топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ZiyoNET ахборот таълим тармоғи ва унинг лойиҳалари

OO'MTV huzuridagi ZiyoNET bo'limi
Илм-фан
2016 йилнинг 16 сентябрида Тошкент юридик коллежида «ZiyoNET ахборот таълим тармоғи ва унинг лойиҳалари» номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда коллеж директор ўринбосарларидан бири, ўқитувчилари, ўқувчи ёшлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги ZiyoNET таълим тармоғининг мутахассислари Камола Ахмеджанова ҳамда Малика Миртоировалар иштирок этдилар. 
Тадбир давомида мутахассислар томонидан порталнинг янги қиёфаси, унинг маълумотлар омборидаги маълумотлари, бўлимлар, ҳамда портал доирасидаги лойиҳалар билан яқиндан таништирилди.
 
ZiyoNET таълим тармоғининг кутубхона, абитуриент, сайт-сателлитлар, гуруҳлар, савол-жавоблар, Ўзбекистон маданий мероси бўлимлари ҳақида, қўшимча лойиҳалардан эса  Fikr.uz, Tanlov.uzutube.uzumail.uzmeros.orgchakchak.uz,uradio.uzlang.uz, davra.uz ва usport.uz лойиҳалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу билан бир қаторда ўқитувчи ва талабаларга аризалар қабули давом этаётган «Янги интернет ташаббуси» танлови ҳақида атрофлича тушунтириб ўтилди ва талабалар томонида берилган саволларга жавоблар берилди.
 
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни манавий-маърифий етук, илм-фан борасида зеҳнли, таълим жараёнида ахборот технологиялари воситаларидан мукаммал фойдаланувчи баркамол авлод сифатиларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда тарбиялашдан иборат.
 
Тадбир ўқувчи-ёшлар томонидан катта қизиқиш билан тингланди ва тадбир сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. 

 
Семинардан кейин мазкур коллеж маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва иқтидорли ўқувчиларидан бири билан интервью олган ҳолда тадбир якунланди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.