топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш


Қоидалар

1. Ҳужжат мазмуни

1.1 Ушбу қоидалар Fikr.uz сайти маъмурияти ва фойдаланувчи ўртасидаги юридик-масъулиятли битим ҳисобланиб, Fikr.uz сайтидан фойдаланиш хизматларини белгилаб беради.

2.1 Fikr.uz сайтидан фойдаланиш қоидалари сайтдан фойдаланиш пайтидан бошлаб амалга киради ҳамда қоидаларга риоя қилиш муддати чекланмаган.

1.2 Битим доирасида кўрсатилган бепул хизматларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни белгилаш уларга нисбатан қўлланилмайди.

1.3 Суд қарорига биноан берилган шартноманинг қайсидир бандини бекор қилиниши ёки мажбурий қўлланилиши битимнинг ушбу бандларини тушунарсиз бўлганлигини ва бажарилмаганлигини кўрсатмайди.

1.4 Fikr.uz сайтининг маъмурияти Қоидалардаги бандларни бир томонлама иккинчи тарафнинг тасдиқлашисиз ўзгартириши мумкин. Қоидаларнинг таҳрир қилинган янги кўриниши Fikr.uz сайтига жойлаштирилган вақтдан бошлаб Қоидаларнинг янги таҳририга жузъий ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда эълон қилинади.

1.5 Битимнинг бандлари фойдаланувчи томонидан суистеъмол қилинганида Fikr.uz. маъмурияти томонидан чора кўрилмаганлиги ёки ўз имкониятидан келиб чиққани ҳолда кейинроқ чора кўргани бу сайт маъмурияти кейинги сафар бундай қонунбузарликларга йўл қўйилганида ўз ҳуқуқларидан воз кечади дегани эмас.

1.6 Фойдаланиш битимига оид саволлар юзага келганида фойдаланувчи мурожаатнома орқали Fikr.uz маъмурияти билан боғланиб жавоб олиши мумкин.

1.7 Интернетга кириш ҳуқуқига эга бўлиш ва шу мақсадда жиҳоз ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш, ўрнатишга оид муаммоларнинг бартараф этилиши битим доирасида эмас ҳамда фойдаланувчининг ўзи томонидан ҳал этилади.

2. Атамалар

2.1 Шахсий блог —Fikr.uz. сайтидан рўйхатдан ўтгач, сайт қонун-қоидаларига мувофиқ тарзда фойдаланувчига одатий ҳолда бириктирилувчи блог.

2.2 Шахсий блог муаллифи — Fikr.uz дан рўйхатдан ўтгач, блогга бириктирилган фойдаланувчи.

2.3 Жамоат блоги — жамоа томонидан юритилувчи блог.

2.4 Жамоат блогининг соҳиби — Fikr.uz сайтида жамоат блогини ташкил қилган шахс.

2.5 Мақола — блогдаги хабар. Мақоланинг мазмуни у эълон қилинаётган блогнинг йўналишига мос келиши керак.

2.6 Сўровнома — Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган шахсий ёки жамоат блогининг фойдаланувчиси Fikr.uz. сайти фойдаланувчилари ўртасида сайт жамоаси иштирокига таяниб жавоб вариантлари мавжуд бўлган сўровнома ўтказиши мумкин.

2.7 Кўрсаткичли мақола —Fikr.uz. сайтининг фойдаланувчиси манбани кўрсатган ҳолда қизиқарли таҳлилий мақолалар ёки ахборот ҳақида мақола қолдиради.

2.8 Mақола муаллифи — шахсий ёки жамоат блогида мақола қолдирувчи шахс.

2.9 Изоҳлар муаллифи — шахсий ёки жамоат блогидаги мақолада ўз изоҳини қолдирган фойдаланувчи.

2.10 Куч — фойдаланувчи тўплаган овозларини кўрсатувчи ўлчов бирлиги

2.11 Рейтинг кўрсаткичи — блог, мавзу, изоҳнинг жамоат ўртасидаги оммабоплигини билдирувчи баҳо.

2.12 Белгилар — мавзу мазмунини акс эттирувчи сўзлар, сўз бирикмаси, гап.

2.13 Тўғридан тўғри эфир — блогдаги хабаврлар ва изоҳлар тасмаси

2.14 Овоз бериш — фойдаланувчиларга, блогга, мақола, изоҳларга баҳо бериш мезони.

3. Тавсифлар

3.1 Блоглар

3.1.1 Fikr.uz сайтида блогнинг икки тури мавжуд:

• Шахсий блог;

• Жамоат блоги.

3.1.2 Fikr.uz. сайтидан рўйхатдан ўтгач, сайт қонун-қоидаларига мувофиқ тарзда фойдаланувчига блог бириктирилади.

3.1.3 Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган ва ≥ 2 рейтингига эга бўлган ҳар бир фойдаланувчи жамоат блогини яратади.

3.1.4 Fikr.uz сайтидаги барча жамоат блоглари мавзу асосида йўналишга эга бўлиб, рейтингларини ҳисобга олганда “Яхши” ва “Ёмон” овозга эга бўлган турларга ажратилади.

3.1.5 «Яхши» овоз – бу блог фойдаланувчилари томонидан ижобий овозга эга бўлган блог.

3.1.6 «Ёмон» овоз – фойдаланувчилар томонидан маъқулланмаган блоглар.

3.1.7 Fikr.uz сайтида “Имкониятингни намоён қил” жамоат блоги мавжуд бўлиб, унда Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси ўз лойиҳалари, мақсадлари, ютуқлари ҳақида фикр юритиши мумкин.

3.1.8 “Имкониятингни намоён қил” блогида Fikr.uz сайтидан фойдаланувчиларининг ва ўзга шахсларнинг эълонлари, пуллик хизматлари, рекламасига . 4.18, 4.19 .бандлар қўлланади.

3.2 Мақолалар

3.2.1 Fikr.uz нинг исталган блогида жойлаштирилган мақолалар рейтингдаги мавқеига кўра “Яхши” ва “Ёмон” мақолаларга ажратилади.

3.2.2 Барча блогларда ажратилган баллар миқдори мавжуд бўлиб, уларга кўра мақоланинг “Яхши” ёки “Ёмон”лиги белгиланади.

3.2.3 «Яхши» мақола – бу фойдаланувчилар томонидан маъқулланган мақола.

3.2.4 «Ёмон» мақола - фойдаланувчиларга мавзу ва мазмун жиҳатдан ёқмаган мақола.

3.2.5 Бундан ташқари Fikr.uz сайтининг блогларида Сўровнома ва Кўрсаткичли мақолалар ҳам мавжуд.

3.3 Изоҳлар

3.3.1 Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтганлар ўз рейтинг кўрсаткичларига кўра шахсий ва жамоат блогларидаги мақолаларга ўз изоҳларини билдирадилар. Fikr.uz сайти фойдаланувчисининг қолдирган барча изоҳлари жамоатчилик томонидан баҳоланади.

3.4 Fikr.uz сайти фойдаланувчиларининг имкониятлари

3.4.1 Fikr.uz сайтининг барча имкониятларидан фақатгина ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчигина фойдаланиши мумкин. Қолган барча сайт фойдаланувчилари порталдаги маълумотларни кўриб ўқий оладилар;

3.4.2 RealID мақоми ҳақидаги батафсил маълумот билан ID.UZ.сайтида танишингиз мумкин.

3.4.3 Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган шахс шахсий блог соҳиби.ҳисобланади.

3.4.4 Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчи рейтинг кўрсаткичига кўра қуйидаги имкониятларга эга:

3.4.4.1 фойдаланувчининг рейтинг кўрсаткичи ≥ 2 га тенг бўлса жамоат блогини тузиш;

3.4.4.2 рейтинг кўрсаткичи ≥ -10 га тенг бўлса, мақолаларга изоҳ қолдириш;

3.4.4.3 рейтинг кўрсаткичи ≥ -3 га тенг бўлса, изоҳларга баҳо бериш;

3.4.4.4 рейтинг кўрсаткичии ≥ -5 га тенг бўлса, блогларга овоз бериш;

3.4.4.5 рейтинг кўрсаткичи ≥ -7 га тенг бўлса, мақолаларга овоз бериш;

3.4.4.6 рейтинг кўрсаткичи ≥ -1 га тенг бўлса ўзга сайт фойдаланувчисига овоз бериш мавқеига эга.

3.4.5 Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган сайт фойдаланувчиси жамоат блогини тузган бўлса, жамоат блогининг соҳиби ҳисобланади.

3.4.6 Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси исталган жамоат ёки шахсий блоглардаги мақолаларда ўз изоҳини қолдирган бўлса, у киши изоҳлар муаллифидир.

3.4.7 Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси ҳар қандай блог, ҳар қандай мақола, ҳар бир фойдаланувчи, ҳар бир изоҳга фақат бир маротаба овоз бериш ҳуқуқига эга.

3.4.8 Шахсий блог соҳиби қуйидаги имкониятларга эга:

3.4.8.1 Fikr.uz сайтининг рўйхатдан ўтган фойдаланувчиси рейтинг кўрсаткичларидан(салбий ёки ижобийлигига кўра) қатъий назар шахсий блог соҳиби сифатида қуйидаги имкониятларни амалга ошира олади: • Шахсий блогида мақолаларни чоп эта олиш ва таҳрир қилиш; • Шахсий блогидаги мақолаларга изоҳ қолдириши мумкин.

3.4.8.2 Fikr.uz сайтидаги фойдаланувчиларнинг шахсий блоги ўчириб ташланмайди.

3.4.9 Жамоат блогининг соҳиби

3.4.9.1 Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган жамоат блогининг соҳиби Fikr.uz сайтининг қуйидаги имкониятларидан фойдалана олади: • блог аватарини ўзгартириш; • блог номини ўзгартириш; • блог йўналишини ўзгартириш; • блог тавсифини ўзгартириш; • блогда мақола қолдиришлари учун фойдаланувчилар рейтингига биноан чеклов белгиланган.

3.4.9.2 Жамоат блогининг соҳиби ўз хоҳишига биноан блогни ўчириб ташлай олмайди. Блогни ўчириш учун блог соҳиби(блог тузувчиси) Fikr.uz сайтининг маъмуриятига ўз номини ва блог манзили кўрсатилган кўрсаткични, блогни ўчириб ташлаш сабабини кўрсатиб билдирги хати юбормоғи лозим.

3.4.10 Мақола муаллифи

3.4.10.1 Фақатгина мақола муаллифигина жамоат ва шахсий блогда жойлаштирган ўз мақоласини таҳрир қила олади.

3.4.10.2 Fikr.uz сайтининг жамоат ёки шахсий блогида жойлаштирилган мақолаларни на мақола муаллифи, на блог соҳиби ўчириш ҳуқуқига эга. Агар мақола олиб ташланмоқчи бўлса, у ҳолда мақола муаллифи Fikr.uz сайтининг маъмуриятига сайтдаги исми, мақола жойлашган манзили, ўчирилиш сабабини кўрсатиб билдирги хати жўнатади.

3.4.11 Изоҳлар муаллифи

3.4.11.1 Жамоат ҳамда шахсий блогдаги мақолаларга қолдирилган изоҳларни на блог соҳиби, на мақола муаллифи, на изоҳ муаллифи таҳрир қилади ва ўчира олади. Агар изоҳ олиб ташланмоқчи бўлса, у ҳолда изоҳ муаллифи Fikr.uz сайтининг маъмуриятига сайтдаги исми, мақола жойлашган интернет манзилнинг кўрсаткичи, ўчирилиш сабабини кўрсатиб билдирги хати юборади.

3.5 Куч

3.5.1 Фойдаланувчининг сайтдаги фаоллиги унинг кучи билан белгиланади. Кучнинг салмоғи ўзга фойдаланувчининг изоҳ, мақола, блогга берган овозига кўра белгиланади. Фойдаланувчининг кучи салбий кўрсаткичга эга бўла олмайди.

3.5.2 Фойдаланувчи кучи кўрсаткичи ўзга фойдаланувчилар томонидан: • фойдаланувчи учун берилган овоз; • фойдаланувчининг жамоат блогига берилган овоз; • фойдаланувчининг жамоат ва шахсий блогларда қолдирган барча мақолаларига берилган овоз; • шахсий ва жамоат блогларидаги мақолаларга қолдирган барча изоҳларига берилган овозларига кўра белгиланади.

3.5.3 Фойдаланувчининг кучи рейтингига боғлиқ

3.6 Овоз бериш

3.6.1 Fikr.uz сайти фойдаланувчиларининг рейтинг ва кучи овоз бериш асосида шаклланади.

3.6.2 Fikr.uz блогларидаги мақола ва изоҳ қолдиришнинг вақти чегараланган. Мақолаларга овоз бериш 60 кун давомида, мақолаларга қолдирилган изоҳларга эса эълон қилинган кундан 60 кун мобайнида овоз бериш мумкин.

3.6.3 Жамоат блогларига овоз беришнинг вақти чегараланмаган.

3.6.4 Блог, мақола, изоҳларга овоз берувчиларнинг кучи салмоғи турлича бўлганлиги сабабли фойдаланувчига берилган овоз ҳар доим ҳам 1 ёки -1 га тенг эмас.

3.7 Рейтинг кўрсаткичи

3.7.1 Рейтинг кўрсаткичларининг барча шакли овоз бериш йўли орқали аниқланади.

3.7.2 Fikr.uz сайтида 4 хил рейтинг кўрсаткичи мавжуд:

• Фойдаланувчининг рейтинги;

• Жамоат блогининг рейтинги;

• Мақола рейтинги;

• Изоҳлар рейтинги.

3.7.3 Фойдаланувчи рейтинги

3.7.3.1 Фойдаланувчи рейтинги фойдаланувчига берилган овозга кўра аниқланади.

3.7.4 Жамоат блогининг рейтинги

3.7.4.1 Жамоат блогининг рейтинги блогга нисбатан берилган овозлар сонига кўра белгиланади.

3.7.4.2 Барча жамоат блоглари рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “Яхши” ва “Ёмон”га ажратилади.

3.7.4.3 Агар жамоат блогининг рейтинг кўрсаткичи ≥ -3 овозга эга бўлса, у “Яхши” аҳамиятга, агар рейтинг кўрсаткичи < -3 бўлса у “Ёмон” ҳисобланади.

3.7.5 Мақола рейтинги

3.7.5.1 Мақола рейтинги мақолага берилган овозлар миқдорига кўра белгиланади.

3.7.5.2 Мақола рейтингига асосан яхши ва ёмонлиги аниқланади ва бош саҳифага чиқиши ёки чиқмаслиги белгиланади.

3.7.5.3 Агар шахсий блогдаги мақола рейтингининг кўрсаткичи ≥ -5 овозга эга бўлса , у ҳолда мақола “Яхши”, агар шахсий блогдаги мақола < -5 овозга эга бўлса, унда “Ёмон” тарзда баҳоланади.

3.7.5.4 Жамоат блогидаги мақола рейтингининг кўрсаткичи ≥ -3 бўлса “Яхши”, < -3 бўлса “Ёмон” баҳоланади.

3.7.5.5 Жамоат ёки шахсий блогдаги мақола рейтингининг кўрсаткичи ≥ 3 овозга эга бўлса, мақола Fikr.uz сайтининг бош саҳифасида акс этади.

3.7.6 Изоҳлар рейтинги

3.7.6.1 Изоҳлар рейтинги кўрсаткичи изоҳларга берилган овозларга кўра аниқланади.

3.7.6.2 Изоҳлар рейтинги кўрсаткичига кўра изоҳни ўқиш учун намоён қилиш ёки қилмаслик белгиланади.

3.7.6.3 Агар изоҳ рейтинги кўрсаткичи < -4 га тенг бўлса, у ҳолда изоҳ мақолада акс этмайди.

3.8 Белгилар

3.8.1 Fikr.uz сайтидан фойдаланишнинг қулайлигини ошириш мақсадида белгилар қўлланади. Сайтнинг бош саҳифасида мақолаларнинг асосий мазмунини очувчи, оммабоп тарзда ўқилаётган мақолаларни акс этувчи махсус белгилар билан сўзлар ажратилган. Fikr.uz сайтида белгилар мақолани тайёрлаш ва таҳрирлаш вақтида қўйилади.

3.9 Сайтда фойдаланиладиган тиллар

3.9.1 Fikr.uz сайти икки тилда ўзбек(лотин ва кирилл алифбосидаги) ҳамда рус тилларида фаолият олиб боради. Айнан бир блогда мақолаларни ҳам ўзбек, ҳам рус тилида чоп этиш мумкин. Мақола матнини турли тилларда киритиш 5.1.6, 5.1.7, 5.1.8 қоидаларда белгиланган.

4. Умумий қоидалар

4.1 ўзи муаллифи бўлмаган хабарни тарқатаётганида, хабар ҳақидаги аниқ маълумотлар – хабар тарқатувчи ишончли манбани, хабарнинг шакли ва ҳажмини тақдим этилган ҳолатида ўзгаришларсиз беришни таъминлаш;

4.2 «Fikr.uz» ахборот ресурсига ўзи тақдим этган маълумотни, шунингдек, шахсий ҳисоб ёзувидаги маълумотни сайтнинг бошқа фойдаланувчиларига кўрсатмасликни маъмуриятдан талаб қилиш. Бунинг учун фойдаланувчи Fikr.uz сайти маъмуриятига ўз номини, ҳамда маълумотнинг сайтдаги манзили кўрсаткичини, хабарнинг ҳамма фойдаланувчиларга ҳам кўрсатилмаслигининг сабабини кўрсатган ҳолда хат жўнатиши керак;

4.3 Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси фақат биргина ном билан рўйхатдан ўтиши мумкин. Иккинчи ном билан сайтга аъзо бўлиш ва сайтда фаолият юритиш таъқиқланади ва мавжуд қоидаларни бузганлик ҳисобланади;

4.4 Бирор янги блогни тузишдан олдин қидирув тизимидаги блоглар рўйхатини текшириб шундай номдаги ва йўналишдаги блог мавжудми ёки йўқлигини аниқлаш керак;

4.5 Fikr.uz сайтида фақатгина муаллифлик мақола эълон қилиниши даркор. Ўзга тиллардан таржима қилинган мақолалар манбаси кўрсатилган ҳолда бундан мустасно;

4.6 Fikr.uz сайтидаги мақолалар бошқа сайтларга ҳам жойлаштирилиши мумкин, бунда мақола Fikr.uz да 3 соат олдин эълон қилиниши лозим;

4.7 Fikr.uz сайтига видеолавҳани uTube.uz сайтидангина жойлаштирса бўлади.

4.8 Fikr.uz маъмурияти билан алоқа боғлаш учун қайта алоқа шаклидан фойдаланиш керак.

4.9 Fikr.uz сайти ўзга сайтларнинг оммабоплигини таъминловчи ва реклама берувчи мулоқат майдончаси эмас.

Fikr.uz сайтида қуйидагилар ТАЪҚИҚЛАНАДИ!

4.10 Давлат сиёсатига мос келмайдиган сўзлар билан номланувчи блоглар ташкил этиш, мақола ёзиш, изоҳлар қолдириш, мақола, изоҳ қолдириш жараёнида қўпол, “кўча тили” акс этган сўзларни ёзиш;

4.11 Қуйидаги мазмун ва номга эга бўлган блогларни яратиш (блоглар номида, мақола ва изоҳлар матнида ҳам ноўрин сўзларни қўллаш) кескин таъқиқланади:

4.11.1 Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлган;

4.11.2 умуминсоний ахлоқ нормаларига монелик қилувчи;

4.11.3 миллий, диний зиддиятларни келтириб чиқарувчи сўзлар акс этган мақолалар ёзиш;

4.11.4 шаҳвоний ва порнографик мазмунга эга бўлган тасвир ва видеолавҳаларга кўрсаткичлар қолдириш.

4.12 Фойдали ва қизиқарли мақолалар мавжуд бўлган ресурсларга изоҳ бермай кўрсаткич қолдириш, сайтга тасвирни жойлаштириш имкони бўлгани ҳолда тасвир жойлашган ресурсга сайт кўрсаткични қолдириш;

4.13 Мақола қолдириш жараёнида турли тиллардан фойдаланиш. Масалан, мақола номини ўзбек тилида, мақола матнини рус тилида жойлаштириш мумкин эмас;

4.14 Мақола матнида турли ёзувлардан фойдаланиш. Мисол учун, мақола номи лотин алифбосида, мақола матни кирилл алифбосида акс этиши таъқиқланади;

4.15 Мақола номи, мақола ва изоҳларда рус тилида ёзилса, лотин алифбоси ишлатилмайди;

4.16 Мақола матни ва мақоладаги изоҳларда пуллик хизмат ёки рекламани қўллаш мумкин эмас;

4.17 Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиларини реклама қилиш таъқиқланади;

4.18 “Имкониятингни намоён қил!” блогидан ташқари фойдаланувчи ўзини кўрсатувчи мақола, мақолага изоҳ қолдириши мумкин эмас;

4.19 Бирор фойдаланувчининг рейтингини оширувчи ёки туширувчи ташвиқот олиб бориш таъқиқланади;

4.20 Ўзини кўрсатувчи ҳеч қандай мазмунга эга бўлмаган мақола ва мақолаларга изоҳ қолдириш маън қилинади;

4.21 Мақолага қолдириладиган изоҳлар бўлинмасидан бирор бир фойдаланувчига қарата ёзиладиган мақола мазмунига эга бўлган хатлар бўлинмаси сифатида фойдаланиш таъқиқланади;

4.22 Мақола ва изоҳлар қолдирилаётганда жорий этилган html-кодлардан ташқари сайтнинг ташқи кўринишига таъсир қилувчи html-кодларни ишлатиш мумкин эмас;

4.23 Сайтнинг қонун-қоидалари, уларнинг бажарилишига ва сайт маъмурияти, таҳрирчиларига эътироз билдириш маън этилади.

5. Мақолаларни жойлаштириш тартиби

5.1 Сайтнинг ташқи кўриниши ва ундаги мақолаларни ўзига тортувчанлигини орттириш мақсадида мақола жойлаштирувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

5.1.1 Матнни қисқартириш учун теги ишлатилади. теги узун ёзувларни қисқартириб, уларнинг бир қисмини экранда акс этмайди. Қолган ёзув “Давомини ўқиш” ёзуви ортида акс этади. Матннинг беркитилган қисми блогда тўлиқ акс этмай, мақола саҳифасида тўлиқ акс этади. тегида камида 200 белги, кўпи билан 1000 белги қўллаш мумкин;

5.1.2 Матн хатбошилари ўзга хатбошилардан доимо ажратиб кўрсатилиши шарт;

5.1.3 Мақола матни эълон қилинишидан олдин ҳар доим имловий ва услубий хатолари текширилиб эълон қилиниши керак;

5.1.4 Сўровномалар да жавоб вариантлари қисқа кўринишга эга бўлиб, 50 белгидан иборат бўлсин;

5.1.5 Одатий мақолаларда ва Кўрсаткичли мақола ларда қизиқарли ва фойдали маҳаллий ресурсларга ресурсни тавсифлаган ҳолда, агар тасвирли ресурс бўлса ва тасвирни мақолага жойлаштириш имкони бўлмаса кўрсаткич бериш мумкин;

5.1.6 Мақола номи ва матнига бир тилни қўллаш керак. Агар мақола номи ўзбек тилида бўлса, мақола матни ҳам ўзбек тилида акс этсин;

5.1.7 Ном ва мақола матнида бир хил кўринишдан фойдаланилсин. Агар ном лотин алифбосида ёзилса, матн ҳам лотин алифбосида ёзилсин;

5.1.8 Рус тилидаги мақолада мақола номи, мақола матни, мақола изоҳи рус тилида-кирилл алифбосида ёзилсин;

6. Жазо чоралари

6.1 Fikr.uz сайтида илк бора 4.9, 4.10, 4.11, 4.16, 4.17, 4.18, 4.19, 4.20, 4.21, 4.22, 4.23 қоидаларини бузишдан ташқари қонунбузарликка йўл қўйган фойдаланувчининг мақоладаги изоҳига ёки электрон почтасига огоҳлантириш юборилади.

6.2 : Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси 4.9, 4.10, 4.11, 4.16, 4.17, 4.18, 4.19, 4.20, 4.21, 4.22, 4.23 пунктлардаги қоидалардан истисно тарзда қоидаларни бузса, фойдаланувчининг рейтинги 1 баллга пасаяди.

6.3 Жамоат блогидаги жамоат блогининг соҳиби дастлаб қоидаларни бузса, электрон почта орқали огоҳлантириш олади. Кейинчалик жамоат блогидаги ҳар бир қоидабузарликка жамоат блоги соҳибининг рейтинг кўрсаткичидаги бали 1 баллдан пасаяди.

6.4 Fikr.uz сайтининг : 4.10, 4.11.3, 4.11.4, 4.16, 4.17, 4.18, 4.19, 4.20, 4.21, 4.22, 4.23 қоидаларини бузган фойдаланувчининг руйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қарор бекор қилинади.

6.5 Fikr.uz сайтининг мавжуд қоидаларидаги 4.11.1, 4.11.2 бандини бузган фойдаланувчи блогдан фойдаланиш ҳуқуқидан четлаштирилади ва у ҳақидаги маълумотлар тегишли идораларга йўлланади.

7. Жавобгарлик

7.1. Шахсий ва жамоат блогларидаги мақола матнининг номи, мазмуни, унда жойлаштириладиган видео ва тасвирларга муаллиф жавобгардир.

7.2 Шахсий ва жамоат блогларидаги мақола, видео, тасвирларга қолдирилган изоҳларга изоҳ муаллифи жавобгардир.

7.3 Fikr.uz сайтининг қоидаларини бузувчи ўзга фойдаланувчилар томонидан қолдирилган мақола ва изоҳларга мақола қолдирилган блогнинг соҳиби билвосита жавоб беради.

8. Кафилликдан озод бўлиш

8.1 Сайт маъмурияти Fikr.uz хизматлари фойдаланувчилар талабига мувофиқ тез, доимий, фаол, хатосиз ишлашига кафиллик бера олмайди.

8.2 Сайт маъмурияти Fikr.uz сайти билан ишлаш жараёнида учинчи тараф томонидан компьютерга, фойдаланувчига етказилган зарар жавобгарлигини ўз зиммасига олмайди.

8.3 Сайт маъмурияти Fikr.uz хизматидан фойдаланаётганда олинган бевосита ва билвосита йўқотишларга жавоб бермайди.

8.4 Fikr.uz сайтида қўлланиладиган барча хизматлар ва техник ёрдам кўрсатиш, маълумотлар бериш тижорий мақсадда ва манфаатдорлик йўлида эмас.

8.5 Fikr.uz сайтининг фойдаланувчисининг мавжуд қоидалардан яхши хабардор эмаслиги уларни бажаришдаги масъулиятдан озод қилмайди.

8.6 Fikr.uz сайтидан фойдаланиш хизмати интернетдаги бошқа ресурсларга ҳам кўрсаткичга эга бўлиши мумкин. Фойдаланувчи ушбу ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ жараёнларга сайт маъмурияти ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини тасдиқлайди ва тан олади.

8.7 Fikr.uz сайтининг маъмурияти ўз ихтиёрга мувофиқ хоҳлаган хабарга киришни чеклаш, фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган хабарни, фойдаланувчини ҳисобга олиш ёзувини ўчириш ёки аввал Fikr.uz сайтининг қонун-қоидаларини бузган ва ҳисобдан ўчирилган фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзувини рўйхатдан ўтказмаслик ҳуқуқига эга.