топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Фарғона вилояти МОИда семинар-треннинг ўтказилди

Новости ZiyoNET


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 198-сонли «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарори ижросини ўрганиш ҳамда »ZiyoNET " порталининг янги имкониятлари билан таништириш, тармоққа уланган умумтаълим муассасаларининг тармоқдан самарали фойдаланиш мониторингни юритиб боришни ташкил этиш масадида Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 18 ноябрдаги «Семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига асосан бугун, жорий йилнинг 1 декабрь куни Фарғона вилояти МОИ да «ZiyoNET ахборот таълим тармоғининг таълим-тарбия жараёнидаги ўрни» мавзусида вилоят миқёсидаги семинар-тренинги ўтказилди.



 


Семинар иштирокчиларни кутиб олиш ва уларони рўйхатдан ўтказиш билан бошланди. Тадбирга Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли барча туман ХТМФМТТЭ бўлими АКТ мутасаддилари ҳамда барча фан ўқитувчилари ва Халқаро тажриба алмашиш мақсадида Корея давлатига бориб келган 16 нафар АКТ ходимлари, шу билан бирга ЎЗТЕЛЕКОМ вакили  иштирок этдилар.


Тадбирни З.А.Тешабоев Кириш сўзи билан бошлади ва вилоятдаги ютуқ ва айрим муаммолар бўйича маълумот берди.


Вилоят МОИ ректори Қ.Расулов «Таълим тараққиёти ва ривожида ZiyoNET тармоғининг аҳамияти» мавзусида маъруза қилди.


Шундан сўнг ZiyoNET ресурс марказининг ХТВ ҳузуридаги бўлими етакчи мутахассиси Г.Ш.Ибрагимова   «Тармоқнинг мақсад- вазифалари ва ундан фойдаланиш» тўғрисида маъруза қилди.


Бўлимнинг 1-тоифали мутахассиси Х.Носиров «ZiyoNET тармоғининг янги имкониятлари» бўйича махсус тайёрланган слайдлар орқали барча бўлим ва сайтлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.


Халқаро тажриба алмашиш мақсадида Корея давлатига бориб ўз малакасини  ошириб қайтган Ф.Қўзиев ўз тажрибалари бўйича слайдлар орқали иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.


 


ЎЗТЕЛЕКОМ вакили Б.Қўзиев иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берди ва мавжуд муаммоларига ойдинлик киритди.Муҳими семинар-тренинг ўз олдига қўйган мақсад ва кутилган натижаларга эриша олди. Буни тармоқ фойдаланувчилари ҳамда иштирокчиларнинг мутахассисларга берган барча савол ва таклифларидан ҳам билса бўлади.


Барча фаол иштирокчилар UZINFOCOM марказининг махсус совғалари билан тақдирландилар.Семинар-тренинг «Онлайн» тарзда ҳам олиб борилди ва иштирокчиларни ID.UZдан рўйхатдан ўтишларига кўмаклашилди.Семинарга вилоят телевединияси, вилоятнинг «Ворис» номли журнали ҳамда «Устоз» номли газеталари журналистлари ҳам иштирок этишди ва тадбирни яқиндан ёритишди.Тадбир вақтининг ўзида фойдаланувчилар «Саволлар» ҳамда «Гуруҳлар» деб номланган бўлимлардан қай тартибда фойдаланиш жараёнлари кузатилди ва фаоллар ўзларининг «Фарғона зиёси» деб номланган янги гуруҳларини ташкил этдилар.Мазкур ташкил этилган семинардан кейин вилоятда АКТ ривожининг самардорлиги юқори натижаларга эришиш ва тармоқдан фойдаланувчилар сони кескин ортишига умид қилиб қоламиз.


Семинар ҳақида айрим лавҳалар билан танишишингиз мумкин:



 


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.