топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тавсия этилаётган сайтлар Реестрида кимё ҳақида

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Сайтлар Реестри каталогида 6553 та сайтлар манзили бўлиб, улардан 2496 тасини  «Фан ва таълим» бўлими ташкил этади. Уларнинг орасидан кимё бўйича фойдали ва қизиқарли сайтларни топиш амри маҳол саналади. Шу боис кимё фанини чуқур ўзлаштирмоқчи бўлганларга энг яхши сайтларни тақдим этамиз:

 
  1. Кимё бўйича электрон кутубхонаМосква давлат университети Кимё факултети сайти 1994 йилдан буён веб-сайтида ишламоқда. Кимё бўйича ўқув материалларининг электрон кутубхонаси мавжуд. Шунингдек, “Кимё ҳамма учун” бўлимида умумий, органик ва ноорганик кимё бўйича материаллар тасвирланган. Манзил: http://www.chem.msu.ru/rus/weldept.html.
  2. Сайтда кимё фани ўқитувчилари учун кимё соҳасида турли илмий мақолалар мавжуд. Сайт Жиззах шаҳридаги мактаб ўқитувчиси Иножжон Баратуллаевич Хожабек томонидан яратилган. Манзил:http://himiya.zn.uz.
  3. Интерактив мультимедия дарслиги – ўрта мактаб ўқувчилари ва коллежлари учун органик кимё ўрганиш бўйича ахборот-коммуникация таъминоти учун мўлжалланган. Манзил: http://orgchem.ru.
  4. “Кимё ва кимёгарлар” сайт журнали — кимё, физика, астрономия, биология, тиббиёт ва бошқа фанларнинг мақолаларидан ўрин олган. Профессионал кимёгар учун фойдали материаллар, кимё олимпиадаси масалалари, кимё ва физика бўйича илмий-ҳажвий ва илм-фан мавзусига яқин адабий асарлар мавжуд. Манзил: chemistry-chemists.com.
  5. «Болалар ва мактаб болалар учун қизиқарли кимё» —- сайт муаллифлари кимё фақат формулалар ва ҳисоб-китоблардан эмас, балки қизиқарли маърузаларини ҳам тинглашингиз мумкин. Қизиқарли кимё – бу бизнинг ҳаётимиз ва унга бўлган қизиқиш болаликдан эмланган бўлиши керак! Шунинг учун сайт муаллифлари болалар ва уларнинг ота-оналарига қизиқарли бўлиши учун керакли материалларни тўплашга ҳаракат қилишган. Манзил: http://www.alto-lab.ru.
  6. «Кимё ва ҳаёт» Илмий-оммабоп журнал. Журнал фақат кимё ҳақида эмас, балки биология, физика, астрономия, геология соҳалари бўйича маълумот беради. “Кимё ва ҳаёт” аслида бир фанлараро илмий ва оммабоп журнал, турли фанлар, уларнинг муаммолари ва истиқболлари жамият ҳаёти билан  боғлиқ ҳолда ўрганилади. Манзил: http://hij.ru.
  7. Органик кимё назарий асослари. Ўрта мактаб учун электрон дарслик. 1-қисм.Манзил: http://hemi.wallst.ru/ucheb1.htm.
Сизга тавсия этилган сайтлар ёрдамида кимё фанини ўрганишда муваффақиятлар тилаймиз.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.