топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Жиззах шаҳрида семинар

Новости ZiyoNET


 


Юқорида бир неча бор ёритилгани каби режа асосида барча вилоятлар қатори Жиззах шаҳрида ҳам вилоят миқёсидаги илмий-амалий семинар-тренинги бўлиб ўтди.


 


Семинар-тренинг қуйидагича ташкил этилди:


 


02.12.2013 Жиззах вилояти 22-сонли турли фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида марказлашган ҳолда;


02.12.2013 Жиззах туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида шаҳар кесимида;


03.12.2013 Ғаллаорол туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида туман кесимида;


03.12.2013 Зомин туманидаги 60-сонли умумтаълим мактабида туман кесимида.


 


Вилоят кесимида ўтказилган семинар-тренинг (22-мактаб)га информатика ва инглиз тили ўқитувчилари, вилоят ХТБ ва туман АКТ масъулларидан жами 300 нафар қатнашчилар иштирoк этдилар.


 


Амалий семинар-тренинг давомида ҳудудлардаги умумтаълим муассасаларининг ZiyoNET тармоғига улаш ҳолати ўрганилиб, умумтаълим мактабларини тармоққа улаш жараёнини автоматлаштирилган тизим орқали мониторинг қилиб бориш дастурий таъминоти билан таништирилди.


 


Тармоқнинг янги имкониятлари- uMail.uz — бепул электрон почта хизмати, порталнинг “Чет тили” бўлими ҳамда ID.UZ – ягона идентификация тизими ва бошқа турли хизматларидан фойдаланишга доир амалий тавсиялар берилди. Тренинг иштирокчилари орасидан мазкур залнинг ўзида истаган иштирокчи танлаб олиниб, онлайн тарзда ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтказилди ва почта қутиси очилиб, ишга туширилди.


 


Махсус тайёрланган слайдлар тушунтириб берилди ва методик ёрдам сифатида қатнашчиларга тарқатилди.


 


Шунингдек, ишчи гуруҳлар тузилиб, бир ой муддатда каскад усулида барча умумтаълим муассасаларида амалий семинар-тренинглар ташкил этиш ва якуний ҳисоботларни вазирликнинг ZiyoNET бўлимига тақдим этиш вазифалари АКТ масъулларига юкланди.  Шу билан бирга семинар давомида ҳар бир жараён суръатларга муҳрланди.


 


Сиз қуйида ушбу тадбирлдардан айримларини намуна сифатида кўришингиз мумкин:(фақат техник хатоликларга кўра расмлар хира чиққанлиги учун узр сўраймиз)


 


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.