топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Барчаси абитуриент учун!

OO'MTV huzuridagi ZiyoNET bo'limi
Илм-фан
ZiyoNET ресурс маркази абитуриент ёшларга олий таълим муассасасига ўқишга киришларида кўмаклашиш мақсадида 2015 йилнинг баҳорида  "Абитуриент" бўлимини ишга туширди. Ҳар бир абитуриент ОТМга кириш вақтида зарур бўладиган: ОТМ рўйхати, 2016-2017 ўқув йили учун квоталар, имтиҳон вақтида юзага келувчи ҳолатларга оид видео-роликлар ҳамда энг асосийси Онлайн тест тизимидан фойдаланиш имконига эга бўлишади.
Қуйида фойдаланувчилар учун ZiyoNET таълим тармоғининг "Абитуриент" бўлимидан фойдаланиш бўйича қўлланма келтирилган:
Бўлимнинг мақсади — мазкур бўлим абитуриентларнинг олий таълим муассасасига (ОТМ) ўқишга киришлари учун кўмак вазифасини ва таълим муассасасига ўқишга кираётганда зарур ҳисобланувчи маълумот, кўрсаткич ва ҳужжатлар билан танишишлари учун ягона ойна вазифасини бажариш, шу билан бир қаторда ёшларнинг билим даражаларини синовдан ўтказиш ва билимини ошириш имконини яратади.
Бош саҳифа.Фойдаланувчи бўлимнинг бош саҳифасига ташриф буюрганида Ўзбекистон Республикасининг харитасини кўриши мумкин. Ушбу харитада Ўзбекистон 12 ҳудудга бўлингани яққол кўриниб турибди (1-расм).
 

1-расм.Абитуриент бўлимининг бош саҳифаси
 
Ҳудудлар бўйича ОТМлар.Маълум бир ҳудудга сичқончанинг кўрсаткичини олиб келган ҳолда устига босилса, ушбу ҳудудда жойлашган университетлар рўйхати намоён бўлади (2-расм).
 


2-расм. Ҳудуд кесимидаги олий таълим муассасалар рўйхати
 
Тақдим этилган ОТМлардан кераклиси танланади ва ушбу таълим муассасасига оид маълумот (ОТМ манзили, боғланиш маълумотлари ва Ўзбекистон Республикасининг харитасида жойлашиши), мутахассисликлари ҳамдаушбу мутахассисликка оид 3 та фан кесимидаги тест блоклари ўзбек ва рус тилларида намоён бўлади (3-расм). Фойдаланувчи керакли мутахассисликка оид тест блокини танлайди (4-расм), учта фан кесимидаги 108 та тестдан 3 соат давомида тест топшириши мумкин (5-расм) ва фойдаланувчи тўплаган балли тест якунида ҳисобот тарзида намоён бўлади (6-расм). Ушбу функционал интеллектуал таҳлилни амалга ошириб, ўтган йилги тест синов натижалари асосида абитуриент тест синовидан муваффақиятли ўтиб таълим муассасасига ўқишга кирган ёки кирмагани ҳақида маълумот олади. Тест саволларининг қайси фандан нечта саволга тўғри жавоб берилган ҳисобини тест натижасини олгандан сўнг кўриб чиқиш имкони мавжуд (7-расм).
 


3-расм.Мутахассисликлар, уларга оид шифр коди ҳамда ўзбек ва рус тилларидаги тест блоклари


4-расм.Ўзбек ёки рус тилларидаги тест блокини танлаш


5-расм.Тест блокидаги тестдан ўтиш жараёни


6-расм.Тест синовидан ўтгандан сўнг олинган натижа


7-расм. Қайси фан кесимида нечта тест саволига жавоб берилганлиги ҳақида ҳисобот
Абитуриент бўлими  қуйидаги бўлимости менюлардан иборатдир:
— ОТМлар ва мутахассисликлар;
— Ўтган йил учун ўтиш баллари;
— 2015-2016 ўқув йили квоталари;
— Абитуриент учун қўлланма;
— ОТМлар топширадиган ҳужжатлар;
— Видеороликлар;
— Тестлар;
— Мутахассисликлар каталоги;
 
ОТМ ва мутахассисликлар.Ушбу менюга кирилганда ОТМлар ва ушбу таълим муассасасинингмутахассисликлари тест блокларига ўтиш имконини берувчи гиперҳаволаларни кўриш мумкин (8-расм).
 


8-расм.ОТМлар ва уларнинг мутахассисликларга тегишли тест блокларига ўтиш гиперҳаволалари
 
Ўтган йил учун ўтиш баллари.ОТМларга ўқишга кириш учун ўтган йилги ўтиш баллари қандай кўрсаткичларга эга бўлганини кўрсатувчи бўлим ҳисобланади (9-расм).
 


9-расм.ОТМларга ўтган йилги ўтиш баллари
 
Ўқув йили квоталари.ОТМларда талабалар қабулининг ҳар ўқув йилидаги квоталар ҳақидаги маълумотни ўзида мужассамалаштиргандир (10-расм).
 


10-расм.ОТМларнинг ўқув йилига оид қабул квоталари жамланмаси
 
Абитуриент учун қўлланма.Ушбу меню абитуриент қайси фанлардан тест топшириши, ҳарбий хизматни ўтаганлар учун қўшимча имтиёзлар, абитуриент вазифаси, мажбурият ва ҳуқуқлари, тест жараёнидаги бланкларни тўлдириш намунаси каби маълумотларни ўзида жамлагандир (11-расм).
 


11-расм.Абитуриент учун қўлланма менюсининг кўриниши.
 
ОТМлар топширадиган ҳужжатлар.Ушбу менюга кирганда абитуриентлар ОТМларга топшириши керак бўлган ҳужжатлар рўйхатибилан танишиш имконига эга бўладилар(12-расм).
 


12-расм.ОТМларга топшириладига ҳужжатлар рўйхати.
 
Видеороликлар.Ушбу менюга абитуриент кирганда ОТМга ҳужжат топшириш жараёни ва тест синовиданўтаётган жараёни қайтарзда амалга оширилишини олдиндан кўриши ва ушбу ҳолатлар билан танишиши мумкин бўлади (13-расм).


13-расм.Видеороликлар бўлимқисминикўриниши.
 
Тестлар.Ушбу менюга кирганда (14-расм) давлат тест аттестациясидан ўтиладиган фанлар доирасида тест саволлари келтирилган бўлиб, абитуриент исталган фанни танлаган ҳолда 60 дақиқа давомида 36 та тестни ишлаши ва тўплаган натижаси билан танишиши мумкин бўлади (15-расм).
 


14-расм.Абитуриент бўлимининг бош саҳифасида “Тест” бўлимқисми.
 


15-расм.“Тест” бўлимидаги тестлар рўйхати.
 
Мутахассисликлар каталоги.Ушбу менюга кирганда (16-расм) мутахассисликлар каталоги намоён бўлади. Фойдаланувчи исталган мутахассисликни танлаган ҳолда ушбу мутахассислик шифр коди, мазкур мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси қайси ОТМлар мутахассисларни тайёрлаши ҳақидаги маълумотга эга бўлади (17-18-расмлар).
 


16-расм.Абитуриент бўлимининг бош саҳифасида  “Мутахассисликлар каталоги”  бўлимқисми


17-расм.“Мутахассисликлар каталоги” бўлимқисмитаркиби кесимидаги маълумотлар


 
18-расм.Маълум мутахассислик танланганда тақдим этилувчи маълумот

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.