топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Янги йил нималарни ваъда қилади?

Халқаро симпозиум
Халқаро янгиликлар

2016 йилнинг Шарқ календари бўйича Маймун йили бўлишини биласизми? Маймун табиатан қувноқ, ҳеч кимни зериктириб қўймайдиган жонзот. Шуниси аҳамиятлики, календарь бўйича қандай йил бўлса, ўша ҳайвондаги ўзига хос хусусиятлар йил давомида албатта кузатилади.
Инсонлар ҳамиша ўзларини олдинда нималар кутаётганига қизиқишади. 2016 йилда имкон қадар вақтингизни ўзингиз, оилангиз, ишда ҳамкасблар билан алоқани мустаҳкамлаш, шу билан бирга соғлиғингизга эътибор қилишга сарфланг. Ўз устингизда ишлашни ҳам ёддан чиқармаслигингиз зарур. Кўпроқ ўқиш, қизиқарли кўрсатувлар кўриш, тажрибали ва доно кишилар билан суҳбат Сиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Агар келгуси йил учун олдингизга аниқ мақсад қўйсангиз, унга албатта эришасиз. Бу ерда Маймундаги қатъият ва ғайратнинг аҳамияти ҳам бўлакча.
Ҳамал, Жадий, Асад ва Қавс буржи вакилларининг бошлаган янги ишлари омад келтиради. Йил бошида Сунбула, Савр ва Мезон буржидаги аёлларда бироз руҳий тушкунлик ҳукмронлик қилиши мумкин. Улар кўпроқ ўзларидаги ожизлик ва бошқалардан ёрдам кутиш билан азият чекишади. Умуман олганда, 2016 йил Олов унсурига мансуб Ҳамал, Асад ва Қавс буржи вакиллари учун молиявий жиҳатдан ҳам жуда омадли келади. Юлдузларнинг маслаҳат беришларича, бу бурж вакиллари ғайрат билан меҳнат қилишлари, ўз олдиларига муҳим вазифаларни қўйиб, кераксиз ишларга вақт ва куч сарфламасликлари зарур. Шундай ёндошувгина керакли натижа сари етаклайди.
Олов унсурига мансуб  инсонлар табиатан кучли характер эгалари ҳисобланиб, қатъият ва меҳнатсеварлик каби ҳислатлар эгаси бўлишади. 2016 йилда сайёралар уларга бу борада кўмакдош бўлишади. Венера, Сатурн ва Юпитер сайёралари уларни тўла эркин ҳис этишлари ва мустақил иш юритишларига ёрдамчи бўлишади.
Ер унсурига мансуб Сунбула, Жадий ва Савр буржи вакиллари йил ўрталарига бориб, бироз хавотирли вазиятларга тушиб қолишади. Жадийлар омадсиз кунларни бошдан кечиришларига тўғри келади. Шундай экан, оқимга қарши сузишга ҳаракат қилиш шарт эмас. Агар бошданоқ чарчоқни ҳис этсангиз, кейинчалик ҳаммасини қўлдан бой берасиз. Бироз ишларни тўхтатиб, ҳордиқ чиқаринг. Ўйлаган нарсаларингизни амалга ошириш учун ҳамиша вақт топилади. Агар бунга куч топилмаганда ҳам, омадсизликдан қочиб қутулиб бўлмайди.
Ҳаво унсурига мансуб Жавзо, Далв ва Мезон буржидагилар 2016 йилни ёрқин ранглар билан йўғрилган воқеалар билан ўтказишади. Фаоллик, янги танишувлар бу бурж вакилларига ажойиб ҳиссиётлар туҳфа этади. Тақдирнинг ўзи тўғри қарор қабул қилишга кўмаклашиб, келажакдаги омад сари етаклайди.
Фаолликнинг ортиши, бизнес ва карьерадаги ўсиш айни сув унсурига мансуб  Саратон, Ақраб ва Ҳут буржи вакилларига тааллуқли. Астрологларнинг тавсиясига кўра, улар ўз ишларида колиб, дангасаликка йўл қўймай, тиришиб ишлашларига тўғри келади.  2016 йил ўзига ишонган инсонларнинг муваффақият қозонишларига имкон беради.
2016 йил барча бурж вакилларига кутилмаган сюрпризларга бой ва бироз қийинчиликлар билан кечади. Янги 2016 йилда ўз олдига қатъий мақсад қўйиб олға ҳаракат қилганлар албатта эришади, деган анъана ҳукмрон бўлади. Маймун буржидагиларнинг ўзи эса характерларига хос тарзда харакат қилишади. Бу хусусият бошқа бурж вакилларига ҳам таъсир кўрсатади. Яна шуни эътиборга олиш керакки, бу йилда факатгина меҳнат қилиш эмас, шунга яраша дам олишни ҳам билиш зарур. Йўқса, омад Сиздан юз ўгириши мумкин. Янги 2016 йил барчамиз учун омадли келсин!
МАНБА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.