топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тавсия этилаётган сайтлар Реестрида кичкинтойлар учун эртак

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Кичкинтойингизни нима биландир қизиқтирмоқчи бўлсангиз ёки улар билан вақтингизни чоғ ўтказишни истасангиз, албатта, бизнинг эртаклар оламига сайр қилишингизга тўғри келади. Мазкур эртакларни ўқишингиз ёхуд тинглашингиз мумкин. Бундан ташқари кўпгина сайтлар манзили кичкинтой билан эртак қаҳрамонларини буяш имкониятини ҳам беради.
 
Эртак билан боғлиқ энг яхши сайтларимизни кўриб чиқишни маслаҳат берамиз.
  1. Ertak.uz – болалар учун сайт. Унда ўзбек ва рус ва дунё халқ эртаклари жойлаштирилган. Ўзбек тилида. Адрес http://ertak.uz.
  2. «Болалар Онлайн» – болаларнинг ривожланишии, ўрганиш ва мароқ олиши учун мўлжалланган. Сиз энг машҳур эртакларни ўқийсиз ёки уларни тинглашингиз мумкин. Шу билан бирга, шеърлар, эртаклар ва болалар қўшиқларини тинглашингиз мумкин. Манзил: https://deti-online.com.
  3. Республика болалар кутубхонаси. Сайтда болалар китоблари, тарихий сана, қизиқарли мақолалар ва маслаҳатлар, тез айтишувлар, болалар учун эртаклар, болалар байрамлари ва бошқалар тақдим этилади. Сайт материалларнинг аксарияти ўзбек тилида. Манзил: http://taqvim.uz.
  4. Болалар учун таълим порталиболалар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва мураббийларга бағишланган. Сайтда болаларнинг жумбоқлари, қизиқарли мақолалари ва фойдали маслаҳатлар, тез айтишувлар, мақоллар ва сўзлар, ривожлантирувчи ўйинлар, болалар учун эртаклар, болалар байрамлари учун сценарийлар ва бошқалар тақдим этилади. Манзил: http://kidportal.ru.
  5. Болалар ўйин хонасида сиз ўзингиз ва фарзандларингиз учун болалар қўшиқлари, ўқув машғулотлари, топишмоқлар, кроссвордлар, эртаклар, мақоллар, санамалар ва бошқа қизиқарли ва материалларни топишингиз мумкин. Манзил: http://playroom.com.ru.
  6. Ertaklar.uz сайтида ўзбек тилида нашр этилган болалар учун эртаклар – ўзбек ва жаҳон халқларининг эртаклари тақдим этилади. Баъзи эртакларни аудиофайли ва расмлари ҳам бор. Манзил:http://ertaklar.uz.
  7. «Рус эртаклари» сайтида сиз кичкинтойингиз билан эртак ўқишингиз ва тинглашингиз мумкин. Эртакларнинг расмлари мавжуд. Шунингдек каталогда болалар учун фильмлар ҳам тақдим этилган. Манзил:http://russkaja-skazka.ru.
  8. «Болалар соати» муаллифлик лойиҳаси фарзандингиз билан бадиий сўзларни талаффуз қилишингизда ёрдам беради. Ушбу сайтда эртаклар, топишмоқлар, ҳикоялар, аллалар, масаллар, шеърларни ўқишингиз мумкин. Манзил:http://detskiychas.ru.
  9. Масиков сайтида: болалар учун кулгули ва ёқимли қўшиқлар, эртаклар, кулгули қочирим гаплар, жажжи болажонларимиз учун аллалар, тез айтиш ва бошқа қизиқарли маълумотларни билиб олишингиз мумкин. Манзил:http://maciki.com.
  10. Мўъжизалар мамлакати – бу болалик манзилига қайта-қайта қайтгимиз келади. Бу ерда ҳеч қандай ташқиш ва муаммолар йўқ. Унда доим яхши кайфият ва ишончли дўстларимиз давраси чорлайди. Мазкур сайтда болалар қаҳқаҳаси, оналаримизнинг майин табассуми кўнглингизга илиқлик олиб киради. Бу мўъжизалар мамлакати — болалик ўлкаси. Манзил:http://www.kind-land.ru.
Эслатиб ўтамиз, «ZiyoNET» ахборот-таълим порталида «Аудиокитоблар» бўлими мавжуд бўлиб, унда 74 ўзбек халқ адабиёти ва 156 та жаҳон адабиёти аудиофайллари мавжуд.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.