топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+17.84
avatar

Новости ZiyoNET

Батафсил

Арнасойда пахта очилди

Новости ZiyoNET

«Сангзор» фермер хўжалиги раҳбари Рашида Ёдгорованинг даласида пахталар чаман бўлиб очилишни бошлабди. Буни мана бу расм орқали кўриб ўзингиз ҳам гувоҳи бўлинг.


 


Опанинг хурсандчилиги оламга тенг. Бунга қувонмай бўладими ахир?! Бунинг замирида қанча-қанча уйқусиз тунлар ва меҳнатлар турибди-ку ахир...


 


Кўз тегмасин, ҳар бир ғўза тупида 45тадан 70 тагача кўсак санадик. Бу фақат ҳозирча албатта, аммо хали қанча гуллари турибди. Насиб этса опа бу йил ҳам режани белгилаган муддатидан анча олдин ва ортиғи билан бажаради.


 


Эгатлаб юрар эканмиз, бир ғўзанинг ҳосилини кўплигидан кўтаролмай йиқилиб қолганлигини кўрган опа дарҳол уни йиқилиб қолган гўдагини авайлаб тургазиб парваришлаб қарагандай қилиб тикка қилиб ён-атрофига тупроқ тўплаб қўйди ва қаранг, дейди қувончини ичига сиғдиролмай..ҳосилини қаранг… ва санай бошлади… бир, икки..ўн, йигирма, ўттиз, қирқ еттита экан!


 


Рашида опанинг кўзларидаги, сўзларидаги қувончни кўриб, завқини туйиб унга қўшиламан… ундаги завқ менга ўтади. Ахир мен ҳам қишлоқ хўжалиги раҳбариниг раиснинг қизиман-ку! Кечагина эмасмида, ҳаво булут бўлса бувижонимизга қўшилиб қўл кўтариб дуо қилиб «Эй Художон, ёғмай турсин, дадажоним чигитларини экиб олсинлар… » деганимиз… кечагина эмасмиди Ёмғиржон дадажонимни далаларига кўп-кўп ёғ..қурғоқчилик бўлмасин..ғўзалар тўйиб-тўйиб сув ичсин… деган… Рашида опанинг айрим гапларини тинглар эканман дадамни кутиб тонггача ухламаганларимиз, ёки кутиб-кутиб ухлаб қолганларимиз, дадамизни ҳафталаб кўролмай қолганларимиз, дадамни уйдан кўра далани кўпроқ севганликлари бари-бари ёдимга тушди..


 


Рашида Ёдгорованинг бу қилаётган беминнат меҳнатлари албатта элда  яна ўз эъзозини топади. Чунки меҳнат қилган элда азиз. Мен ёзганларим эса опа қилаётган ишлардан бир мисқолгина холос… яъни «хамир учидан патир»… Опанинг бу қадар мислсиз ишларини кўриб яна бир нарсага иймон келтирдим-ки, "Ҳақ азиз қилган кишини бандаси хор айламас", албатта..



 

Меҳрибонлик уйи оромгоҳида яна бир тадбир ўтди

Новости ZiyoNET


Шундай улуғ айём кунларида болажонлар кўнглини хушнуд қилиш, кўнгилларини кўтариш, уларга шодлик улашиш мақсадида Халқ таълими вазирлигига қарашли Меҳрибонлик уйи оромгоҳида хушовоз хонанда Шуҳрат Дарё жонли ижрода 2соатлик концерт берди.


Бу ҳақда батафсил кейинроқ яна маълум қиламиз.

Халқ таълими тизимидаги "Энг яхши веб-сайтлар" кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Новости ZiyoNET

Жорий йилнинг 4 июль куни Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази биносида “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров, вазирликнинг тегишли бўлим бошлиқлари ва ходимлари,  Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва барча вилоят халқ таълими бошқармалари ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул вакиллари, танловда қатнашган мактаб раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчилар  ҳамда ҳомий компания вакиллари иштирок этишди.“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг 2013 йил 13 апрелдаги ““Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 128-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактаблари сайтларини яратиш ва тарғибот қилиш орқали ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллиги ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилди.



Хотимаси йўқ мавзу

Новости ZiyoNET

"ZiyoNET" ҳақида:


 


Бошланма бўлгач, хотима ҳам бўлиши керак. Лекин таълим-тарбия масаласи на танаффус, на якун билади. Чунки одам қалби – мудом ҳаракатда. Бир лаҳзадан кейин инсоният қалби қайси қутбга юз буриши – катта савол.


Компьютер қаршисида ўтирган бола маънавият ва жаҳолат чорраҳасидан энг тўғри йўлни танлаши – унинг онгида кечаётган курашда маърифат ғолиб келиши учун унинг ботинида, тийнатида, фитратида миллий иммунитет бақувват бўлиши керак.


 


Миллий иммунитет аждодларимизнинг муқаддас йўлини давом эттирилиши, миллий руҳнинг сайқалланиши, тафаккурнинг таназзул устидан ғалаба қозониши, миллий ўзакнинг асос, жавҳар, ҳаракатлантирувчи куч эканининг англаниши, танланиши ва ҳаётда ўзини намоён этишидир.


Умуммиллий қарашлар тизими – миллат тафаккури маҳсули бўлиб, у  асрлар силсиласидан омон ўтиб келган, синовларда тобланган миллий интеллект, миллий фаросат, миллий танловни англатади.


Бир сўз билан айтганда, барча тараққиёт маҳсулотлари қатори, глобал ахборот тармоғидан ҳам фақат ва фақат маърифий йўлда – умуммиллий жипсликни мустаҳкамлаш, авлодлар баркамоллигини таъминлаш, юртимиз номини жаҳонга тараннум этиш, умумбашарий маънавиятга ўз ҳиссамизни қўшишда фойдаланишимиз шарт.


 


Зотан, Юртбошимиз таъкидлаганидек, «фақат ана шундай асосда ёшларни ўз фикрига эга, турли маънавий хуружларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга эришиш мумкин».


 


 


Улдона АБДУРАҲМОНОВА,


«Til va adabiyot ta’limi» журнали мухбири

Fikr.uzдаги фикрлар

Новости ZiyoNET

«ZiyoNet» сайтининг фикрлар бўлимида сайт ҳақида фикрлар сўралганида Сардор Каримжонов: «Бу сайт менга имтиҳон тайёрлашимда жуда ҳам кўп ёрдам берди», Фаруҳ Рўзиқулов: «Ҳамма керакли рефератлар бор», деб ёзишган бўлса, айрим аъзолар: Мактабгача таълим муассаса ходимлари учун ҳам тегишли маълумотлар базаси кам. Бу фикрларга муносабатингиз?


Портал фойдаланувчилари учун бугунги кунда бир қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда. Халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари бўлими, Халқ таълими вазирлиги болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш шўъбаси ҳамда Республика таълим марказлари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда, тегишли ташкилотлар томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва педагог ходимлари учун ишлаб чиқилган “Методик тавсиялар”, “Услубий кўрсатмалар” ҳамда “Дарс ишланма”ларини йўналишлар кесимида порталга босқичма-босқич жойлаштириб бориш режалаштирилган.



Мақсад: Баркамол авлодни тарбиялаш

Новости ZiyoNET

Тармоқ мақсади:


«ZiyoNet» тармоғининг асосий вазифалари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини, Ўзбекистоннинг бой тарихи, халқнинг миллий анъаналари ва қадриятларини билишга асосланган юксак ахлоқий-маънавий фазилатларни мустаҳкамлашга, миллий истиқлол ғояларини ёшлар онг ва тафаккурига турли маънавий-маърифий манбалар асосида сингдиришга, фаол ҳаётий манбага эга бўлган баркамол шахсни вояга етказишга қаратилган миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш кабилардан иборатдир. 


Ўнта бўлим бирлашса....

Новости ZiyoNET

Ўнта бўлим бирлашса...


 


ZiyoNet – Миллий телекоммуникация тизимида ўқув-таълим, илмий, ёшлар ҳамда болалар муассасалари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ахборот материалларини бирлаштирувчи ягона ахборот-ресурс майдончага эга бўлган жамоат таълим ахборот тармоғи ҳисобланади.


Бугунги кунда порталнинг 10 та бўлими мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:


 


Таълим. Бўлимда келтирилган маълумотлар ўқитувчилар, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, талабалар ва уларнинг ота-оналари учун мўлжалланган. Ушбу бўлимда ҳар бир таълим босқичининг мактабгача таълимидан бошлаб, олий ўқув юртидан кейинги таълимдаги статистик маълумотлар ва қонунчилик базаси келтирилган.


Таълим-тарбия ўчоғи

Новости ZiyoNET


«Зиё истаган қалблар бирлашган сарҳад» мақоласининг давоми (2)


Бу қарор мамлакат мактаблари, лицейлар, коллежлар ўқувчиларининг, олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратди. Маҳаллий интернет тармоғининг таълимга оид ахборот ресурсларини ривожлантиришга катта туртки бўлди.



Зиё истаган қалблар бирлашган сарҳад

Новости ZiyoNET


«ZiyoNET» жамоат ахборот таълим портали ҳақида «Тил ва адабиёт таълими» журналининг июнь сонида юқоридаги мавзу остида катта мақола эълон қилинди. Ушбу мақола матни билан сиз азизларни ҳам таништириш истагидамиз.


 


    … Конию ҳайвони, агар худ набот,


Ҳар бири бир гавҳари олий сифот.


Борчасини гарчи латиф айладинг,


Борчадин инсонни шариф айладинг.


 


Алишер Навоий


 


Бошланма


 


Муқаддас Китобда ёзилишича, аввал СЎЗ яралди: «кун фаякун», яъни, бўл, дейилди – бўлди. Шунинг ўзи сўзнинг улуғлигига буюк далил. Алишер Навоий таъкидлаганидек, «инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин, билким, гуҳари шарифроқ йўқ ондин»...


Сўз воситасида инсон ўзини англайди, англатади. Билим эгаллаш узлуксиз жараён. Ҳадиси шарифларда ҳам бежиз «бешикдан то қабргача илм изла», дейилмаган.


Буюк бобокалонимиз Ибн Сино бу фикрни давом эттиради:


 


Ҳеч бир гап қолмади, маълум бўлмаган,


Жуда оз сир қолди, мавҳум бўлмаган,


Билимим ҳақида чуқур ўйласам,


Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган.


 


Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда

Новости ZiyoNET


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизмати расмий вакили Алтай Абибуллаев 3 июнь куни ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.


3-4 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт, транзит ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўтказилган.


Йиғилишда Қозоғистон томондан бош вазирнинг биринчи ўринбосари – минтақавий ривожланиш вазири Бахитжан Сагинтаев, Ўзбекистон томондан эса бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири Рустам Азимов иштирок этди, дея хабар бермоқда «Казинформ».


«Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг Ислом Каримов таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташрифи арафасида ўтказилаётган ушбу йиғилиш диққат марказида Ўзбекистон-Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлигини фаоллаштириш турибди», – деди Абибуллаев.


Айни вақтда, Абибуллаев Қозоғистон президенти Ўзбекистонга айнан қачон ташриф буюриши ҳақида аниқ бир санани айтиб, маълум қилмаган.


МАНБА

Mail uMail.uz - now and in the Uzbek language

Новости ZiyoNET
 
Recall that uMail.uz — it's free email service, the universal postal service national Internet segment. The project started in mid-May, and it is used by more than 2,200 people.
 
Mail uMail.uz gives everybody an opportunity to get e-mail box with a friendly interface, which is protected from spam and viruses.
 
Some of the rules of mail service:
Getting a mailbox with registration ID.uz
The maximum amount of a letter: 10 MB
The maximum volume of a box: 200 MB
When not in use the box for over a year it is removed.
 
You can use a web-based service, and e-mail client on your computer, synchronizing emails via POP3 and IMAP.
 
One of the main features for the user interface should be in the Uzbek language, this will lower the threshold of initiation to technology to new users. Transfer of function words and technical terms involved a team of experts with the assistance of aides uForum'e, since many expressions associated with information technology, not yet established.
 
Let us hope that the translation of the terms of office in the «User Agreement» and in the panels will be set up mailbox legislators in the translation of similar texts in other projects.
 
In the meantime, use the mailbox uMail.uz choosing language in front of the post: Uzbek (Latin), or Russian.
 
If you think that some terms are translated poorly, it can send its version to the post info@umail.uz.

Mail uMail.uz - two weeks of work

Новости ZiyoNET
 
   
    During his time there was no crashes, everything works normally. Worked out all the comments made by users on uForum'e and Facebook'e.
 On the morning of May 29 project statistics reported that:
* total number of mailboxes: 1955
* total number of received messages: 4568
* the total number of sent emails: 2992
     After starting the mail uMail.uz changed the rules of registration for the service uniform identification ID.uz — when registering you can immediately get a mailbox on uMail.uz. in this case it is necessary to confirm their registration. If you are registering specify another post, then at her, still, sent a letter to the link, which is necessary to come to complete the registration.
     According to the developers, this innovation is convenient for users who have not used ID.uz, but only wanted to register for the mailbox.
     According to statistics, the most popular interface — an advanced, its users are choosing more often than the tablet and mobile. This is understandable, tablet and mobile light and simple, easy to open via the phone or tablet when working with a desktop computer is much more convenient to use the advanced version of the interface. In it, unlike the simplified embodiment is shown not only messages in the folder list, but the content of the selected message. As far as is known, the most popular mailboxes (for example, mail.ru and yandex.ru) do not allow the Advanced Interface, every letter is opened in a separate tab (window) browser.
     Viewing messages can be customized to the right of the message list or bottom (or disable all) — these features are selected in the menu «View». Naturally, at steady-state wide monitor is easy to read the contents of letters to the right of the list. While there may have users who are accustomed to read the letter below.
     It is noteworthy that the view screen is customized for each folder separately, for example, incoming messages can customize their view of the right, and for departure — from the bottom. In case someone seems useful to have different kinds of folders. 
     Also note that when you view the contents of the letter, you can view images embedded in email. If the internet connection is weak, you can disable this feature by clicking on the icon with the image of the picture in the upper right to view messages. Convenient. 
     So use on health, for friendship and for business.
 

Бухорода Универсиада-2013 спорт мусобақаларига старт берилди

Новости ZiyoNET

2013 йил 6 июнь куни Бухорода мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада – 2013” республика спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


 “Бухоро” марказий стадионига “Универсиада – 2013” республика спорт мусобақалари иштирокчилари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари кириб келди. Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсонов Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг “Универсиада – 2013” спорт ўйинларини очиқ, деб эълон қилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг  “Универсиада – 2013” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.


"Онажоним табиат" иншолар ва расмлар танлови ғолиблари аниқланди

Новости ZiyoNET


5-июнь- Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Давлат табиат музейи ва «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти билан биргаликда мактаб ўқувчилари ўртасида эълон қилинган Республика «Онажоним табиат» иншолар ва расмлар танловига якун ясапиб, унинг ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди. Танловга Республикамизнинг турли ҳудудларидан бир-биридан яхши, сермазмун, табиат манзараларини тараннум этувчи расмлар билан бойитилган 120 дан ортиқ иншолар ва расмлар келиб тушганлиги, ҳакамлар ҳайъати уларнинг энг сараларини танлаб олганликлари эътироф этилди.


Шунингдек, байрам тадбирида «Тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва экология» мавзусидаги Республика ижодий танловига якун ясалиб, танлов ғолибларига совринлар, эсдалик совғалари топширилди.


"5-июнь-Бутунжаҳон атроф-муҳит куни"

Новости ZiyoNET


Ўзбекистон  Экологик ҳаракати томонидан “5-июн-Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.


1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф муҳитга багишланган Конференциясида Бутунжаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш тўгрисида қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарордан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратишдан иборатдир.


Шунинг учун ҳам 41 йилдирки, дунёнинг қатор мамлакатларида 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит кунига багишлаб турли хил тадбирлар, жумладан, «яшил» концертлар, кўрик-танловлар, боглар яратиш, шунингдек, атроф-муҳитни тозалаш акциялари ўтказилади.


Никто не забыт, ничто не забыто...

Новости ZiyoNET


 


Дорогие друзья! 9 мая — День Памяти и Почестей! День, когда мы с большой гордостью и огромной благодарностью вспоминаем всех тех, кто внес бесценный вклад в победу. Всех, благодаря кому мы живем в прекрасное мирное время. Ваши героизм, стойкость и мужество будут всегда примером для подражания еще многих поколений мальчишек и девчонок.


 


Ваши подвиги навсегда останутся в наших сердцах. Пусть свет в ваших глазах освещает нас долгие годы. Мы желаем вам большого счастья, крепкого здоровья, благополучия, и успехов во всех ваших делах!


 


Низкий поклон вам дорогие наши ветераны!


 


С чувством глубокой благодарности,


коллектив РЦ сети ZiyoNET.

Приглашаем всех на творческую встречу с Умидой Абдуазимовой

Новости ZiyoNET

Завтра 26 марта в 15:00 в Конференцзале Центра UZINFOCOM пройдет творчеcкая встреча с известной узбекской поэтессой и заслуженным работником культуры Узбекистана — Умидой Абдуазимовой.


 


Приглашаем всех желающих почитателей её творчества для участия в непринужденной беседе с любимой поэтессой. Здесь вы сможете не только увидеть поэтессу лично, но и задать ей свои вопросы и просто пообщаться.


 


Журналист по образованию и страстный лирик по натуре, она долгие годы своей творческой биографии посвятила служению этим двум «родственным» ипостасям. «Я в стихах и плачу, и пою — не могу я жить иначе...» — это и есть, образно говоря, творческое кредо поэтессы, влюбленной в жизнь и черпающей свое вдохновение из вечного ее родника.


Собрания лирических сочинений Умиды Абдуазимовой, увидевшие свет в годы независимости, — лишнее тому подтверждение. О всепоглощающем оптимизме ее «кипучей» натуры и «огнедышащем вулкане страстей» меж поэтических строк говорят и сами названия этих поэтических сборников: «Севилганда» («Когда ты любима»), «Севинчим» («Моя отрада»), «Ишкли умрим» («Жизнь, полная любви), «Сени кургим келаверади» («Я всегда хочу тебя видеть»), «Салом, хает — кадимий кушик!» («Здравствуй, жизнь — вечная песнь!») и ряда других, с легкостью нашедших путь к сердцу читателей.


С праздником Навруз - праздником весны и пробуждения

Новости ZiyoNET

Цветущие деревья, голубое небо, солнечное тепло и щебет птиц возвестили нас о приходе долгожданной весны, а вместе с ней мы встречаем всенародный праздник Навруз.


 


РЦ сети ZiyoNET от всей души и со всей искренностью поздравляет Вас с праздником Навруз – символом весеннего пробуждения и обновления природы, труда и созидания.


 


Желаем Вам и вашим близким счастья, весеннего настроения, здоровья и процветания. Пусть радость и веселый смех не покидает Ваш дом, а Ваши сердца наполняются мудростью, добром и милосердием.


 


С искренними пожеланиямиРЦ сети ZiyoNET


Navro’z ayyomingiz qutlug’ bo’lsin!

Новости ZiyoNET

Bahor fasli shamoli yurtimizga Navro’zi olam nafasini baxsh etar ekan, Bahorning ulug’vorligiga monand holda Navro’z kunining jozibasi uning tusidagi iliqlik, samimiylik va jo’shqinlikka uyg’un tarzda shohona viqor hech bir faslda uchramaydi.


 


Shu boisdan, Navro’z mehr-oqibat ayyomidir. Bu kun barcha insonlarga ezgu niyat, yaxshilik va bir-biriga mehr-muhabbat ulashadigan kun. Navro’z elimizning yashnab yasharishni, ezgu maqsadini kuylagan, yurtimizning tinchligini o’ylagan, butun borliq muruvat aylagan, bag’riga benixoya ezgu muhabbat joylagan,  yomonlikdan saqlovchi, yaxshilikka boshlovchi bayramdir.


 


Mana shunday kunda siz azizlarga, ko’nglingizni hushnud aylaguvchi mehr-muhabbat, yasharish va yangilanish fasliga xos bo’lgan to’kinlik, hayotingizga barqarorlik, bag’ri butunlik, ko’tarinki kayfiyat, baxt-omad, qalbingizga quvonch tilaymiz! 


 


Navro’z ayyomingiz qutlug’ bo’lsin!


ZiyoNET RM xodimlari.

C праздником, милые женщины!

Новости ZiyoNET

Милые женщины, Коллектив Ресурсного центра сети ZiyoNET сердечно поздравляет вас с Международным женским днем!


 


Этот весенний день – время расцвета, новых надежд и новых открытий. Пусть он будет ярким и радостным, подарит Вам множество чудесных моментов, добавит сил и энергии! Примите самые искренние поздравления  и слова благодарность за то, что вы есть.


 


Мы благодарны за ваш драгоценный вклад в укрепление семьи и воспитание детей, поддержание домашнего очага, сохранение духовных и нравственных ценностей. Глубоко признательны  вам, дорогие мамы и бабушки, жены и дочери, сестры и подруги, за преданность и терпение, мудрость и понимание.


 


От всей души желаем всем вам крепкого здоровья, неиссякаемой энергии, красоты и обаяния! Счастья и любви вам и вашим близким! Будьте всегда счастливы, любимы и прекрасны!


 


С искренними пожеланиями,


коллектив РЦ сети ZiyoNET