топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Таълим тармоғидаги муҳим янгиликлар ҳақида

Новости ZiyoNET


 


—              Эндиликда ZiyoNET ижтимоий тармоқ вазифасини ҳам бажармоқда. Шу мақсадда ташкил этилган “Гуруҳлар” бўлимида ўқувчи тайёр ахборот истеъмолчиси бўлибгина қолмай, ўзи ҳам ахборот яратиб, бошқалар билан бўлишишни хоҳлайди. Портал шундай имкониятни тақдим этади. Масалан, ёшлар ўзларига дўстлар танлаб, улар билан фикр алмашиши, шахсий блог, сайт ва электрон почта қутиси (uMail.uz)ни очиши, виртуал гуруҳлар тузиши, турли мавзуларда форумлашиши, фикр алмашиши ва муҳокамаларда иштирок этиши, фотоальбомлар яратиши, медиа файллар киритиб бориши мумкин. Тизимга республикамиздаги барча таълим муассасаларининг рўйхати, манзили ва телефон рақамлари киритилган. Шу боис синфдош ёки курсдошлар учун алоҳида гуруҳ очиш, уларни қидириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.


 


Онлайн “Савол-жавоблар” тармоқдаги мутлақо янги хизмат тури ҳисобланади. Махсус бўлим реал вақт шароитида портал маъмури ҳамда фойдаланувчилари билан мулоқот қилиб, фойдаланувчини қизиқтирган саволларга жавоб топиш  ва савол қолдириш имконини беради.


 ZiyoNET маконида интернетдаги машҳур халқаро ижтимоий ахборот ресурсларининг ўзбекча аналоглари яратилган. Шулардан бири 18 мингта медиамаҳсулотни ўз ичига олувчи uТube.uz  видеопорталидир. Эътиборлиси, uТube.uzга жойлаштирилган  видеороликларнинг 200 тага яқини Соғлом бола йилига бағишланган.


 


ZiyoNET порталининг яна бошқа йирик лойиҳаси — Fikr.uz — блоглар сайти ҳисобланади. Унда 150 га яқин блоглари ташкил этилиб, уларда турли мавзулар юзасидан тавсия, методик қўлланма, мақола ва бошқа таълимий ҳамда оммабоп материалар бериб борилмоқда. Кириб келаётган 2015 йил учун эса Fikr.uzда “Кексалар  иззатда”, “Қариси бор уй — фариштали уй” каби янги блоглар очилган.


 


—              Порталнинг энг кўп фойдаланилган манбалардан бири“Ўйинлар” флеш дастуридир. ZiyoNET тармоғидаги барча ўйинлар педагог ва психологлар иштирокида болалар ёшига мослаб яратилган. Иккинчидан, улар ҳам таълимий, ҳам тарбиявий аҳамиятга эга. Ўйинлар замирида миллий қадриятаримиз, маданий ва маънавий меросимиз тарғиб қилинади. Шунингдек, “Ўйинлар” бўлими болажонлардан ҳам кўпроқ уларнинг ота-оналари эътиборини жалб қила олди. Зеро, ZiyoNET портали ота-оналарга фарзандини ахлоқсизлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи эмас, фойдали компьтер ўйинлари билан машғул этишда ёрдам бермоқда. Шунингдек, “Ўйинлар” бўлимига инглиз тилини ўргатувчи 429та ўйин ҳамда дидактик материаллар киритилган. 


 



Яна бир маълумот: юртимиздаги ягона ахборот-таълим тармоғи инглиз тилини ўрганувчилар учун бепул репетитор сифатида хизмат қилади. 2013 йилда унда чет тилларини ўргатувчи алоҳида бўлим ташкил қилинганди. Бўлим 370дан зиёд ўқув материали билан таъминланган. Мазкур таълим ресурси кичкинтой, ўсмир ва талабалар учун мўлжалланган бўлиб, инглиз, француз, немис, испан каби хорижий тилларни мустақил равишда ва босқичма-босқич ўрганиш имконини беради. Муҳими, бунда фойдаланувчиларнинг ёш хусусиятлари эътиборга олинган. Бунда кичик ёшдаги болаларга инглиз алифбоси ҳарфларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида расмли тақдимотлар кўринишида танитишнинг самараси яхшироқ. Шу мақсадда порталга кичкинтойлар учун махсус ишлаб чиқилган “Picture dictionary” материали жойлаштирилди.


 


Биргина uТube.uz да хорижий тилларга оид 1429та видеоролик жамланган. Fikr.uz сайтида эса “Чет тили”, “IELTS materials”,  “ICT for English Teachers” блоглари юритилади. Барча манбалар ягона “Learning foreign languages” манзили орқали бир-бири билан боғланади. Бу эса уларни топиш учун жуда қулайдир.   


    


 “Кутубхона” бўлими ZiyoNET тармоғининг ҳақиқий зиё манбаи бўлиб, электрон кутубхона 65 мингдан зиёд адабиёт фондига эга. Жумладан, унда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун мўлжалланган барча дарсликларнинг электрон нусхаларини топиш мумкин. Яқинда ZiyoNET мактаб ўқувчиларига электрон дарсликлардан фойдаланишнинг бошқа қулай шаклини ҳам тақдим этди. Бу уяли алоқа воситалари учун ишлаб чиқилган “E-darslik” мобил дастуридир. Ҳозир ушбу дастурдан 50та  дарслик ўрин олган бўлиб, манба жойлаштириш жараёни яна давом этмоқда. Асосий афзалликлардан бири — ўқувчи мактабга ёки қўшимча дарсларга дарслик китобларини  ҳар доим ҳам кўтариб бормаслиги, таътил даврида ҳам керакли дарсликни дастурдан топиб   фойдаланиши мумкин.   


 


Янги мингйилликда шиддат билан давом этаётган технологик тараққиёт кўплаб соҳалар қатори таълимда туб ўзгаришлар ясамоқда. Замонавий ахборот технологиялари таълим олишни ҳамма учун қизиқарли жараёнга айлантира олгани рост. Бугунги кун  олимларининг «XXI асрда ахборотлардан фойдаланишни билмаган киши, XX асрда ўқиш ва ёзишни билмаган одамга ўхшайди» деган таъбири АКТ ҳаётимизда нечоғлиқ муҳим аҳамият касб этишини тасдиқлагандек гўё. Ўзбекистонлик минглаб ўқувчиларга таълимнинг янги имкониятларини очиб берган ZiyoNET ягона ахборот-таълим тармоғи янги йилда ҳам ривожланишда давом этади.     


    


    Дарҳақиқат, ZiyoNET таълим тармоғи бугунги кунда мамлакат ёшларининг глобал ахборот маконидаги мустаҳкам ва ишончли қалқони бўла олади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.