топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Физика тавсия этилаётган сайтлар Реестрида

Новости ZiyoNET
Кўпчилик йигит ва қизлар физикага қизиқишади ёки физика бўйича ўз билимларини мустаҳкамлашади. Улар сайтлар реестрида манзилларни “тайёрлаб қўйишган”. Унда фойдали ва қизиқарли маълумотларни топиш мумкин. Мана улардан баъзи бири:

 
  1. Физика бўйича дарслик тақдимотлар, шунингдек, ўқувчилар учун физика бўйича таълимий ва ўқув диафильмларни “Физика бўйича диафильмлар” сайтидан топишингиз мумкин. http://class-fizika.spb.ru.
  2. Физика ўқитувчилари клуби. 7-9 синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун мўлжалланган. Бунинг учун сайтган жамланган материалларни баҳолаш ва бўлимларни кўздан кечириш кифоя: Дарсликлар, ИзланишЎйланишМатнлар,  ТопшириқларҲисоб-китобларЛабораториялар, Факультативлар ни ўз ичига олади 
  3. «Савол ва жавобларда қизиқарли физика» сайти Россияда хизмат кўрсатган ўқитувчи Елькин Викторга тегишли. Унда бир қанча масалалар, жисмларнинг пайдо бўлиши ва пардокслар мавжуд. Манзил:http://elkin52.narod.ru.
  4. Яна бир «Қизиқарли физика» сайти. Болалигингизда «Нима учун», «Нима?», «Қачон?» ва бошқа бир қанча саволларга энди бу сайтда жавоб топишингиз мумкин. Сайтда мураккаб формулалар ва далиллар билан ҳисоб-китоблар мавжуд эмас. Аммо тушунарли ва аниқ ва равшан расмлар, содда кўринишда тушунтирилган. Манзил:https://www.afizika.ru.
  5. Ана энди бироз жиддийроқ ёндашамиз. «ОТМларга кирувчи абитуриентлар учун физикадан масалалар ечиш» Сайт физика бўйича масаларни ечишда «қўлни-қўлга» беради. Манзил:http://abitura.com 
  6. «Уй саҳифаси» сайти айни кунда орамизда йўқ, машҳур физик олими, ёрқин тимсол Стивен Хокин томонидан яратилган. Унда алломанинг 2000 яқин илмий мақола ва табиат замони (темпорология), қора туйнуклар ва Само (космология) ҳақидаги қўлёзмалари мавжуд. Сайтда профессор томонидан бир неча яхши маърузалар, илмий музокараларнинг баҳслари, таржимаи ҳол, адабиётлар рўйхати келтирилган. Бунинг учун инглиз тилини мукаммал билиш лозим. Манзил:http://www.hawking.org.uk.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.