда олиб борди.
Б.Носиров асосан “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғининг ичига кирган: Fikr.uz, Tanlov.uz, Utube.uz, Umail.uz, e-darslikларининг имконияти  ҳамда ZiyoNET таълим портали ресурслари тўғрисида атрофлича ўқитувчи-талабаларга ғоят қизиқарли тарзда тушунтириб берди.
Савол-жавоб тарзида ўтилган бу тадбир талабаларда катта таассурот уйғотди. Улар ўзлари қизиқтирган саволларни бирин-кетин бера бошлашди.

-          Таълим жараёнида Utube.uz га қўйилган таълим видеоматериаллардан фойдаланса бўладими?
-             Utube.uz сайтидан педагоглар ҳам кенг қўллана оладими?
-          e-darslik мобиль қурилмаси ёрдамида китобларни қандай юклаш мумкин?
-           Umail.uz почта хизмати имконияти кенг доирадами?
ОТМ талабалари томонидан қўйилган талаб ва таклифлар:
  • Хитой тили маданияти, тарихи, уларнинг урф-одатлари тўғрисида маълумотлар, шунингдек, хитой дарсликлари ва тестларини порталга жойлаштириш
  •   ZiyoNET таълим порталига кирганда долзарб янгиликлар бош саҳифага чиқарилишини
Тадбир сўнггида Тошкент давлат шарқшунослик институти  ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи ҳақида алоҳида семинар ўтказиб бериш таклифини олишди.

Нуронийларга бағишланган кеча

Қариси бор уйнинг париси бор
Жамият

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари байрам концертларини намойиш этмоқда.


 Байрам муносабати билан ўзбек миллий таомлари кўргазмаси ва сумалак сайли ташкил этилиб, “Мен – обод юрт фарзандиман” деб номланган концерт дастурлари тақдим этилаётир. Унда мамлакат ва халқаро миқёсдаги танловлар ғолиблари ҳамда болалар ансамбллари она Ватан, истиқлолни мадҳ этувчи, миллий анъана ва қадриятларимиз, баҳор айёмига бағишланган куй-қўшиқлари, фольклор ашулалари билан йиғилганларга завқ улашмоқда. 



Фахрийларга эҳтиром

Қариси бор уйнинг париси бор
Жамият

Наврўз байрами куни Жиззах шаҳар Ўратепа маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мусажон Йўлдошевнинг хонадони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Вилоят ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари вакиллари, маҳалладошлар ва ёшлар отахонни уйғониш ва меҳр-саховат айёми билан табриклаб, совға-саломлар топширди.


 Иккинчи жаҳон урушининг азоб-уқубатларини бошидан кечирган М.Йўлдошев урушдан кейин қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилди. Отахон 93 баҳорни қарши олаётган бўлса-да, фикри тиниқ, қадам олишлари тетик. Фарзанду набиралар даврасида пиру бадавлат яшаётир. 



Нафосат олами

Блог им. lalixon

Нозик дидли бўлиш, гўзалликни фаҳмлай ва қадрлай олиш, бадиий маданиятни тушуниш ва шу кабиларни билиш ҳамда ўз ҳаётини гўзаллик қонунлари асосида қура олиш комил инсоннинг энг зарурий фазилатларидан бири десак адашмаган бўламиз.


 


Инсондаги нафосат тарбияси, энг аввало, ҳар бир кишида бадиий ҳиссиёт туйғуларини, одамнинг ўзидаги бадиий дидни тарбиялаш деганидир. Биз ҳаётимизда кўп дуч келмайдиган, аммо муҳим аҳамият касб этувчи чинакам санъат асарида ҳиссиёт чуқур ғоявий ва ақлий мазмун билан бирикиб кетади. Ҳар биримиз ўзимизда гарчанд шаклланмай қолган бўлса-да, бироқ мавжуд бўлган нафосат тарбиясини янада ривожлантиришимизда энг аввало ақлимиз билан ҳиссиётимизни тарбиялашимиз, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳиссиёт воситаси билан ақлимизни тарбиялашимиз керак деганидир.