Umid nihollari musobaqalarini o'tkazishdan asosiy maqsad va vazifalari

«Umid nihollari» musobaqalarini o'tkazishdan asosiy maqsad va vazifalar quyidagilar hisoblanadi:

— umumta'lim maktablari o'quvchilarini jismoniy tarbiya va sport mashg'ulotlariga doimiy jalb qilish orqali ular orasida sog'lom turmush tarzini shakllantirish; 

— o'quvchilarning sport bilan muntazam shug'ullanishlari uchun zamon talablariga mos shart-sharoitlarni yaratish;

— sport musobaqalari orqali o'quvchilarning irodasi, o'z kuchi va imkoniyatiga bo'lgan ishonchini, mardlik va vatanparvarlik, ona yurtga sadoqat tuyg'ularini kamol toptirish;

— iste'dodli yoshlarni aniqlash;

( Давомини ўқиш )

Ёнғин амалий спорти бўйича ўсмирлар ўртасида II - Ўзбекистон Чемпионати

Кўҳна ва боқий Бухоро заминида улкан спорт байрами «Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси иккинчи чемпионати» мусобақалари утказилди. Тириклик баҳордан, ҳаёт мазмуни фарзанддан бошланади. Кўзимизнинг қут баракаси, йилимизнинг ҳосиласи баҳорга боғлиқ бўлганидек, оиламизнинг тақдири, миллатимиз, Ватанимизнинг келажаги фарзандларимиз тарбияси, маънавий юксалиши ва жисмоний, руҳий камолотига боғлиқ.

Президентимиз Ислом Каримов: «Озод ва обод Ватан, фуқаролик жамиятини барпо этиш, тараққий топган давлатлар ва халқлар қаторига кўтарилишимиздек улуғ мақсадларимиз, ҳеч шубҳасиз ёшлар масаласини нечоғли оқилона амалга оширишимизга боғлиқ», деб бежиз таъкидламаган эдилар. Дарҳақиқат, истиқлолнинг дастлабки кунларидан келажак авлоднинг маънавий, жисмоний, руҳий тарбиясига, ижтимоий — хуқуқий ҳимоясига жиддий эътибор қаратилиб, бу борада жуда кўп ишлар амалга оширилди.

( Давомини ўқиш )

Musobaqa tarixi

Maktab o'quvchilari o'rtasida ommaviy sportni rivojlantirish, bu boradagi ishlarning asosiy yo'nalishlaridan biri etib belgilandi, shu bois yurtimizda Kadrlar tayyorlash milliy dasturiga muvofiq, o'quvchi yoshlarni ommaviy ravishda jismoniy-tarbiya va sport harakatiga jalb qilishga qaratilgan sport musobaqalarining uch bo'g'inli yagona tizimi bosqichma-bosqich joriy etildi. 

( Давомини ўқиш )

Zararli odatlarga qarshi kurashish

Kashandachilik, giyohvanlik, spirtli ichimliklar ichish inson salomatligining asosiy dushmanlardan biridir. Bu zararli odatlarning inson uchun nechog'li halokat ekanini bilamiz. Xo'sh, nega unda chekish davom etmoqda?

     Ommaviy axborot vositalari tomonidan bularning zarari to'g'risida bir qancha ko'rsatuvlar, radio eshittirishlar, turli xil turkumdagi ko'rsatuvlar berilmoqda. Ammo buning oldini olish yoki unga qarshi kurashish qanchalik ko'p olib borilsa, shunga qaramay chekuvchilar soni yanada ortib bormoqda. Keling tamakining kelib chiqish tarixiga ozroq nazar solsak. Bu haqidagi qadimgi ma'lumotlar mashhur faylasuf Gerodotning asarlarida ham uchrashi aytib o'tilgan. Uning asarlarida tamaki dastlab Afrika qit'asida bo'lganligi aytib o'tilgan. Bu qit'a vakillari dastlab tamaki barglarini tutatib hidlab yurganlar. Keyinchalik bu odat tusiga kirib kelgan. Organizmda esa bu tamakiga nisbatan talab ortib boravergan. Keyinchalik kashandalik 1941-1942 yillarda Yevropa mamlakatlariga kirib kela boshlagan.

     Tamaki tarkibidagi moddalar inson organizmidagi og'riqlarni vaqtincha to'xtatadi. Lekin, bu borada esa bunga o'rgana boshlaydi. Bora-bora inson organizmi bu zararli moddasiz tura olmaydigan darajada bo'lib qoladi.

( Давомини ўқиш )

Тарбияда рағбатлантириш ва жазолаш методлари

Рағбатлантириш методлари — ўқувчиларнинг ҳаракатларини ижобий баҳолашни кўзда тутади. Рағбатлантириш қувонч, қониқиш, қаноатланиш кечинмаларини пайдо қилади, тетиклик ва ғайрат бағишлайди, ўз кучига ишончни мустаҳкамлайди, ижобий хатти-ҳаракатларни рағбатлантиради, ўз фаолияти ва хулқига масъулиятини оширади. Рағбатлантириш методлари хилма-хил бўлиб, улар таркибига маъқуллаш, кўнгил кўтариш, далда бериш, ишонч билдириш, қайд қилиш, оғзаки ва ёзма ташаккур билдириш, мукофатлаш ва бошқалар киради.

Рағбатлантириш педагогик талабларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши лозим. Ҳар қандай рағбатлантириш ўқувчининг жамоа олдидаги чинаккам хизматларига мувофиқ бўлиши лозим. Рағбатлантириш вақтида ўқувчининг алоҳида хусусиятларини, жамоада тутган ўрнини ҳисобга олиш ва у кетма-кет бўлмаслиги керак. Ҳаддан ошириб мақташ жамоага нисбатан таққослаш талабчанликни бўшаштириб юбориш, булар ўқувчида ман-манлик, худбинлик сифатларининг юзага келишига сабаб бўлади. Рағбатни ташкил этишда ўқувчининг муваффақияти билан бирга унинг жамоадаги ўрни, ахлоқий қиёфаси, шунингдек, меҳнатга, жамоа топшириқларига, жамоанинг ўзига муносабати борасидаги жамоа фикрини инобатга олиш ҳам талаб этилади.

( Давомини ўқиш )

Тарбияда ибрат-нумана кўрсатишнинг тутган ўрни

Ибрат тарбияси инсонни қадимдан қизиқтириб келган. Бу айниқса, Юнонистонннинг машҳур мутафаккирлари — Афлотун ва Арастунинг номи билан боғлиқ пандномаларидан кенг ўрин олган. Жумладан, Шарқ мамлакатларида Афлотуннинг Арастуга, Арастунинг Искандарга насиҳати ва васиятномалари яхлит асар сифатида тарқалган. Арастунинг айтишича, тарбиячининг ўзи тарбия кўрган, инсоний фазилатларни эгаллаган бўлиши даркор. «Шуни билгинки, — дейди Арасту, — таълим-тарбия билан шуғулланувчи одам ўзи тарбия кўрмаган бўлса, бошқаларни тарбия қилолмайди. Хулқи яхши киши бошқаларни ярамас, ва ифлос ишларга бошлай олмайди. Агар сен ўз ўқувчингни тарбияламоқчи бўлсанг, аввал ўз руҳингни яхшилашдан бошла. Мабодо ўзгалар айбини бартараф этмоқни ихтиёр этсанг, бундан олдин ўз нафсингни нуқсон ва иллатлардан тозалашинг зарур. Аммо кўзи ожиз бўлган киши қандай қилиб кўрга йўл кўрсата олади? Хор ва тубан киши бошқаларга обрў ва қадр-қиммат ато қила оладими?».

( Давомини ўқиш )

Тарбия методлари ҳақида тушунча. Уларнинг мақсади, мазмуни ва таснифи.

Тарбия методлари — педагог-ўқитувчиларнинг ўқувчиларга таъсир кўрсатиш усуллари, воситалари, тарбияланувчиларга баркамол шахс хислатларини сингдириш мақсадида тарбия жараёнини педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этиш йўлларидир.

Табия методлари бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш мақсади билан белгиланади ва тарбия жараёнига тааллуқли кўпгина тарбиявий таъсирларни ўз ичига олади. Тарбия методлари ижтимоий жамият томонидан таълим муассалари олдига ҳар томонлама баркамол, эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси бўлган шахсни тарбиялаш вазифалари билан белгиланади.

( Давомини ўқиш )

Талабаларнинг ўз-ўзини бошқариш

Талабаларнингўз-ўзини бошқариш — бу педагоглар томомнидан ташкил қилинадиган жамоа ишини уюштириш ва бошқаришда талабаларни фаол иштирок этишидир. Ўз-ўзини бошқаришнинг шакллари орасида жамоа аъзоларининг йиғилиши, конференцияси ҳамда турли комиссиялар фаолияти муҳим ўрин тутади.

·       Талабалар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим аҳамият касб этади. Жамоа анъаналари — бу барқарорлашган одат бўлиб, уларни жамоа аъзолари бирдек қўллаб-қувватлайдилар. Жамоа анъаналари мазмунида муносабатлар хусусияти ҳамда жамоанинг ижтимоий фикри ёрқин ифодаланади.

( Давомини ўқиш )

Ўқувчи-ёшлар жамоасига педагогик раҳбарлик

Жамоанинг ривожланиши — жамоа ҳаётининг қонунидир. Хўш, болалар жамоасининг олға ҳаракат қилиб боришига нима ёрдам беради? Унинг ривожланишига нима имкон беради? Бундай куч истиқболдир. Ҳаёт шуни кўрсатадики, кишининг келажакка умид ва ишонч билан интилиши, ҳаётий истиқболини юртимизнинг тақдири билан боғлаб, мустақил диёримизнинг бугунги жамият шароитида маънавий ва маърифий қиёфасини яратишда ҳисса қўшган киши ва жамоа тобора шаклланиб, ривожланиб боради.

Бу интилиш ва ҳаётий истиқболда кишининг маънавий ва маданий эхтиёжларининг жами, унинг ривожланганлик даражаси, бутун маънавий қиёфаси акс этади. Истиқболнинг энг муҳим педагогик хусусиятларидан бири шуки, деганди А.С.Макаренко, у олдинга қўйилган мақсад сифатида болани истаган натижага эришиш имконияти билан қизиқтиради, унда келажакни барпо этишда қатнашиш истагини уйғотади. Қувноқ кайфият ва олға интилувчиликни вужудга келтиради.

( Давомини ўқиш )

Жамоа ҳақида тушунча, унинг хусусиятлари ва вазифалари

Жамоа сўзи лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. Аниқроқ айтиладиган бўлса, жамоа бу — кишилардан иборат гуруҳ демакдир.

Замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки ҳил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий гуруҳи тушинилади (масалан, ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, хўжалик жамоаси ва ҳ.к.). Икккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушинилади. Чунончи, тарбияланувчиларнинг бирлашмаси ўзига хос муҳим белгиларига эгадир. Қуйида жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилар) борасида сўз юритамиз.

( Давомини ўқиш )

Тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш

Тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш — ўқувчиларни ижтимоий тарбиялашнинг муҳим тамойилларидан бири уларнинг шахсини ҳурмат қилишдир. Бу тамойил инсонпарварлик муносабатидан келиб чиқади. Ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш, уларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш ва уларга ишониш шарт. Тажрибаларнинг кўрсатишича, қаердаки ўқувчиларга ҳурмат, муҳаббат, ишонч бўлса, шу ерда тарбиянинг таъсири самарали бўлади. Болаларга ҳурмат ва муҳаббат улар кучига куч қўшади, ўқитувчига нисбатан ҳурматни уйғотади.

Тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш — тарбиянинг мазмуни, шакл ва методлари болаларнинг ёш ва савиясига қараб турли синфларда турлича бўлади. Болалар мактабда ривожланишининг турли даврларини болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик босқичларини босиб ўтадилар. Шу даврлар ичида боланинг ахлоқий турғунлиги ривожланади, хулқи ва онги ўртасидаги уйғунлик вужудга келади. Тарбия беришда ҳар бир ўқувчининг шахсий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга.

( Давомини ўқиш )

Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятлар устунлиги

Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятлар устунлиги — халқнинг кўп асрлик қадриятларини, улкан ва бой меросини чуқур билмасдан миллий ўзликни англаш, миллий ғурур туйғусини қарор топтириш мумкин эмас. Шу боис, халқ анъаналари, урф одатлари, маросимлари, халқ оғзаки ижоди, миллий ўйинлар ва уларда ифодаланган ғояларни ўқувчилар онгига сингдириш, уларда ушбу ғояга нисбатан ҳурматни қарор топтириш лозим.

Умумбашарият учун қадрли, ардоқли бўлган, инсоният ўтмиши, бугуни ҳамда келажаги учун даҳлдор қадр-қимматга эга бўлган анъанлар, урф-одатлар ҳақида маълумотлар бериш, уларда меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотиш, уларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғоялар учун курашиш ҳиссини қарор топтириш тарбия жараёнида амалга оширилиши лозим.

( Давомини ўқиш )

Тарбия тамойиллари

Тарбия тамойиллари тарбия жараёни қонуниятларини акс эттиради. Тарбиявий жараёнда илғор тамойилларга амал қилиниши тарбия самарасини таъминлайди. Тарбия тамойиллари қуйидагилардан иборат:

· Тарбиянинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ғоявийлиги;

· Тарбияда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устунлиги;

· Тарбияда миллий, умумбашарий қадриятларнинг устунлиги;

· Тарбияда изчиллик ва тизимлилик;

· Тарбиянинг ижтимоий ҳаёт билан қўшиб олиб бориш;

· Тарбияни меҳнат билан боғлаш;

· Тарбияланувчи шахсни хурмат қилиш;

· Тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш;

· Жамоа ва жамоа ёрдамида тарбиялаш;

· Тарбияда ўқувчи хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий томонларни йўқотиш.

( Давомини ўқиш )

Тарбия жараёнининг қонуниятлари, қоидалари ва тамойиллари

         Тарбия жараёнини илмий асосланган тарзда олиб бориш унинг қонуниятларини чуқур ўрганишни талаб қилади. Бу қонуниятлар воқеаларнинг муайян ривожланиши учун шароит яратувчи сабаб ва оқибат ўртасидаги муҳим, зарур ички алоқаларнинг ифодаси сифатида намоён бўлади.

         Тарбия жараёнининг асосини ижтимоий ҳаётнинг объектив талаблари инсоннинг ижтимоий моҳиятини ва табиатини акс эттирувчи қонуниятлар ташкил этади.

( Давомини ўқиш )

Тарбия жараёни тузилмаси

Демак, юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

1. Тарбия — ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жараёни бўлиб, ҳар қандай ижтимоий тузум ва замонда ижтимоий муносабатлар мазмунини аниқлаш, уларни ташкил этиш асосий бўлиб келган.

( Давомини ўқиш )

Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари

Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, унга тарбия моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташқи (субъекитив ва объектив) омиллар кўзга ташланади. Субъектив омиллар шахснинг ички эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий муносабатларини англатишга ёрдам  берса, объектив омиллар шахснинг ҳаёт кечириши, шаклланиши, ҳаётий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун шароит яратади. Тарбия фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шакли объектив шароитлар билан қанчалик мутаносиб келса, шахсни шакллантириш борасида шунчалик муваффақиятга эришилади. Тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат ўқитувчи фаолияти, балки ўқувчининг ёш ва психологик хусусиятлари, ўй-фикрлари, ҳаётий қарашлари ҳам муҳим ўрин тутади.


( Давомини ўқиш )

Тарбия жараёнининг моҳияти, мазмуни, мақсад ва вазифалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари

Тарбия жараёнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ёндошиш билан муваффақиятли тарзда илмий таҳлил қилиш мумкин.  Шахснинг хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, балки ўзаро мустаҳкам боғланган. Тарбия жараёнида боланинг шахсияти айрим-айрим эмас, балки яхлит тарзда ривожланади.  Бола ўсиб ва ривожланиб борган сари тарбия вазифалари мураккаблашиб, чуқурлашиб, табақалашиб боради.

Ижтимоий тарбияни ташкил этиш жараёнида бир қатор вазифалар ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиб белгиланади. Мустақил Ўзбекистон Республикасида айни вақтда ёш авлодни тарбиялаб вояга етказишга қаратилган жараёнда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этмоқда:

( Давомини ўқиш )

Тарбия жараёни тушунчаси ва тузилиши

Тарбия назарияси педагогика фанининг бир қисми бўлиб, тарбия жараёнининг мазмуни, методлари ва ташкил этилиши масалаларини ўргатади.  Ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан боғлиқ жараён мазмунини ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Тарбия назарияси Марказий Осиё мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, этика, эстетика, физиология, психология каби фанлар маълумотларидан фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: педагогиканинг умумий асослари, таълим назарияси ҳамда мактабшунослик билан узвий боғлиқ.

( Давомини ўқиш )

Тарбия вазифалари ва мазмуни, унинг ақлий, фуқаролик, маънавий-ахлоқий, жисмоний, иқтисодий, экологик, эстетик тарбияси ҳақида

Республикада ижтимоий тарбия ва унинг турлари (ахлоқий, ақлий, жисмоний, эстетик, экологик, иқтисодий, ҳуқуқий ва мафкуравий тарбиялар) қуйидаги вазифаларни амалга оширади. Чунончи:

1. Ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни ижтимоий ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ахлоқий меъёрларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини тушунтириш, улардан ижтимоий ахлоқий меъёрлар (талаб ва таъқиқлар)га нисбатан ҳурмат ҳиссини қарор топтириш асосида ақлий онг маданиятини шакллантириш.

2. Ақлий тарбияни йўлга қўйиш чоғида ўқувчиларни илм-фан, техника ва технология борасида қўлга киритилаётган ютуқлардан, янгилик ва кашфиётлардан бохабар этиш, уларга ижтимоий фанлар асослари хусусидаги билимларни бериш тарзида уларда тафаккур қобилиятини қарор топтириш, дунёқарашини шакллантириш.

( Давомини ўқиш )

Ҳозирги жамиятда ҳар томонлама ривожланган, мустақил фикр юритадиган шахсни тарбиялаш тарбия мақсади сифатида 2-қисм

Маънавий-ахлоқий жиҳатдан шаклланган баркамол инсон қуйидаги хусусиятларни ўзида мужассам қилади:

-  бутун оила аъзолари, қўни-қўшнилари, маҳалла-кўйи, ҳамқишлоқлари ва бутун мамлакатининг халқи фаровонлиги ҳақида қайғуради;

-  одоб-ахлоқли ва феъл-атвори ёқимли бўлишликни инсоний бурч деб ҳисоблайди;

-  ота-боболаридан ёдгор бўлиб қолган миллий-маънавий меросни юксак қадрлайди;

-  миллий қадриятларни эъзозлайди, авайлаб-асрайди ва уларга содиқ бўлиб қолади;

-  унда ватанпарварлик, халқпарварлик, инсонпарварлик туйғулари барқарор бўлади;

-  умумхалқ маъқуллаган Конституцияни ва шу каби муҳим давлат ҳужжатларини ҳурмат қилади ҳамда Давлат рамзларига садоқатли бўлади;

-  Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида фидоийлик кўрсата олади ва шу кабилар.

( Давомини ўқиш )