Чарчоқ қандай кўзга ташланади
Бола мактабдан келиши билан шўхлик қилишга, югуришга, бақиришга тушиб кетади, катталарнинг насиҳатларига қулоқ солмайди. Уни уришиш ва тергашга шошманг. Бу ҳаракатлар мактаб дарсларидан кейинги кучли чарчоқ натижаси бўлиши мумкин. Шу ҳолатида бақириб уришсангиз, болага янаям жабр қилган бўласиз. Хўш, нима қилиш керак?
Мутахассис маслаҳатисиз бирор натижага эришиш қийин. Болани текширтиришни асосан куз ва қиш фаслларига мўлжалланг. Чунки ҳаволар исиб кетгунига қадар бола соғлигини тиклаб олиши керак. Ёзга келиб болалар яна-да ҳолдан тояди ёки асабий бўлиб қолади. Айниқса, бу олти ёшлиларда кўпроқ кўзга ташланади. Ота-оналар нимага амал қилишлари керак?
1. Агар бола соғлом бўла туриб чарчашни бошласа (тахминан куз фаслининг охирларида) соғликни мустаҳкамловчи витамин ва микроэлементлар ичириш керак. Дорихонадан уни сотиб олишда эътибор беринг, таркибида асаб тизимини мустаҳкамловчи В гуруҳ витаминлари кўпроқ бўлиши керак.
2. Болада қандайдир асаб касали бўлса, у ҳолда витаминларнинг ўзи камлик қилади. Болани, албатта, асаб касалликлари шифокорига кўрсатиб, даволатинг.
3. Боланинг овқатланиш режими тартибли, янги кун режимига мос бўлиши керак. Аввал болангиз нонуштадан бош тортиб ўрганган бўлса, энди уни дарсга кетишдан олдин калорияли нарсалар ейишга аста-секин ўргатинг. Уйқудан олдин эса аксинча, болани оғир овқатлар ейишга мажбурламанг. Шунда у тиниқиб ухлайди ва эрталаб тетик РУҲ билан оч қолиб уйғонади.
4. Телевизор қаршисида ёки компьютер ўйинлари ўинаганда бола дам олади, деб ўйламанг! Дарслардан кейин шундоқ ҳам чарчаб турган болага экран қошида ўгириш янаям оғирлик қилади. Асаб тизими ва кўз нури фаолияти бузилишига олиб келади.
5. Тўғри дам олиш керак. Фаол ва энергияли бола учун энг яхши дам — кўчада тенгқурлари билан югуриш ва ҳаракатли ўйинлар ўйнаш. Чўмилиш ҳам яхши бўшанггиради. Шундай болалар борки, тинч ўйинлар, китоб ўқиш ва кундузи мизғиш билан дам олади. Ўз боласи учун қай тартибда дам олиш маъқуллигини ота-она ажрата билиши керак.
Изоҳлар (0)
RSS ўгириш / айлантиришРўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.