топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тавсия этилаётган сайтлар каталогида дизайн ҳақида билиш

Новости ZiyoNET
Ёзги таътилда албатта мустақил таълимга ўқувчилар вақт ажратиши керак. Бугунги саҳифамиз дизайнерлик касби йўналишига қаратилган. ZiyoNET порталининг тавсия этилаётган сайтлар Реестрида  кўрайликчи, ушбу соҳа бўйича нималар борлигини кўздан кечирамиз.

 
  1. http://compteacher.ru сайтида онлайн ёрдамида веб-дизайн бўйича бепул видеодарсликлар кўриш мумкин: Тармоқлар, Windows, UNIX, Графика, Дастурлаш ва Видеомонтажни.
  2. Platzi — дизайн, маркетинг ва дастурлаш бўйича курслар. http://courses.platzi.com сайти сизга дизайн ва бошқа мавзуларни ўрганишга ёрдам беради. Бунинг учун инглиз тилини билиш керак.
  3. Degreed – дизайн бўйича онлайн курсларhttp://degreed.com. Сиз ўрганмоқчи бўлган йўналишларни (масалан, график дизайн) – мақсадларни белгилаш ва кўриш ва ўқув режаларини ташкил этинг, материалларни қўшинг ва ўзлаштириш даражасини кузатиш мумкин.
  4. VideoSmile —Adobe After Effects, Cinema 4D, Adobe Premiere Pro, Sony Vegas и 3ds Max энг оммабоп дарстурларда қизиқарли дарслар ва мақолалар нашр этилади. Барча дарсликлар ва мақолалар техник атамаларсиз оддий ва тушунарли тилда ёзилган бўлиб, дарслар сони кундан-кунга ошиб боради. http://www.videosmile.ru  сайтида сиз ўзингиз учун нимадир маълумотга эга бўласиз.
  5. FLTDSGN ​​- flat (ясси дизайн) услубидаги энг яхши ишларни кўришни таклиф этади. http://fltdsgn.com  сайти лойиҳа дизайнерлари ишида ёрдам берадиган дизайн шаблони сайтларини ва бошқа асарларни тақдим этади. Сайт инглиз тилида.
  6. Дизайнерлар учун кўплаб материаллар – шрифтлар, ёрлиқлар, мақола ва шарҳларнинг энг яхши намуналари. Инглиз тилида. Манзил: http://www.ucreative.com/design.
  7. Web3Canvas — бепул дизайнлар манбаси. Ҳар бири пикселда ишланган ажойиб ишлар. PSD-бепул намуналари, HTML-сниппетлар, илҳомланиш ва таълимий дарслар. Манзил: http://web3canvas.com. Сайт инглиз тилида.
Сайтларга киринг, ўрганинг, касбий маҳоратингизни оширинг ва ҳаётга татбиқ этинг!

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.