Маҳалла – жамиятнинг мустахкам таянчидир

Ривожланган демократик мамлакатларда ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб давлат бошқарувининг номарказлашуви натижасида ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ жамиятнинг асосий институтларидан бирига айланди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш — (ғарбда “муниципалитет” дейилади) деганда, у ёки бу маъмурий – ҳудудий бирликлардаги аҳоли ваколатларини ифодаловчи, шунингдек, сайланган органлар ва уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга ошириладиган, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ишларни бошқариш тушунилади.  Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш бизнинг ўлкамизда қадимдан мавжуд бўлган. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш назарияси дастлаб XVIII асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада пайдо бўлди. Унинг табиати ва жамиятдаги ўрни маҳаллий ҳокимиятлар ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар томонидан сайланиш принципи ғоялари билан боғлиқдир. Янги тарихнинг илк даврида фуқаролар томонидан сайланадиган ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллиги концепцияси, уларнинг қишлоқ жамоалари ва шаҳарлардаги ишларга раҳбарлик қилишида марказий ҳокимиятга нисбатан алоҳидалик ҳамда бошқарувнинг мустақиллигига имконият яратади. Бу органларга давлат бошқаруви соҳасидан ташқаридаги алоҳида бир бўғин сифатида қараш русумга кирди. 1985 йил 15 октябрда Европа Иттифоқи «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа Хартияси» ни қабул қилди. Унинг 3-моддасида бу тушунча қуйидагича ифодаланди: «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деганда, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз масъуллигида, маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида, қонунлар доирасида унинг давлат ишларини аксарият қисмини бошқариши ва уни реал уддалай олиш қобилиятига айтилади». «Европа Хартияси»да: ўзини ўзи бошқариш (ҳуқуқлари): эркин, яширин, тенг, тўғридан-тўғри умумий сайловларда сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар томонидан амалга оширилади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида «УМУМИЙ ФАРОВОНЛИК ДАВЛАТИ» назарияси билан боғлиқ ҳолда муниципал (ўзини ўзи бошқаришга доир) концепция ҳам пайдо бўлди. Муниципалитетлар жамиятнинг барча табақалари манфаатларини таъминловчи ва ҳимояловчи ижтимоий хизмат кўрсатиш воситаси сифатида қаралди. Европа, Шимолий Америка ва, Япония каби мамлакатларда муниципал кенгашлар мақоми ҳуқуқий жиҳатдан муниципал ижроия бошқарувидан юқори қўйилган бўлиб, уларнинг ваколатига қуйидагилар киради: маҳаллий бюджетни қабул қилиш, юқори ташкилотлар томонидан ҳал қилинмаган айрим масалалар бўйича меъёрий қарорлар қабул қилиш, маҳаллий солиқларни жорий этиш, қарзлар олиш ва уларни ишлатиш масалаларини ҳал этиш, муниципалитетга қарашли мулкни тасарруф этиш. Кўпчилик давлатларда муниципалитетнинг ижроия раҳбарлик органларини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, маҳаллий референдумларни уюштириш каби вазифаларни бажаради. «МАҲАЛЛА» — арабча сўздан келиб чиқиб, “шаҳар ичидаги шаҳар” маъносини англатади. Тарихчи олим Наршахий “Бухоро тарихи” асарида бундан 1100 йил илгари маҳалла халқнинг бошқарув услуби эканлигини ёзган эди. Қадимд амаҳалла нафақат ижтимоий, балки, маъмурий-ҳудудий тузилма тарзида ҳам эътироф этилган. Алишер Навоийнинг “Ҳайратул-аброр” (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”) асарида қуйидаги банд учрайди: «Шаҳарлар отини маҳалот этиб, Бўлди чу юз шаҳар Ҳири от этиб». Маҳалланинг “шаҳар ичидаги шаҳарча” деган мазмуни юқоридаги ташбеҳдан кўриниб турибдики, ўрта асрларда Ҳири деб аталган Ҳирот шаҳри юзта кичик “шаҳарча”лар — маҳаллалардан ташкил топган экан. Муаррихларнинг ёзишича, ўзбек маҳалласи уч минг йиллик тарихга эга. Демак, халқимизга хос аҳиллик, меҳр- оқибат, елкадошлик, бағрикенгликнинг тарихи бундан-да қадимийроқ… Маҳалла ўзининг ана шу бой тарихида кўплаб синовларни бошидан кечирган. Мўғул истилочилари, чор мустамлакачилари уни йўқотишга кўп бор уриниб кўрган. Халқимизнинг мустақилликка эришиши кўплаб миллий қадриятларимиз сингари маҳалланинг ҳам қадимий анъана ва вазифаларини тиклаш ҳамда янада бойитиш имконини берди. Бугун мамлакатимизда маҳалла институти бераётган юксак самараларни бутун дунё катта ҳавас ва қизиқиш билан ўрганмоқда. Мустақиллик даврига келиб фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қонуний мақомини мустаҳкамлашга, уларни фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида вазифаларнинг бир қисмини жамоат ташкилотлари, жумладан, фуқароларнинг маҳалла каби ноёб ўзини ўзи бошқариш органига босқичма-босқич ўтказишга эришилаётгани ўзининг юксак самараларини бераётир. Бугун ўн мингга яқин фуқаролар йиғинлари мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни, жамиятда юксак маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш борасида фаол иш олиб бораётир.“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илгари маҳаллий ҳокимият ваколатига кирган ўттиздан зиёд ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажармоқда. Маҳалла оқсоқоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, “Маҳалла посбони” тузилмаси вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик маҳаллаларни ободонлаштириш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оила ва эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, оилавий маросимларни ихчам ўтказишда юксак самаралар бераётир. Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида давлат ва жамият қурилишида фуқаролик институтлари, жумладан, маҳалланинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор дастурий чора-тадбирлар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг изчиллик билан амалга оширилиши самарасида маҳалла бугун аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш марказига айланиб бормоқда. Фуқаролар йиғинлари ҳузурида ташкил этилган маслаҳат марказлари тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилмоқда, ишга жойлаштириш ва кадрларни қайта тайёрлаш, кичик корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ҳамда банклардан кредит олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жумладан, маҳаллалар иштирокида 2013 йилда 633 мингта янги иш ўринлари яратилди. Бу 2012 йилдагига нисбатан уч баробар кўпдир. Мустақиллик даврига келиб фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қонуний мақомини мустаҳкамлашга, уларни фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистонда маҳаллалар миллий мустақиллик даврига келибгина, ўзини ўзи бошқариш органига айланди. Ўзбекистон Конституцияси маҳалла мақомини фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида мустаҳкамлади. Мустақиллик даврига келиб фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қонуний мақомини мустаҳкамлашга, уларни фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистонда маҳаллалар миллий мустақиллик даврига келибгина, ўзини ўзи бошқариш органига айланди. Ўзбекистон Конституцияси маҳалла мақомини фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида мустаҳкамлади. Мустақиллик даврида маҳалланинг: ташкилий, ижтимоий,ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш борасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Энг аввало, маҳалла атамаси тарихда биринчи марта Конституцияга киритилди. Унга аҳолининг ўзини-ўзи бошқарувининг ноёб шакли сифатидаги конституциявий ҳуқуқий мақом берилди. 1992 йилда Ўзбекистон Президентнинг «Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш ҳақида»ги, 1999 йилдаги «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисидаги»ги Фармонлари, шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон, қарорлар, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни эълон қилинганлиги унинг исботидир. Ҳозирги даврда маҳаллаларни ижтимоий мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар иккита йўналишни назарда тутади. Маънавий вазифа — у халқимизнинг минг йиллик тарихидаги ноёб, энг азиз анъаналарни, қадриятларни қайтадан тиклаш ва ривожлантиришдан иборат.Сиёсий вазифа — у Президент И.А.Каримовнинг маҳалла институтини бугунги замон талабларига мувофиқ тарзда тиклаш, шунингдек, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари зиммасига юкланган кўпчилик вазифа ва ҳуқуқларни фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларига, яъни маҳаллаларга бериб, улар мақомини жой-жойига қўйиб, шу тариқа жамиятимиз ҳаётини демократиялашда янги ва жуда муҳим имкониятларга эришишдан иборатдир. Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси, унинг вилоят шаҳар, туман бўлимлари билан ҳокимликлар ҳамкорлигида ҳар йили «Энг яхши маҳалла», «Энг ибратли оқсоқол», «Маҳалла жонкуяри», «Энг тадбиркор маҳалла оқсоқоли» шиори остида муттасил кўрик-танловлар ўтказиб келинди. Кўрик-танловлар ғолиблари ҳар йили обрўли комиссиялар томонидан махсус нишонлар, қимматли эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Мазкур тадбирлар маҳаллаларни ободонлаштириш, озода сақлаш, айниқса ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди. Мустақиллик даврида маҳаллалар фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари, «Маҳалла» жамғармаси ва унинг маҳаллий ташкилотлари раҳбарларининг сифат таркиби яхшиланиб борди.2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Обод маҳалла йили» дастурини (2003 йил 7 февраль) ҳаётда амалга ошириш натижасида мамлакат маҳаллаларида улкан ишлар амалга оширилди. Маҳаллалардаги кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 41760,5 млн. сўм ҳажмдаги кредитлар ажратилди. Маҳаллаларда 12527 та иш ўринлари яратиш учун мазкур режага кўмаклашувчи давлат жамғармасидан 11571 млн. сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларида 2765 та оилага 2005,5 млн. сўм ҳажмдаги маблағлар ажратилди. 5528 та маҳалла ҳудудида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш натижасида ҳаммаси бўлиб, 176.418 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Шунингдек, маҳаллаларда маиший хизмат марказининг 995 та янги шохобчаси барпо этилди. Мамлакат бўйича 383 та янги маҳалла гузарлари қурилиб, унга 20407,6 млн. сўм маблағ сарфланди. 2003 йил 16 августда «Обод маҳалла йили»да ўтказилган умумхалқ ҳашарида 27,158 млн. квадрат метр майдонлар ободонлаштирилди. Бу ҳашарда 12,5 млн.га яқин аҳоли иштирок этиб, ундан «Маҳалла» жамғармаси ва унинг маҳаллий бўлимларига 1034,0 млн. сўм пул келиб тушди. Мазкур маблағлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш, маҳаллаларда спорт турларини ривожлантириш, спорт мажмуалари қуриш ва таъмирлаш, турли кўрик-танловлар ўтказишга сарфланди. «Обод маҳалла йили»да 1720 км узунликдаги газ қувурлари ўтказилиб, 174 та қишлоқ табиий газ билан таъминланди. 1277 км сув қувурлари ўтказилиб, 350 та қишлоққа сув етиб борди. Шунингдек, 1384 та маҳалла, 74.748 та аҳоли хонадонига телефонлар ўтказилди.Мамлакатимизни янгилаш жараёнларида маҳалланинг ўрни ва аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, унинг институтлари, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги иштирокини кенгайтириш истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан амалга оширилаётган ҳамда аҳоли ҳаёт сифати ва фаровонлигини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмидир. «Обод турмуш йили» Давлат дастурининг олтинчи бўлимида маҳалла институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёш ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, маҳаллалар ҳамда аҳоли турар-жойларининг қиёфасини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид масалаларни ҳал этиш борасидаги ўрни ҳамда аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари белгиланган.

  • 0
  • 24 октябр 2013, 14:22
  • tibbiyot

Изоҳлар (0)

RSS ўгириш / айлантириш

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.