Таълим сифатини оширишда замонавий ўқув адабиётларнинг ўрни

2013 йил 8 январда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида ОЎМТВнинг 2013 йил 2 августдаги 278 –сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Таълим сифатини оширишда замонавий ўқув адабиётларнинг ўрни” мавзусида  илмий-услубий семинар бўлиб ўтди.


Семинар мақсади институт профессор-ўқитувчилари томонидан замонавий ўқув адабиётлари яратилишини янада ривожлантириш, “Йилнинг энг яхши дарслик ва ўқув қўлланмаси муаллифи“ Республика танловларида профессор-ўқитувчилар иштирокини кенгайтириш, профессор-ўқитувчиларга ўқув адабиётлари яратиш бўйича услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатишга қаратилди.


Семинарда ректор  Н.Н.Махмудовнинг “Таълим сифатини оширишда замонавий ўқув адабиётларининг аҳамияти”, ўқув ишлари проректори Ш.Р. Убайдуллаевнинг «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси»да  замонавий ўқув адабиётларини яратишга қўйилган талаблар”,  услубий бўлим бошлиғи  О.Д.Рахимовнинг  “Замонавий ўқув адабиётларининг шакллари, турлари ва уларнинг намунавий таркиби”, ўқув бўлим бошлиғи Р.Ю.Алиқулов ва ахборот технологиялари  маркази бошлиғи С.А.Панжиевларнинг “Электрон ўқув адабиётларини яратиш тамойиллари, босқичлари ва уларга қўйиладиган  талаблар”, АЛ ва КҲК билан ишлаш   бўйича проректор М.И.Рахматовнинг   “ АЛ ва КҲК   ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўқув адабиётлари яратишни ривожлантириш тўғрисида”  мавзуларидаги маърузалари тингланди.  Барча маърузалар қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавоблар тарзида ўтди. Семинарда институтнинг барча кафедраларда   2014 йил учун  «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси» талаблари асосида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш режасини кўриб чиқиб, қайта тузиш ҳамда унинг бажарилишини қатъий таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.


  • 0
  • 9 январ 2014, 09:31
  • qarmii

Изоҳлар (0)

RSS ўгириш / айлантириш

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.