топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Баҳорнинг илк куни 1 март – Атоқли шоира Зулфия туғилган кун

Зулфияхоним ва унинг издошлари
Шеърият ва адабиёт

Зулфия (Исроилова) 1915 йил 1 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1965). Меҳнат Қаҳрамони (1984).
    Шоир Ҳамид Олимжоннинг рафиқаси. Хотин-қизлар педагогика билим юртини тутатган (1931-34).
     Дастлабки шеърий тўплами — «Ҳаёт варақалари» (1932). «Темирой» (1934), «Шеърлар», «Қизлар қўшиғи» (1939), «Уни Фарҳод дер эдилар» (1943), «Ҳижрон кунларида» (1944), «Ҳулкар» (1947), «Ўйлар» (1965), «Висол» (1972), «Йиллар… йиллар» (1975) каби шеърий тўпламлар муалли-фи. Болаларга бағишлаб туркум шеърлар хдм ёзган («Лолакизғалдок», 1975). Н. А. Некрасов, М. Ю. Лермонтов, В. Инбер, Л. Украинка, М. Дилбозий, А. Притам асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Халкаро Жавохарлаъл Неру (1968), «Нилуфар» (1971) мукофотлари ҳамда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1970) лауреати. Шунингдек, у Болгариянинг «Кирилл ва Мефодий» (1972) орденига сазовор бўлган. 1996 йил 1 августда Тошкент шаҳрида вафот этган.
 
БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ
Салқин саҳарларда, бодом гулида
Бинафша лабида, ерларда баҳор,
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор...
 
Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни,
Ўрик гулларининг эдинг мафтуни.
Ҳар уйғонган куртак ҳаёт берган каби
Кўзларингга суртиб ўпардинг уни.
 
Мана, қимматлигим, яна баҳор келиб,
Сени излаб юрди, кезди сарсари.
Қишнинг ёқасидан тутиб сўради сени,
У ҳам ёш тўқдию, чекилди нари.
 
Сени излар экан, бўлиб шаббода,
Сен юрган боғларни қидириб чикди.
Ёзиб кўрсатай деб ҳусн-кўркини,
Яшил қирғоқларни қидириб чиқди.
 
Топмай, сабри тугаб бўрон бўлдию,
Жарликларга олиб кетди бошини.
Фарҳод тоғларидан дарагинг излаб,
Сойларга қулатди тоғнинг тошини.
 
Қирларга илк чиққан қўйчивонлардан
Қайда шоир, дея айлади сўроқ.
Барида сукунат, маъюслик кўриб,
Ҳориб-чарчаб келди, тоқатлари тоқ...
 
Сўнгра жило бўлиб кирди ётоғимга,
Ҳулкар ва Омоннинг ўпди юзидан,
Сингиб ёш куйдирган заъфар ёноғимга
Секин хабар берди менга ўзидан.
 
Лекин ётоғимда сени тополмай,
Бир нуқтада қолди узоқ тикилиб.
Яна ел бўлдию, кезиб сарсари,
Мендан сўрай кетди қалбимни тилиб:
 
«Қани мен келганда кулиб қаршилаб,
Қўшиғи мавжланиб бир дарё оққан
«Бахтим борми дея, яккаш сўроқлаб».
Мени шеърга ўраб суқланиб боққан?
 
Ўрик гулларига тўнмайди нега,
Елда ҳилпиратиб жингала сочин?
Нега мен келтирган шўх нашидага
Пешвоз чиқмайди у ёзиб қулочин?
 
Қандай ишкқа тўлиб боқарди тонгта,
Камол топтирарди кенг хаёлимни.
Унинг рангдор, жозиб қўшиғида
Мудом кўрар эдим ўз жамолимни.
 
Қани ўша куйчи, хаёлчан йигит?
Нечун кўзингда ёш, туриб қолдинг лол?
Нечун қора либос, сочларингда оқ,
Нечун бу кўкламда сен паришонҳол?»
 
Қандай жавоб айтай лолдир тилларим,
Баридан тутдиму, келдим қошингта.
У ҳам ғаминг билан кезди афтода,
Боқиб туролмайин қабринг тошига.
 
Аламдан тутоқиб дарахтга кўчди,
Куртакни уйғотиб сўйлади ғамнок.
Сенинг ёдинг билан елиб беқарор,
Гуллар ғунчасини этдилар чок-чок.
 
Гулу райҳонларнинг таралди атри
Самони қоплади майин бир қўшиқ
Бу қўшиқ нақадар ошино, яқин,
Нақадар ҳаётбахш, оташга тўлиқ.
 
Баҳорга бурканган, сен севган элда
Овозинг янгради жўшқин, забардаст.
Ўлмаган экансан, жоним, сен ҳаёт,
Мен ҳам ҳали сенсиз олмадим нафас.
 
Ҳижронинг қалбимда, созинг қўлимда,
Ҳаётни куйлайман, чекинар алам.
Тунлар тушимдасан, кундуз ёдимда,
Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам!
МАНБА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.