топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёрдам

1. Рўйхатдан ўтиш

1.1. Сайтда қандай қилиб рўйхатдан ўтилади?

1.2. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг қандай имкониятлари бор?

2. Шахсий блог

2.1. Шахсий блог у нима?

3. Жамиат блоги

3.1. Жамиат блоги у нима?

3.2. Жамоавий блогни қандай яратиш мумкин?

3.3. Жамоавий блогни ким ярата олади?

3.4. Жамоавий блогни ким ўчира олади?

4. Мақола 4.1. Мақола у нима?

4.2. Сўровнома топики у нима?

4.3. Кўрсаткичли мақола у нима?

4.4. Мақолани кандай ёзиш мумкин?

4.5. Мақолани қандай қилиб ўчириб олса бўлади?

5. Қуч у нима?

6. Рейтинг

6.1. Рейтинг у нима?

6.2. Рейтингнинг қандай турлари бор?

7. “Имкониятингни намоён қил” блоги у нима?

8. Изоҳлар

8.1. Мақолаларга изоҳлар у нима?

8.2. Изоҳларни қандай қилиб ўзгартирса ёқи ўчириб ташласа бўлади?

9. Белгилар у нима?

1. Рўйхатдан ўтиш

1.1. Сайтда қандай қилиб рўйхатдан ўтилади?

Сайтда рўйхатдан ўтиш ID.UZ ягона авторизация тизимида ўтилади. Тизимда рўйхатдан ўтиш қоидалари бўйича батафсил маълумот www.id.uz сайтида мавжуд. Fikr.uz сайтининг барча имкониятларидан фақатгина ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчигина фойдаланиши мумкин. Қолган барча сайт фойдаланувчилари порталдаги маълумотларни кўриб ўқий оладилар.

1.2. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг қандай имкониятлари бор?

Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчи рейтинг кўрсаткичига кўра қуйидаги имкониятларга эга: • фойдаланувчининг рейтинг кўрсаткичи ≥ 2 га тенг бўлса жамоат блогини тузиш; • рейтинг кўрсаткичи ≥ -10 га тенг бўлса, мақолаларга изоҳ қолдириш; • рейтинг кўрсаткичи ≥ -3 га тенг бўлса, изоҳларга баҳо бериш; • рейтинг кўрсаткичии ≥ -5 га тенг бўлса, блогларга овоз бериш; • рейтинг кўрсаткичи ≥ -7 га тенг бўлса, мақолаларга овоз бериш; • рейтинг кўрсаткичи ≥ -1 га тенг бўлса ўзга сайт фойдаланувчисига овоз бериш мавқеига эга.

2. Шахсий блог

2.1. Шахсий блог у нима?

Шахсий блог – Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтгач, сайт қонун-қоидаларига мувофиқ тарзда фойдаланувчига одатий ҳолда бириктирилувчи блог. Шахсий блог муаллифи – Fikr.uz дан рўйхатдан ўтгач, блогга бириктирилган фойдаланувчи.

3. Жамиат блоги

3.1. Жамиат блоги у нима?

Жамоат блоги – жамоа томонидан юритилувчи блог. Fikr.uz сайтидаги барча жамоат блоглари мавзу асосида йўналишга эга бўлиб, рейтингларини ҳисобга олганда “Яхши” ва “Ёмон” овозга эга бўлган турларга ажратилади. «Яхши» овоз – бу блог фойдаланувчилари томонидан ижобий овозга эга бўлган блог. «Ёмон» овоз – фойдаланувчилар томонидан маъқулланмаган блоглар.

Шахсий блог муаллифи - Fikr.uz дан рўйхатдан ўтгач, блогга бириктирилган фойдаланувчи.

3.2. Жамоавий блогни қандай яратиш мумкин?

Коллектив блогни яратиш учун фойдаланувчи авторизациядан ўтгандан сўнг «Ёзиш» ишоратини босиб топик қўшиш саҳифасида «Блог яратиш» тугмасини босиш лозим. Янги очилган саҳифада маҳсус шаклда куйдаги маълумотларни қиритиш керак: • блогнинг номи; • блогнинг URLси ; • блогнинг йўналиши; • блог хақида қисқа маълумот; • топикларни блогга эълон қилиш учун фойдаланувчи рейтингига чеклаш ўрнатиш; • блогнинг Аватарини ўрнатиш. Керакли маълумотларни қиритгандан сўнг «Сақлаш» тугмасини босиш мумкин.

3.3. Жамоавий блогни ким ярата олади?

Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган ва ≥ 2 рейтингига эга бўлган ҳар бир фойдаланувчи жамоат блогини яратади.

3.4. Жамоавий блогни ким ўчира олади?

Жамоат блогининг соҳиби ўз хоҳишига биноан блогни ўчириб ташлай олмайди. Блогни ўчириш учун блог соҳиби(блог тузувчиси) Fikr.uz сайтининг маъмуриятига ўз номини ва блог манзили кўрсатилган кўрсаткични, блогни ўчириб ташлаш сабабини кўрсатиб билдирги хати юбормоғи лозим.

4. Мақола 4.1. Мақола у нима?

Мақола – блогдаги хабар. Мақоланинг мазмуни у эълон қилинаётган блогнинг йўналишига мос келиши керак. Fikr.uz нинг исталган блогида жойлаштирилган мақолалар рейтингдаги мавқеига кўра “Яхши” ва “Ёмон” мақолаларга ажратилади. Барча блогларда ажратилган баллар миқдори мавжуд бўлиб, уларга кўра мақоланинг “Яхши” ёки “Ёмон”лиги белгиланади. «Яхши» мақола – бу фойдаланувчилар томонидан маъқулланган мақола. «Ёмон» мақола – фойдаланувчиларга мавзу ва мазмун жиҳатдан ёқмаган мақола.

4.2. Сўровнома топики у нима?

Сўровнома топики – Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтган шахсий ёки жамоат блогининг фойдаланувчиси Fikr.uz. сайти фойдаланувчилари ўртасида сайт жамоаси иштирокига таяниб жавоб вариантлари мавжуд бўлган сўровнома ўтказиши мумкин.

4.3. Кўрсаткичли мақола у нима?

Кўрсаткичли мақола - Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси манбани кўрсатган ҳолда қизиқарли таҳлилий мақолалар ёки ахборот ҳақида мақола қолдиради.

4.4. Мақолани кандай ёзиш мумкин?

Шаҳсий ёқи коллектив блогда мақола яратиш учун, фойдаланувчи сайтда авторизациядан ўтиш лозим. Авторизациядан ўтгандан сўнг, «Ёзиш» туғмаси пайдо бўлади. Мақола яратиш саҳифасига ўтиш учун ушбу ишоратни босиш керак. Янги очилган саҳифада маҳсус шаклда куйдаги маълумотларни қиритиш лозим: • блогни танглаш; • топикнинг мавзусини яратиш; • топикни контент билан тўлдириш (матн, сурат); • топикга белгилар бериш. Керакли маълумотларни қиритгандан сўнг «Элон қилиш» тугмасини босиш мумкин. Яратилган топикни тангланган блогда эълон қилиш мумкин ёқи черновикларда сақлаб қолиш хам мумкин. Черновикларда сақланиб қолган топикларни бу саҳифада ҳам «Черновиклар» бўлимида қараб чиқиш ёқи эълон қилиш мумкин.

4.5. Қуч у нима?

Куч – фойдаланувчи тўплаган овозларини кўрсатувчи ўлчов бирлиги. Фойдаланувчининг сайтдаги фаоллиги унинг кучи билан белгиланади. Кучнинг салмоғи ўзга фойдаланувчининг изоҳ, мақола, блогга берган овозига кўра белгиланади. Фойдаланувчининг кучи салбий кўрсаткичга эга бўла олмайди. Фойдалаувчи кучи кўрсаткичи ўзга фойдаланувчилар томонидан: • фойдаланувчи учун берилган овоз; • фойдаланувчининг жамоат блогига берилган овоз; • фойдаланувчининг жамоат ва шахсий блогларда қолдирган барча мақолаларига берилган овоз; • шахсий ва жамоат блогларидаги мақолаларга қолдирган барча изоҳларига берилган овозларига кўра белгиланади. Фойдаланувчининг кучи унинг рейтингига боғлиқ.

6. Рейтинг

6.1. Рейтинг у нима?

Рейтинг кўрсаткичи – блог, мавзу, изоҳнинг жамоат ўртасидаги оммабоплигини билдирувчи баҳо

6.2. Рейтингнинг қандай турлари бор?

Fikr.uz сайтида 4 хил рейтинг кўрсаткичи мавжуд:

• Фойдаланувчининг рейтинги;

• Жамоат блогининг рейтинги;

• Мақола рейтинги;

• Изоҳлар рейтинги.

Фойдаланувчи рейтинги Фойдаланувчи рейтинги фойдаланувчига берилган овозга кўра аниқланади.

Жамоат блогининг рейтинги Жамоат блогининг рейтинги блогга нисбатан берилган овозлар сонига кўра белгиланади. Барча жамоат блоглари рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “Яхши” ва “Ёмон”га ажратилади. Агар жамоат блогининг рейтинг кўрсаткичи ≥ -3 овозга эга бўлса, у “Яхши” аҳамиятга, агар рейтинг кўрсаткичи < -3 бўлса у “Ёмон” ҳисобланади.

Мақола рейтинги Мақола рейтинги мақолага берилган овозлар миқдорига кўра белгиланади. Мақола рейтингига асосан яхши ва ёмонлиги аниқланади ва бош саҳифага чиқиши ёки чиқмаслиги белгиланади. Агар шахсий блогдаги мақола рейтингининг кўрсаткичи ≥ -5 овозга эга бўлса, у ҳолда мақола “Яхши”, агар шахсий блогдаги мақола < -5 овозга эга бўлса, унда “Ёмон” тарзда баҳоланади. Жамоат блогидаги мақола рейтингининг кўрсаткичи ≥ -3 бўлса “Яхши”, < -3 бўлса “Ёмон” баҳоланади. Жамоат ёки шахсий блогдаги мақола рейтингининг кўрсаткичи ≥ 3 овозга эга бўлса, мақола Fikr.uz сайтининг бош саҳифасида акс этади.

Изоҳлар рейтинги Изоҳлар рейтинги кўрсаткичи изоҳларга берилган овозларга кўра аниқланади. Изоҳлар рейтинги кўрсаткичига кўра изоҳни ўқиш учун намоён қилиш ёки қилмаслик белгиланади. Агар изоҳ рейтинги кўрсаткичи < -4 га тенг бўлса, у ҳолда изоҳ мақолада акс этмайди.

7. “Имкониятингни намоён қил” блоги у нима?

Fikr.uz сайтида “Имкониятингни намоён қил” жамоат блоги мавжуд бўлиб, унда Fikr.uz сайтининг фойдаланувчиси ўз лойиҳалари, мақсадлари, ютуқлари ҳақида фикр юритиши мумкин. “Имкониятингни намоён қил” блогида Fikr.uz сайтидан фойдаланувчиларининг ва ўзга шахсларнинг эълонлари, пуллик хизматлари, рекламасига қўлланади.

8. Изоҳлар

8.1. Мақолаларга изоҳлар у нима?

Fikr.uz сайтидан рўйхатдан ўтганлар ўз рейтинг кўрсаткичларига кўра шахсий ва жамоат блогларидаги мақолаларга ўз изоҳларини билдирадилар. Fikr.uz сайти фойдаланувчисининг қолдирган барча изоҳлари жамоатчилик томонидан баҳоланади.

8.2. Изоҳларни қандай қилиб ўзгартирса ёқи ўчириб ташласа бўлади?

Жамоат ҳамда шахсий блогдаги мақолаларга қолдирилган изоҳларни на блог соҳиби, на мақола муаллифи, на изоҳ муаллифи таҳрир қилади ва ўчира олади. Агар изоҳ олиб ташланмоқчи бўлса, у ҳолда изоҳ муаллифи Fikr.uz сайтининг маъмуриятига сайтдаги исми, мақола жойлашган интернет манзилнинг кўрсаткичи, ўчирилиш сабабини кўрсатиб билдирги хати юборади.

9. Белгилар у нима?

Fikr.uz сайтидан фойдаланишнинг қулайлигини ошириш мақсадида белгилар қўлланади. Сайтнинг бош саҳифасида мақолаларнинг асосий мазмунини очувчи, оммабоп тарзда ўқилаётган мақолаларни акс этувчи махсус белгилар билан сўзлар ажратилган. Fikr.uz сайтида белгилар мақолани тайёрлаш ва таҳрирлаш вақтида қўйилади.