топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Исроиллик профессор-ўқитувчилар ЎзМУда дарс ўтмоқда

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
2017 йил октябрь ойида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган «Математика ва физиканинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро илмий анжуман Ўзбекистон–Исроил давлатлари олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим пойдевор бўлган эди.

 
Ана шу халқаро илмий алоқаларни изчил давом эттириш мақсадида 2018 йил 13-20 февраль кунлари Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов бошчилигидаги бир гуруҳ академик ва профессор-ўқитувчилар Исроил давлатининг қатор олий таълим муассасаларида бўлиб, ҳамкорликда илмий-амалий анжуманлар ўтказган эдилар.

 
Ташриф давомида икки томонлама қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Холон технология институти ўртасида замонавий инновацион ўқув дастурлар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, мультидисциплинар дастурларни йўлга қўйиш, ЎзМУ негизида Холон технология университети факультетини ташкил этиш юзасидан Меморандум имзоланган эди.

 
Ана шу ҳамкорлик Дастури доирасида Исроил давлатининг Холон Технология институти профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрдилар. Улар Физика, Математика, Биология ва Кимё факультетларида докторантура ва магистратура талабаларига маърузалар ўқийдилар, шунингдек, ЎзМУ профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар ўтказадилар.
Исроиллик меҳмонлар ҳамкорликдаги дарслар бошланиши олдидан Холон технологиялар институтининг президенти Эдуард Якубовнинг саломини етказиб, “у 50 йил олдин Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультетини тугатганлигини доим фахр билан эслаши”ни алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 
Физика факультети катта аудиториясида Инновация маркази раҳбари Яков Даматовнинг “Знакомство с Холонским Технологическим Институтом. Научно ислкдовательская деятельности и В ХИТ”, Илм-фан факультети лектори Майкл Кипербергнинг “Код защиты на основе гипервизора”, Магистратура бўлими бошлиғи Борис Лембриковнинг “Применение полупроводниковых Лазеров и оптических усителей на квантовых точках в оптических системах связи” мавзуидаги маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.

 
Тингловчилар томонидан Квант физикаси ва гипервизорлар билан боғлиқ мавзуларда берилган саволларга исроиллик олимлар атрофлича жавоб берар эканлар, ЎзМУ талабаларининг илм-фанга бўлган қизиқишлари ва билимларини олқишладилар.
Амалий машғулотлар давомида Физика факультети лабораториялари ва юқори технологиялари Маркази исроиллик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Исроиллик профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкорликдаги машғулотлари шу йил 10 апрелгача давом этади.
 
ЎзМУ Ахборот хизмати

1 изоҳ

avatar
Бу мавзуда http://uza.uz/oz/education/isroillik-professor-ituvchilar-toshkentda-04-04-2018 да ҳам кенг ёритилди.
 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.