Қаламтасвир фанидан назмий шарҳлар.

Табиат  инсонга жуда кўп нарсаларни инъом этади ва бунга жавобан эътибор, муҳаббат  ва ғамхўрлик, маъсулият  талаб қилади. Бу эса бизнинг виждонимиз садоисидир. Ҳақиқий маданиятли киши табиатнинг жамият тараққиётидаги роли ва ўрнини чуқур тушунади. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ шоири Э.Воҳидов қуйидагича таъриф беради.

 

Замин чексиз, само мулкида танҳо,

Тирик сайёраким, балқиб туради.

Ҳар лаҳза у борлиқ ва йўқлик аро,

Симоб қатрасидек қалқиб туради.

  <cut>

Табиатни  муҳофаза қилиш, тарихий меъморий обидаларни кўз қорачиғидек сақлаш ҳақида Давлатимиз қомуси Конститутциянинг 40-50 моддаларида ҳар бир фуқаро атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурийдир деб қайд қилиб қўйибди. Демак, фарзандларимизнинг билимдон, меҳнаткаш, ҳақиқий ватанпарвар, соғлом ва бардам комил йигит – қизлар бўлиб камол топмоғи, бугунги ХХI аср талабларига жавоб бера оладиган баркамол йигит қизлар бўлиб, камол томоғи сув ва ҳаводек зарур. “ХХI асрни маънавият ва маданият қутқаради” деб Президентимиз бежиз айтмаган.

Кишининг дилидаги, тилига чиқади. Тасвирий санъатнинг қаламтасвир ҳамда ранг тасвирида ижод қилиувчиларнинг дилидаги гаплар қоғоз ва матодан кўринади. Буни биз ҳозиргача эъзозлаб келаётган Леонардо да Винчининг Моно Лизаси бутун ер юзи санъат севар аҳилларини маҳлиё қилиб келаётганини кўриб турибмиз. Қуйида тасвирий санъат мактабларининг пайдо бўлиш тарихи дарсидан “Қаламтасвир” нинг хусусияти ҳақидаги сабоқ баёнини шеърий услубда тақдим  этаман.

 

Қаламтасвир

Эй, нафосат оламида қаламтасвир!

Ҳар бир нуқтанг, чизгиларинг бир олам сир.

Ул мусаввир томонидан чизилса агар,

Мухлисларнинг уй хаёлин мудом ром айлар!

Қадим – қадим пайдо бўлган Миср  мактаби,

Хона ичин чиздиради ўша маҳали.

Қурилажак уй тархини билмаган шогирд,

Қайта ўқиб ўрганарди олган сабоқни

Қаламтасвир, қаламтасвир О! Қаламтасвир.

 

         Бу санъатни бошлаганлар тарихи узоқ,

         Бугун билан бевосита боғлиқдир бироқ

         Ташкил этиш учун улар санъат макатабин

         “Дерифор”нинг ҳайкалини яратди ул чоқ.

 

Мозийдаги мусаввирлар мактабга келиб,

Ҳайкал чизиб ўрганарди, санъат сирларни,

Қўлда қалам, вужудларда фахр ила виқор,

Чизишарди Фиравилар тасвирларин.

 

         Мустақиллик, шамолининг шарофатидан

         То бизгача етиб келди бу санъат тури

         Камолиддин Беҳзод номли бу сирли маскан,

         Қаламтасвир, қаламтасвир О! Қаламтасвир.

 

Инсон ақли заковати, қудрати катта,

Илм олиб суврат чизиш ноёб санъатда.

Қоидага амал қилмай чизган сувратнинг,

Ғояси ҳам, мазмуни ҳам бўлмас алабатта.

 

         Йил кетидан йиллар ўтиб, асарлар ўтиб,

         “Уйғониш” деб аталувчи хўл давр бўлди.

Оврўпада ўша пайти етук санъаткор,

Микеланжело, Леонардо дунёга келди.

        

         Бири рангда, бири лойда ижод қилишиб,

         Яратдилар “Довуд”  ҳазрат ҳайкал сиймоси.

         Эъзозлайди ҳозиргача Леонардонинг,

         Мийиғида сирли кулган Моно Лизасин.

Қаламтасвир, қаламтасвир О! Қаламтасвир.

 

Малик домла рангтасвиридан кўп сабоқ берган.

Ал Беруний, Соҳибқирон сувратин чизиб,

Эсон домла “дизайндан” кўп хоналарнинг

Сайқалига – сайқал қўшиб хўп чирой солган,

Қаламтасвир, қаламтасвир О! Қаламтасвир.

 

 

Ҳа! Алабатта, ҳар бир инсонда ўзига маҳлиё этувчи хислатлар, нафосати бўлади. Буни юқорида айтанигмдек, бири шеърда, бири мўйқаламда, бири мумтоз куй – қўшиқлари билан табаиатни, она ўлкамизни тараннум этиб, кишиларни ўзига маҳлиё этади.

 

 

Муножатнинг мунгли ноласи,

Ўтмишимиз, куйлайди ҳамон.

Навоийнинг мангу ғазали

Етаклайди эзгулик томон.

 

 

Ҳақиқатдан ҳам бу ўлка ҳақида қанча куйласак, қанча шеър-у, ғазаллар битиб тасвирий санъатда тасвирласак шунча кам.

 

Бу бир ўлка-ки, қараб кўзинг тўймайди,

Қучай десанг, қучоғингга сиғмайди.

Тоғ-у тошдан оқиб келган сувларин,

Ичиб – ичиб ҳеч чанқоғим қонмайди.

Бир ўлка-ки, қараб кўзим тўймайди,

Таърифини айтсам, адо бўлмайди.

 

 

 

 

 

“Архитектура” факультети

“Касбий таълим” кафедрасининг

  тасвирий ва амалий саънат

  катта ўқитувчиси.                                                        Тўраев Ф.

 

 

 

 

  • 0
  • 25 декабр 2012, 11:54
  • mrazamat

Изоҳлар (0)

RSS ўгириш / айлантириш

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.