топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсум босқичи бўлиб ўтди!

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
 “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсум ҳудудий саралаш босқичи беллашуви бўлиб ўтди.
 
         2018 йил 1 июнь куни   Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 87-02-897-сонли хати ижроси юзасидан “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2018 йилги мавсум ҳудудий саралаш босқичи беллашуви бўлиб ўтди. Саралаш белллашувида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг “Хорео Старс” жамоаси, Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш мухандислари институтининг “Тарғибот” жамоаси, Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Омадли талабалар” жамоаси, Бўстонлиқ тумани Ёшлар иттифоқи уюшмаган ёшлардан ташкил топган “Олигарх” жамоалари  ўзаро  куч синашдилар.
Кўрик-танлов 3 та шарт асосида ташкил этилди ва Олий мактабнинг “Хорео Старс” жамоаси ўз чиқишлари билан иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирок этган жамоалар Низом асосида оқилона баҳолланди ва “Хорео Старс” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб кейинги турда иштирок этиш шарафига муяссар бўлди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.