топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+17.84
avatar

Новости ZiyoNET

Батафсил

UZMOBILE предоставляет льготный доступ к ресурсам сети ZiyoNet

 
Национальная общественная образовательная информационная сеть ZiyoNet при Центре UZINFOCOM была создана более 10 лет назад в соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан от 28 сентября 2005 года № ПП-191 «О создании общественной образовательной информационной сети Республики

Миллий кутубхонада таълим тармоғининг имкониятлари бўйича яна бир тадбир ташкил этилди

Новости ZiyoNET


UZINFOCOM маркази ҳамда А.Навоий номли Миллий кутубхонасининг ҳамкорлик режасига кўра куни кеча Миллий кутубхонада «ZiyoNET таълим тармоғининг имкониятлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


Белгиланган мавзу бўйича Б.Носиров маъруза қилди ва ёшларга тармоқнинг бугунги кундаги имкониятлари, таълим самарадорлигини оширишдаги ўрни, ундан фойдаланиш тартиби, манбаларни юклаб олиш ва жойлаштиришдаги яратилган қулайликлари ва бошқалар ҳақида кенг маълумот берди. Давра суҳбати савол-жавобларга бой, қизиқарли тарзда ўтди.


Давра суҳбатида Миллий Унверситет ҳамда Шарқшунослик институти талабалари иштирок этишди.


Таълим тармоғидаги муҳим янгиликлар ҳақида

Новости ZiyoNET


 


—              Эндиликда ZiyoNET ижтимоий тармоқ вазифасини ҳам бажармоқда. Шу мақсадда ташкил этилган “Гуруҳлар” бўлимида ўқувчи тайёр ахборот истеъмолчиси бўлибгина қолмай, ўзи ҳам ахборот яратиб, бошқалар билан бўлишишни хоҳлайди. Портал шундай имкониятни тақдим этади. Масалан, ёшлар ўзларига дўстлар танлаб, улар билан фикр алмашиши, шахсий блог, сайт ва электрон почта қутиси (uMail.uz)ни очиши, виртуал гуруҳлар тузиши, турли мавзуларда форумлашиши, фикр алмашиши ва муҳокамаларда иштирок этиши, фотоальбомлар яратиши, медиа файллар киритиб бориши мумкин. Тизимга республикамиздаги барча таълим муассасаларининг рўйхати, манзили ва телефон рақамлари киритилган. Шу боис синфдош ёки курсдошлар учун алоҳида гуруҳ очиш, уларни қидириш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.


Кечаги тармоқнинг янги имкониятлари

Новости ZiyoNET


Қишлоқда бинойидек билим олган Абдумаликжон ўқишнинг кейинги босқичини шаҳарда давом эттира бошлагач, жуда ўзгарди. “Замонавий бўлиш” истагида у сочини хўроз тожига монанд тараб, бир томони осилган, бир тарафи тор бўлган, алламбало (шалвираган) кийимлар кия бошлади. Янги моделдаги қўл телефони олганда эса йигитчани назоратга олган тоғасининг хавотири ошди. “Ишқилиб, ўқишдан совиб кетмасайди, бу бола!”, дея кўнгли беҳижил бўлди унинг.



Глобал ахборот маконидаги ишончли қалқон

Новости ZiyoNET

AKT va yoshlar



Юртимизда 11 миллиондан ортиқ киши интернетдан мунтазам фойдаланади. Уларнинг асосий қисми ўқувчи-ёшлардир. Масалан, ҳозирги кунда умумтаълим мактабларида қарийб 4,5 миллион бола таҳсил олмоқда. Салкам ўн йилдан буён барча мактаблар ягона ZiyoNET тармоғига уланган. Мазкур тармоқ Uz доменидаги энг йирик ахборот-таълим ресурси ҳисобланади. Унда ёшлар учун фойдали ва аҳамиятли ахборот манбалари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, турли соҳаларга доир адабиётлар, медиа маҳсулотлар, мультимедия воситалари, таълим мақсадида фойдаланилувчи бир қатор интерфаол хизматлар жамланган.


Ўтган йили ZiyoNET портали янги талқинда қайта ишлаб чиқилган эди. Аввалги кўриниши янада қулай ва ёшларбоп дизайнга алмаштирилиб, қўшимча бўлимлар билан тўлдирилди. Ҳозир порталда “Савол-жавоблар”, “Таълим”, “Кутубхона”, “Сайтлар”, “Арбоблар”, “Тадбирлар”, “Ўйинлар”, “Муассасалар”, “Гуруҳлар” “Хорижий тиллар”, “Иқтидорли ёшлар” бўлимлари мавжуд.


«Mening shahrim. Ta'lim» elektron testlari

Новости ZiyoNET

Noyabr oyidan boshlab O‘zbekistonning eng olis tumanlaridagi aholi ham bir necha soat ichida «Mening shahrim. Ta'lim» elektron testlarining uchta versiyasiga ega bo‘lishlari mumkin:   


                                   


— to‘liq versiya (10 ta fan)                                                                                        


— o‘quv yo‘nalishi bo‘yicha testlar komplekti (aniq fanlar, tabiiy va ijtimoiy-gumanitar fanlar)


— alohida fanlar bo‘yicha testlar


 


Endilikda buning uchun mintaqalarda yashovchilar Toshkentga kelishlari shart emas. WWW.MG.UZ  saytini ochib, o‘zingizga kerakliligini tanlasangiz kifoya.



Фарғона вилояти МОИда семинар-треннинг ўтказилди

Новости ZiyoNET


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 198-сонли «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарори ижросини ўрганиш ҳамда »ZiyoNET " порталининг янги имкониятлари билан таништириш, тармоққа уланган умумтаълим муассасаларининг тармоқдан самарали фойдаланиш мониторингни юритиб боришни ташкил этиш масадида Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 18 ноябрдаги «Семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига асосан бугун, жорий йилнинг 1 декабрь куни Фарғона вилояти МОИ да «ZiyoNET ахборот таълим тармоғининг таълим-тарбия жараёнидаги ўрни» мавзусида вилоят миқёсидаги семинар-тренинги ўтказилди.


Сурхондарё вилоят ПКҚТМОИда семинар

Новости ZiyoNET


 


Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сурхондарё вилоят Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида  ZiyoNET ахборот таълим тармоғининг янги имкониятлари билан таништириш ва тармоқдан самарали фойдаланишни ташкил этишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.


 


Мазкур семинар-тренингда вилоят ПКҚТМОИ проректори Б.Умаров, Сурхондарё ВХТБ Таълим маркази услубчиси Б.Воҳидов, Термиз шаҳри ҳамда барча туманлардан ташриф буюрган АКТ бўйича масъул ходимлар ва умумтаълим мактабларининг турли фан ўқитувчилари иштирок этдилар.


Полная версия электронных тестов «Мой город. Образование» стала доступней

Новости ZiyoNET
С ноября жители даже самых дальних районов Узбекистана в считанные часы могут стать обладателями полных версий электронных тестов «Мой город. Образование» и теперь им не нужно приезжать для этого в Ташкент.  Достаточно открыть сайт  WWW.MG.UZ .

 



 


На сайте также имеется возможность свободно скачать презентацию, в которой подробно рассказывается обо всех возможностях программ и правилах работы с ними.

 


Представители региональных учебных заведений – педагоги и учащиеся – могут получить более продолжительную демо-версию со сроком действия до 1 декабря совершенно бесплатно. Чтобы стать обладателями такой демо-версии, нужно пройти процедуру регистрации на сайте.

 


Напомним, что ИПС «Мой город. Образование» представляет собой электронные тесты для поступающих в вузы и для поступающих в лицеи и колледжи. Программы содержат подготовительные тесты по следующим предметам: родной язык и литература, математика, физика, биология, химия, история, география, английский язык, немецкий язык, французский язык. Все разделы программ работают на узбекском (на латинице) и русском языках.

 


Помимо этого, все продукты содержат  тесты по профориентации, которые смогут  помочь молодым людям определиться с выбором будущей профессии.  

 


В них также представлена подробная информация об учебных заведениях столицы, специальностях, квотах приема, данные о проходных баллах на грант и контракт за 2007-2014 гг.

Итоги десятой Международной выставки «Образование и карьера - 2014»

Новости ZiyoNET

Вчера, 13 февраля, завершилось самое масштабное и уникальное профессиональное мероприятие на рынке образовательных и кадровых услуг Узбекистана — X Международная выставка «Образование и карьера — 2011». На протяжении девяти лет выставка собирает на своих площадках ведущие учебные заведения всех уровней образования Ташкента, регионов республики и дальнего и ближнего зарубежья.


 



uTube.uzda “Sog’lom bola yili” bo’limi ishga tushirildi

Новости ZiyoNET


 


ZiyoNET portalining uTube.uz loyihasida “Sog’lom bola yili” bo’limi faoliyat yurita boshladi.


 


Kecha ishga tushirilgan ushbu bo’limga jismonan hamda ruhan sog’lom va  baquvvat  bolani tarbiyalashga oid 23 ta video material joylashtirildi.


 


Bu videoroliklar sog’lom bolani tarbiyalashda muhim qo’llanma sifatida foydalanish uchun mo’ljallangan.

Тошкент АКТ касб-ҳунар коллежида учрашув

Новости ZiyoNET


Бугун Тошкент Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ZiyoNET ресурс марказининг ХТВ ҳузуридаги бўлими ходимлари томонидан яна бир учрашув-тадбир ўтказилди.


 


«Блоглар-ресурсларни ривожлантиришнинг янги усули» мавзусида бўлиб ўтган тадбир коллежнинг Multimidiya бўлимининг 2-курс босқичи талабаларига ташкил этилди.


 


Мазкур мавзу махсус тайёрланган слайдлар ёрдамида кенг мазмунда тушунтириб берилди. Учрашув сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


 


Тадбир лавҳалари билан танишишингиз мумкин.


Жиззах шаҳрида семинар

Новости ZiyoNET


 


Юқорида бир неча бор ёритилгани каби режа асосида барча вилоятлар қатори Жиззах шаҳрида ҳам вилоят миқёсидаги илмий-амалий семинар-тренинги бўлиб ўтди.


 


Семинар-тренинг қуйидагича ташкил этилди:


 


02.12.2013 Жиззах вилояти 22-сонли турли фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида марказлашган ҳолда;


02.12.2013 Жиззах туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида шаҳар кесимида;


03.12.2013 Ғаллаорол туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида туман кесимида;


03.12.2013 Зомин туманидаги 60-сонли умумтаълим мактабида туман кесимида.


 


Вилоят кесимида ўтказилган семинар-тренинг (22-мактаб)га информатика ва инглиз тили ўқитувчилари, вилоят ХТБ ва туман АКТ масъулларидан жами 300 нафар қатнашчилар иштирoк этдилар.


 


Жамият тараққиёти ва маънавий юксалишида адабиётнинг ўрни

Новости ZiyoNET


 


Ҳар бир даврда ҳам жамият ривожи ва тараққий этишида, унинг маънавий юксалишида бадиий адабиёт, умуман адабиётнинг ўрни беқиёс  бўлиб келган.


 Ҳар даврнинг адабиёт зиммасига қандайдир тўғри талаблар юклашини худди шу мавзу тадрижида ҳам кўриш мумкин… Шу маънода ҳозирги замон ўзбек адабиётининг энг ечимталаб муаммоларига алоҳида эътибор қаратмоқ мақсадга мувофиқдир.


Барча соҳалар каби миллий адабиётда эркин янгиланиш имкониятлари вужудга келди. Адабий ислоҳга интилиш илгарилари ҳам маълум даражада рўй берган бўлса-да, кейинги йилларда бу жараён ўзгача мазмун ва аҳамият касб этди.


 Ҳозирги адабиётимиз ислоҳоти тозариш, тузалиш, ўнгланиш  маъноларинигина эмас, ҳақгўйлашиш ва юксалиш умидини ҳам  ифодалайди.


Адабиёт рамзлар тили, эзгулик ва қабоҳатнинг мангу жанггоҳи, инсон қалбидаги чексиз изтиробларини тасвирлаши билан одамларни ҳар доим ўзига тортиб келган.


Бугунги хабарлар уммони замонида ижодкорнинг асосий вазифаси асар ўқувчисининг бадиий дидини тарбиялаш, нафосатни ҳис қила олиш, яхшиликка интилишга ўргатиш, руҳиятини ўстиришдан иборатдир.


Арнасойда пахта очилди

Новости ZiyoNET

«Сангзор» фермер хўжалиги раҳбари Рашида Ёдгорованинг даласида пахталар чаман бўлиб очилишни бошлабди. Буни мана бу расм орқали кўриб ўзингиз ҳам гувоҳи бўлинг.


 


Опанинг хурсандчилиги оламга тенг. Бунга қувонмай бўладими ахир?! Бунинг замирида қанча-қанча уйқусиз тунлар ва меҳнатлар турибди-ку ахир...


 


Кўз тегмасин, ҳар бир ғўза тупида 45тадан 70 тагача кўсак санадик. Бу фақат ҳозирча албатта, аммо хали қанча гуллари турибди. Насиб этса опа бу йил ҳам режани белгилаган муддатидан анча олдин ва ортиғи билан бажаради.


 


Эгатлаб юрар эканмиз, бир ғўзанинг ҳосилини кўплигидан кўтаролмай йиқилиб қолганлигини кўрган опа дарҳол уни йиқилиб қолган гўдагини авайлаб тургазиб парваришлаб қарагандай қилиб тикка қилиб ён-атрофига тупроқ тўплаб қўйди ва қаранг, дейди қувончини ичига сиғдиролмай..ҳосилини қаранг… ва санай бошлади… бир, икки..ўн, йигирма, ўттиз, қирқ еттита экан!


 


Рашида опанинг кўзларидаги, сўзларидаги қувончни кўриб, завқини туйиб унга қўшиламан… ундаги завқ менга ўтади. Ахир мен ҳам қишлоқ хўжалиги раҳбариниг раиснинг қизиман-ку! Кечагина эмасмида, ҳаво булут бўлса бувижонимизга қўшилиб қўл кўтариб дуо қилиб «Эй Художон, ёғмай турсин, дадажоним чигитларини экиб олсинлар… » деганимиз… кечагина эмасмиди Ёмғиржон дадажонимни далаларига кўп-кўп ёғ..қурғоқчилик бўлмасин..ғўзалар тўйиб-тўйиб сув ичсин… деган… Рашида опанинг айрим гапларини тинглар эканман дадамни кутиб тонггача ухламаганларимиз, ёки кутиб-кутиб ухлаб қолганларимиз, дадамизни ҳафталаб кўролмай қолганларимиз, дадамни уйдан кўра далани кўпроқ севганликлари бари-бари ёдимга тушди..


 


Рашида Ёдгорованинг бу қилаётган беминнат меҳнатлари албатта элда  яна ўз эъзозини топади. Чунки меҳнат қилган элда азиз. Мен ёзганларим эса опа қилаётган ишлардан бир мисқолгина холос… яъни «хамир учидан патир»… Опанинг бу қадар мислсиз ишларини кўриб яна бир нарсага иймон келтирдим-ки, "Ҳақ азиз қилган кишини бандаси хор айламас", албатта..



 

Меҳрибонлик уйи оромгоҳида яна бир тадбир ўтди

Новости ZiyoNET


Шундай улуғ айём кунларида болажонлар кўнглини хушнуд қилиш, кўнгилларини кўтариш, уларга шодлик улашиш мақсадида Халқ таълими вазирлигига қарашли Меҳрибонлик уйи оромгоҳида хушовоз хонанда Шуҳрат Дарё жонли ижрода 2соатлик концерт берди.


Бу ҳақда батафсил кейинроқ яна маълум қиламиз.

Халқ таълими тизимидаги "Энг яхши веб-сайтлар" кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Новости ZiyoNET

Жорий йилнинг 4 июль куни Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази биносида “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров, вазирликнинг тегишли бўлим бошлиқлари ва ходимлари,  Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва барча вилоят халқ таълими бошқармалари ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул вакиллари, танловда қатнашган мактаб раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчилар  ҳамда ҳомий компания вакиллари иштирок этишди.“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг 2013 йил 13 апрелдаги ““Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 128-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактаблари сайтларини яратиш ва тарғибот қилиш орқали ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллиги ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилди.



Хотимаси йўқ мавзу

Новости ZiyoNET

"ZiyoNET" ҳақида:


 


Бошланма бўлгач, хотима ҳам бўлиши керак. Лекин таълим-тарбия масаласи на танаффус, на якун билади. Чунки одам қалби – мудом ҳаракатда. Бир лаҳзадан кейин инсоният қалби қайси қутбга юз буриши – катта савол.


Компьютер қаршисида ўтирган бола маънавият ва жаҳолат чорраҳасидан энг тўғри йўлни танлаши – унинг онгида кечаётган курашда маърифат ғолиб келиши учун унинг ботинида, тийнатида, фитратида миллий иммунитет бақувват бўлиши керак.


 


Миллий иммунитет аждодларимизнинг муқаддас йўлини давом эттирилиши, миллий руҳнинг сайқалланиши, тафаккурнинг таназзул устидан ғалаба қозониши, миллий ўзакнинг асос, жавҳар, ҳаракатлантирувчи куч эканининг англаниши, танланиши ва ҳаётда ўзини намоён этишидир.


Умуммиллий қарашлар тизими – миллат тафаккури маҳсули бўлиб, у  асрлар силсиласидан омон ўтиб келган, синовларда тобланган миллий интеллект, миллий фаросат, миллий танловни англатади.


Бир сўз билан айтганда, барча тараққиёт маҳсулотлари қатори, глобал ахборот тармоғидан ҳам фақат ва фақат маърифий йўлда – умуммиллий жипсликни мустаҳкамлаш, авлодлар баркамоллигини таъминлаш, юртимиз номини жаҳонга тараннум этиш, умумбашарий маънавиятга ўз ҳиссамизни қўшишда фойдаланишимиз шарт.


 


Зотан, Юртбошимиз таъкидлаганидек, «фақат ана шундай асосда ёшларни ўз фикрига эга, турли маънавий хуружларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга эришиш мумкин».


 


 


Улдона АБДУРАҲМОНОВА,


«Til va adabiyot ta’limi» журнали мухбири