Ёш бола фаришта бўлади, дейишади. У бутун дунёни ёлғонларсиз, айёрликларсиз, беғубор тарзда қабул қилади. Ўйлаб қаралса, биз катталарнинг ҳаёт ҳақида тушунча бериб, яшашни ўргатишимиз лозим бўлган ана шу митти фаришталардан жуда кўп ўрганадиган жиҳатларимиз бор экан аслида. Болаларда биз бой берган софлик, етукликлар бор экан…
— Дадажон, анави ўртоғим Дилбарларнинг ҳовлиси катта, амакилари билан битта дастурхон атрофида овқатланишади. Нимага бизникида унақамас? Илгари амаким билан ўртамизда девор йўқ эди-ку. Нега улар дарвозаларини ҳам бошқа қилиб олишди? Болалари билан ўйнагани уйларига чиқсак бизни унчалик хушлашмайди. Нимага бундай, дадажон? Келинойимнинг айтишича, биз уларнинг уйини тортиб олган эканмиз… Агар шунинг учун амаким биздан хафа бўлсалар, бу уйдан чиқиб кета қолайлик. Биз бувимникидаям тураверамиз, дада!
Тиниқ кўзларини мўлтиратиб мендан жавоб кутаётган қизимга нима дейишни билмай, каловланиб қолдим. Ўйлаб ўйимга етолмайман. Нима учун бевафо дунёда, бир-биримизга ғаниматлигимизни била туриб ҳам ўзаро мол-дунё, ҳовли-жой, пул талашамиз? Эрта-индин ҳаммамиздан қоладиган мол-дунёни деб Худо биз учун қайта яратиб бермайдиган яқинларимиз билан ёвлашамиз, меҳр-оқибатни оёқости қиламиз...
Болалик дамларим кўз ўнгимдан ўта бошлади. Раҳматли отам жуда меҳнаткаш, бир сўзли инсон эдилар. У кишини қишлоқдаги ҳамма ҳурмат қилар, маҳалла-кўйда бирор-бир тушунмовчилик, қўйди-чиқди бўлиб қолса, одамлар отамдан маслаҳат олиб, муаммоларининг ечимини топишарди. Ўшанда қизим айтмоқчи, ҳаммамиз бир дастурхонда ўтириб овқатланардик. Ҳовлимиз ҳам кенг эди. Ўйлаб қарасам, ҳовлимизнинг ўзи у қадар катта эмас, унинг кенг кўриниши бағримизнинг кенглиги, меҳрнинг кўплигидан экан. Оиламиздаги 14-15 чоғли киши бир қозондан овқат ичар, ҳеч ким бир-бири билан жанжаллашмас, уришиб-талашмас эди. Отам бунга йўл қўймасдилар. Лекин фарзандларнинг ҳаммаси ҳам ота ёки онадан яхши фазилатларни ўзига мерос қилиб олмас экан. Ака-ука, опа-сингилларим ўртасида мол-дунё талашишлар, жанжал-суронларнинг ҳаммаси отам оламдан ўтганларидан кейин бошланди...
Ўша ҳолатлар кечагидай кўз ўнгимда: отам вафот этиб, маъракалари ўтган куннинг эртасигаёқ тўрт опам акамнинг хотини билан биргалашиб уйдаги бор мол-мулкни, қўлга илинадиган буюмларни ўзаро тақсим қила бошлашди.
— Ҳой барака топгурлар, эшитган қулоқ нима дейди? Бу нима қилганларинг? Отанг сенларни шу ниятда ўстирганмиди? Ҳеч бўлмаса, менинг юз-хотиримни қилсангларчи! Мен ҳали тирикман-ку!..
Онамнинг дод-войлари, ялинишлари мол-дунё қалб кўзларини кўр қилган опаларимга таъсир қилмас, гўё тезроқ меросни бўлиб олишмаса, оилага янги қўшилган аъзо, яъни, кенжа келин бўлган менинг хотиним уйдаги бор нарсага эгалик қилиб оладигандек эди...
Бу орада кунлар, ойлар, йиллар ўтди. Уйимизда ҳар куни жанжал. Акамнинг тўрт боласи бор. Бола дегани шўх бўлади-да. Улар гоҳ менинг болаларим билан ўйинчоқларними ёки бирор буюмними талашади, гоҳ бир-бири билан тортишади, кейин яна ҳеч нарса бўлмагандек, ярашиб, келишиб кетаверишади. Лекин ана шу беғубор болаларнинг шовқини, шўхликларини важ қилиб, эрига тинмай «ўртага девор олиш» ҳақида кўрсатма бериб келаётган келинойим охири ниятига етди. Бир онанинг «тор қорнига сиққан» икки ака-ука бир ҳовлига сиғмадик — ўртага девор олинди!
Ўша-ўша акам бизникига камнамо, ҳафта-ўн кунда бир марта онамни кўргани келади. Опаларимни-ку айтмай қўя қолай. Уларнинг таъбирича, энг катта айбдор «отамиздан қолган ҳовли-жойга эгалик қилаётган кенжа ўғил ва келин» — мен ва хотиним экан...
Шу-шу ичимни ит тирнайди, эзиламан. Неча марта эгилган бошни қилич кесмас, дея акам билан дийдорлашиш, муносабатларимизни тиклаш учун унинг ҳовлисига чиқдим. Лекин акам ҳам, унинг хотини ҳам менинг ташрифимдан очиқ норози эканликларини билдирган ҳолда, совуқ сўрашишар, худди бегоналардек муносабатда бўлишарди.
Биттаю битта акам билан мени ажратиб турган ҳовлимиз ўртасидаги девор кўзимга бало-қазодек кўринади. Гўё ҳаммасига у айбдордек, ўртамиздаги меҳр ришталарининг узилишига шу девор сабабчидек, ундан нафратланаман. Қани энди қўлимдан келса-ю, ҳаммасини ерпарчин қилиб ташласам, ҳеч бўлмаса акамнинг уйига ўтадиган биргина эшик ўрнатиб қўйсам. Акамни… акамни соғиниб кетдим! Лекин ҳаммаси бир ўзимга боғлиқ эмас...
Деворга қараб туриб, ўйлаб қоламан: асли айб шу девордамикан? Биз борган сари кимга, нимага айланиб бораяпмиз?
Қўни-қўшниларим, кўча-кўйдаги ака-укаларнинг ўртасидаги илиқ муносабатларни кўрганимда эзиламан. Қоронғу тушган маҳал ўша лаънати деворнинг тагига бориб, киши билмас, унсиз йиғлайман...
Худога шукр, акамнинг болалари бизникига серқатнов. Хотинимга қарашиб, уй ишларини қилиб юришади, болаларим билан ўйнашади. Аммо улар бизникига чиққан куни деворнинг нариги тарафида келинойимнинг койишлари, қарғишлари авж олади:
— Сен… ваччалар яна аллакимларга қарашиб юрибсанларми?!
— Уларга малаймисанлар! Яна ўша ёққа чиққанларингни кўрсам, нақ оёқларингни синдираман сен… ларни!
Деворга суяниб, юрагимни чангаллайман...
Бир куни ишдан қайтаётсам, бекатда бир йигит қўлида бозорлик солинган каттакон сумка кўтариб турар, телефонда ким биландир шодон сўзлашарди:
Мақолада айтилишича ака-ука ўртасида ҳақиқатдан ҳам девор бор экан-ку, айрим ака-укалар ўртасида ғиштин девор бўлмаса-да, «кўринмас девор» улар ўртасидаги оқибатни, меҳрни тўсиб туради…
Нақадар ажойиб шеър..«Деворни ҳам қулоғи бор», дейишади-ку, агар бу шеърни ўша девор эшитганда… борми, ўзи бўзлаб йиқилган бўларди… ака-уканинг пойига…
Нимага шундай экан-а? Онамизнинг кичкина тор қорнига сиғамиз-у… кейинчалик бутун дунёга сиғмай қоламиз… Нимагайкин… Шунчалар худбинлашиб кетганимизданми бу?
Ота-онамизнинг руҳларини бунча чирқиратмасак… Ахир у дунёга..қандай келган бўлсак шундай кетамиз-ку, ортиқча бир нарса олиб кетолмай…
Изоҳлар (3)
RSS ўгириш / айлантиришМақолада айтилишича ака-ука ўртасида ҳақиқатдан ҳам девор бор экан-ку, айрим ака-укалар ўртасида ғиштин девор бўлмаса-да, «кўринмас девор» улар ўртасидаги оқибатни, меҳрни тўсиб туради…
Тилло девор, зар девор, ғиштин девор лой девор,
Сен сабабли меҳрнинг аҳволи танг, вой девор.
Ҳеч бўлмаса бағрингдан битта эшик оч, девор,
Мен акамни соғиндим, йўлларимдан қоч, девор…
Нақадар ажойиб шеър..«Деворни ҳам қулоғи бор», дейишади-ку, агар бу шеърни ўша девор эшитганда… борми, ўзи бўзлаб йиқилган бўларди… ака-уканинг пойига…
Нимага шундай экан-а? Онамизнинг кичкина тор қорнига сиғамиз-у… кейинчалик бутун дунёга сиғмай қоламиз… Нимагайкин… Шунчалар худбинлашиб кетганимизданми бу?
Ота-онамизнинг руҳларини бунча чирқиратмасак… Ахир у дунёга..қандай келган бўлсак шундай кетамиз-ку, ортиқча бир нарса олиб кетолмай…
Нега қуруқ қўл билан кетаётганлар, азизларимизнинг сўнгги кунлари ҳеч бўлмаса бизга ибрат бўлолмаскин? (Ҳеч бўлмаса тарихий ҳодиса Искандар Зулқарнайн ҳақидаги афсонани ёдга олайлик)…
mumtoz
mujgona
Ака-ука меҳрин тўсди кўринмас девор,
Бу қурилган девор эса аслида бекор.
Ота-она бизга меҳр ўргатган эди,
Лек деворнинг«асос»ида келинойим бор.
Акажоним мени жуда яҳши кўрар эдилар,
Ҳар юмушда қўллаб ҳолим, сўрар эдилар.
Келинойим айтмаганим, айтди дедилар,
Шу бўлдию акам меҳрин тамом едилар.
Эҳ келинойи нима бўлди сизга ўзи?
Ёмонларнинг нечун тегди сизга кўзи?
Ўтмай қолди акамнинг ҳам сизга сўзи,
Ёқмас бўлди ҳеч инсоннинг сизга юзи.
Онам дейман онамдек сиз кўролсангиз
Опам дейман, агар ҳолим сўролсангиз.
Кеннойимсиз, гар акамни севолсангиз,
Лек акамни олиб қўйманг мендан сира.
Бу дунёда барча нарса биздан қолар,
Қизларингиз ҳар ўрнакни сиздан олар.
Бир тан бўлиб яшасангиз сиз не бўлар?
Онам дердим меҳрингизни беролсангиз.
baht1962
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.