создание топика, блога, фотосета или ссылки

В гостях у юных шахматистов. Призы от ZioNET

 
Группа журналистов и блогеров посетила детскую шахматную школу. Полное официальное название Республиканская специализированная детско-юношеская школа по шахматам. Пригласил нас заместитель Председателя шахматной федерации Т. К. Кузиев.

The main aim of CEFR

 
My name is Raykhona Buriyeva, I am teaching at State General education school specialized in philology (M.Ulugbek, Tashkent) and I have been learning about the Common European Framework of Reference with my colleguages ( as working trener). I am writing this article because I would  like to share my thoughts on theoretical  and practical aspects of CEFR with other teachers.
 
 

Узбекистан — среди самых популярных турнаправлений 2017 года


Узбекистан — на втором месте в рейтинге самых «горячих» мировых туристских направлений в 2017 году по версии издания «Financial Times»

Рейтинг известного издания «Where to go in 2017» («Куда поехать в 2017 году») подготовлен на основе опроса лидеров индустрии, владельцев и руководителей, включая ведущих туроператоров разных стран. 

Болалар

Блог им. kawsar
Болалар  тилини
Билинг оналар,
Қалбига сиз қулоқ
Солинг оналар.
 
Болалар кулса,
Дунё кулади...
Юрагида жўшқин
Дунё бўлади....
 
Кўзларига боқинг,
Қайноқ меҳри бор,
Овозида жажжи,
Улкан сеҳри бор.
 

Умрлар бўладики, мангуликка тирикдир


Ватанини суйгувчи инсонлар унинг озодлиги, ободлиги, равнақи йўлида ўзларини ҳар ишга қодир сезадилар. Ҳаттоки, бу йўлда азиз жонларини ҳам аямайдилар. Ватан учун, унинг тинчлиги ва осойишталиги учун жонини фидо қилган ўғлонлар… Улар юртнинг асл фарзандлари эдилар… Улар Ватан тинчлигини қўриқлашни муқаддас бурч деб билдилар ва сўнгги нафасларигача ўз бурчларига содиққолдилар… Улар учун ишқ– Ватан, меҳру муҳаббат – Ватан, бору йўғи – Ватан эди. Бундай жасур ўғлонлар номи, ёди халқимиз қалбидан ҳеч қачон кўтарилмайди. Чунки мардлар ўлмайди, уларнинг жисми йўқолса-да, номи, жасорати қалбларда мангу қолади.

Ватанга садоқат, мардлик ва жасорат мадҳияси


Пойтахт Тошкент кўркига кўрк қўшиб турган, энг гўзал хиёбонларидан бирида барпо этилган муҳташам «Ватанга қасамёд» ҳайкали 2010 йил 12 январда очилган эди. Ҳа, бу тарихий воқеа Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида юз берган. Мамлакатимиз Президенти ташаббуси ва ғояси билан яратилган ушбу муаззам обида бугун юртдошларимиз учун қадрли гўшалардан бирига айланган.

Дунё бўйича Янги йил байрами нишонланиши

Янги йил дунё халқларининг энг севимли байрамларидан. Уни барча бирдай ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олади.  Мазкур байрам ҳар мамлакатда турлича нишонланади, асрлар давомида яшаб келаётган урф-одат ва удумларга бойдир.
Масалан, Италияда Янги йил, одатда, ташқарида кутиб олинади. 1 январь куни тунда автомобиль ҳаракати тўхтатиб қўйилади.

Султонхон тўра Адо ва унинг адабий мероси ҳақида

Блог им. lalixon
                                         Адо мулки маънида султон эрур
Хирадманди иқлими Турон эрур.
“Мажмуаи шоирон”дан
 
  Ўзбек адабиёти тарихида Қўқон адабий муҳити алоҳида ва салмоқли ўрин эгаллайди. Ушбу адабий муҳит етиштириб берган ижод аҳли тараққиётимизнинг турли даврларида адабий ҳаракатнинг фаол иштирокчилари бўлишган. Уларнинг асарлари халқимизнинг ўлмас маънавий мулкига айланган.

2017 йил башорати: Товуқ йили нималарни ваъда қилмоқда?


Ниҳоясига етаётган Маймун йили ўз ўрнини Оловранг товуқ йилига бўшатмоқда. Хитой тақвими бўйича Товуқ энг нозик дидли, сўзамол, синчков, сезгир, инжиқ, талабчан, ҳушёр, масъулиятли белги ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 2017-йил Товуқ йили нималарни ваъда қилади? Йил омадли келиши учун Янги йил байрамини қандай либосда кутиш керак? Шу

Энагага болангизни топширдингиз...

Кўзингизнинг оқу қораси  азиз фарзандингизни баъзан опа–синглингизга ҳам ишонгингиз келмайди. «Қўлидан тушириб юборса-я, қорни оч қолса-я» деган ҳадикда бўласиз. Аммо  мажбурият туфайли ёки вазият тақозоси билан болаларини ўзлари парвариш қилишга имконсиз ёш оналар энага ёллашга мажбур бўлишади. Хўш, бу борада нималарга эътибор бериш керак? Мавзу шу ҳақда.

“Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий конференция


Жорий йилнинг 21 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида  “Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий конференция ўтказилди.

Қайси ойда туғилганингизга қараб характерингизни билиб олинг


1. Январь. Бу ойда сабрли ва чидамли аёллар дунёга келган. Уларда эркаклардай қатъийликни кўрасиз. Бу тоифа аёллар муаммолари билан ўртоқлашишмайди, ҳасрат ҳам қилишмайди. Мағрур бўлиб барчасини ўзлари ҳал килишади. Январь аёллари ошxонада пазандалар, аммо уй тозалашни унчалик ҳам хушламайди.

2. Февраль. Февралда таваллуд топган аёллар чўрткесар ва феъли бироз мураккаб ҳисобланишади. Уларда кўпинча асабий портлашлар ва ўзини назорат қила омаслик ҳолатлари кузатилади. Шундай бўлса-да, қийинчиликлардан қўрқмайдилар. Тез қарор қабул қилишадию, аммо у ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Февраль аёллари аразчи ва кези келганида, ўч олувчи бўлишади.

Дил оғриғи

 
Шарофат холанинг дили хаста. Унга на дори-дармон кор қилади, на ширин сўз. Кўз қорачиғидай асраб катта қилиган ўғли Камолиддинга босаётган қадами қалтислигини тушунтиролмай ҳалак. Онага аён бўлган бу хатарли йўл эса сира тинчлик бермайди…

…Отаси қазо қилганда Камолиддин эндигина иккинчи синфда ўқирди. Шу бола ўксимасин дея она

Эркин Воҳидов ижоди ва миллий маънавият

Блог им. lalixon
 
    Мустақиллик йилларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти янада ёрқин намоён бўлди. Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин, обод ва фаровон ҳаётини тараннум этадиган, инсон қадр-қимматини улуғлайдиган бир қанча янги шеърий асарлари, она тилимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлашга бағишланган китоблари, бунёдкор замондошларимизнинг фидокорона меҳнати, юртимиздаги улкан ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақидаги публицистик мақолалари кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

Янги топишмоқлар -болалар учун(2)

Блог им. mumtoz
Қишда оқ гул,
Баҳорда сув сочади.
Ел эсганда,
Тумтарақай қочади.
(Булут)

Осмон чироғи
Ёнди-ю ўчди.
(Чақмоқ)

Чирмандаси осмонда,
Рақси ерда, ҳар ёнда.
(Момақалдироқ, ёмғир)

Пақири йўқ, сув сепар,
Тут қоққандай дув сепар.
(Булут, ёмғир)

Янги топишмоқлар -болалар учун(1)

Блог им. mumtoz
Ақлли темир олам кезар.
(Ер сунъий йўлдоши)

Шохи бор, ҳўкиз эмас,
Эгари бор, от эмас,
Хоҳлаган манзилингта
Етказади, минсанг бас.
(Ракета)

Пўлат қушим учди-кетди.
Бир зум ўтмай Ойга етди.
(Ракета)

Шамолдай учқур,
Йўқ оёғи ва қўли.
Кўзга кўринмас,
Чароғон юрган йўли.
(Электр токи)

Сув эмас, симда оқар,
Ўт эмас, чироқ ёқар.
(Электр токи)

Ўзи қатор жойланган,
Бир-бирига бойланган.
Бир-бирини кузатар,
Беҳисоб нур узатар.
(Электр столбаси, ток)

Ўзи турар ўрнида,
Қўли кетган ҳар ёққа.
(Электр столбаси, ток сими)

Янги топишмоқлар -болалар учун(1)

Блог им. mumtoz

Янги топишмоқлар
Чоп этилган: 21.10.2013

Ақлли темир олам кезар.
(Ер сунъий йўлдоши)

Шохи бор, ҳўкиз эмас,
Эгари бор, от эмас,
Хоҳлаган манзилингта
Етказади, минсанг бас.
(Ракета)

Пўлат қушим учди-кетди.
Бир зум ўтмай Ойга етди.
(Ракета)

Шамолдай учқур,
Йўқ оёғи ва қўли.
Кўзга кўринмас,
Чароғон юрган йўли.
(Электр токи)

Сув эмас, симда оқар,
Ўт эмас, чироқ ёқар