топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда семинар

Новости ZiyoNET


 


Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сурхондарё вилоят Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида  ZiyoNET ахборот таълим тармоғининг янги имкониятлари билан таништириш ва тармоқдан самарали фойдаланишни ташкил этишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.


 


Мазкур семинар-тренингда вилоят ПКҚТМОИ проректори Б.Умаров, Сурхондарё ВХТБ Таълим маркази услубчиси Б.Воҳидов, Термиз шаҳри ҳамда барча туманлардан ташриф буюрган АКТ бўйича масъул ходимлар ва умумтаълим мактабларининг турли фан ўқитувчилари иштирок этдилар.


 



 


ZiyoNET Ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими ходимлари Ф.Ходжаева ва Б.Сулаймоновлар томонидан порталда яратилган янги имкониятлар ва уларнинг қулайликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.


 



 



 


 


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.