топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЗИНОНИНГ ҲАРОМ ЭКАНЛИГИ

номли блог Alimaydoniy
 
Зино луғатда “фужур”, яъни фожирлик ва жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли хил таърифлар берганлар. Уларнинг барчаси кўриб чиқилганда, зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги мулоҳаза қилинади: “Ораларида никоҳбўлмаган ҳолда, билиб туриб, эркак ва аёлнинг бир-бирларига жинсий кушилишлари зинодир”. Зино ҳаромдир. У Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақодам ўлдириш каби энг катта гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.

Аллоҳтаоло айтган:
“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа «илоҳ»га илтижо қилмаслар ва Аллоҳўлдиришни ман этган жонни ноҳақўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (имонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир”1 (Фурҳон сураси, 68 70-оятлар).
Барча самовий шариатларда зино ҳаром иш саналиб, қарши турилган, қарши курашилган. Самовий шариатларнинг охиргиси бўлган динимиз Исломда ҳам зинодан қайтариш, ундан огоҳэтиш борасида мислсиз қатъиятлик кўрсатилган. Зеро, зино сабабли насаблар тартибсиз равишда аралашиб кетади, наслга зарар етади, оилалар бузилади, алоқалар узилади, касалликлар тарқалади, шаҳватларга берилиб, тубан- ликка кетилади, гўзал ахлоқлар завол топади.
Аллоҳяна бундай марҳамат қилган:

 
“Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).
Оятда “зино қилманглар” эмас, балки “зинога яқинлашмангиз” дейилган. Бунинг маъноси зино қилманглар дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш у ёқда турсин, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Маълумки, Ислом бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлларни ҳам тўсади ва уни тақозо этувчи барча воситаларпи ҳаром деб эълон қилади. Демак, зипо ва унга боглиқбўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши мутлақ ҳаромдир! Аллоҳзинодан узоқда бўлувчиларни мадҳ қилганидан ҳам зинонинг ҳаромлигини билиб олса бўладм Аллоҳайтади:

 
“Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар. Улар закотни адо этувчидирлар. Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас,  албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Бас, кимки шундан ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминўн сураси, 1-7-оятлар).
Аллоҳушбу оятларда мўминларнинг энг асосий сифатларини зикр қилганда, мўмин ва мўминалар ўз фаржларини гуноҳишлардан сақлашларини айтган. Оятга биноан, қим иффатини авайламаса, мўминлигининг катта қисмини йўқотган, улуғбойликдан ажралган бўлади.
Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам зинонинг ҳаромлиги таъкидланиб, у ҳалок этувчи гуноҳи кабиралардан деб саналган.
Оиша розияллоҳу аиҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам кусуф (қуёш тутилганда ўқиладиган) намозида минбарда туриб: “Эй Муҳаммад уммати, Аллоҳга қасамки, Унинг эркак ёки аёл бандаси зино қилганида Аллоҳдан кўра рашклироқ ҳеч зот йўқ! Аллоҳга қасамки, мен билганларимни билганингизда эди, кам кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!” дедилар, сўнгра қўлларини кўтариб:”Аллоҳим (омонатни) етказдимми?!” дедмлар” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадисдан маълум бўлишича, Аллоҳдан кўра рашклироқ ҳеч зот йўқэкан. Албатта, рашк Исломда мақталган ҳислатлардандир. Бандалари зино қилганларида ҳам Аллоҳуларни рашк қилар экан. Агар бандалар Аллоҳ ҳақида, охиратдаги ҳисоб-китоб ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билган нарсаларини билганларида эди зинодан четланиш у ёкда турсин, балки кам кулиб кўп йиглайдиган, Аллоҳни ҳеч вақт ёдидан чиқармайдиган бўлар эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудаи ривоят қилииади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи на саллам айтдилар: “Банда зино қилганда ундан имон чиқиб бошининг устида соябон каби бўлиб туради. Четлангач, имон унга қайтади” (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Имон ва унинг сабабидан бўлувчи ҳаё билан зино ҳеч қачон бир жойга жамланмайди. Зино қилган одам мусулмонлиқцан чиқмаса ҳам, имонсизлар амалига бош кўшган бўлади. Аммо кимки зино қилиш ҳалол деб айтса, шубҳасиз, куфрга тушган бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни очиқ-ойдин қилсалар, уларда ота-боболарида бўлмаган ўлат ва (бошқа) юқумли касалликлар тарқалади” (Имом Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
Қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта, у Исломда ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларни моддий ва маънавий зарарларга дучор қилади, улар орасида олдин кузатилмаган турли хил касалликларни келтириб чиқаради. Албатта, бунга ҳамма гу- воҳдир. Зинонинг ҳаром деб эълон қилиниши ва унга қарши курашишнинг ҳикматларидан бири ҳам шудир. Яна бир узун ҳадисда Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак ва аёл зинокорлар қиёматгага қабрларида азобланаётганларини кўрганларини айтганлар.
“… Биз яна юрдик ва оғзи тор, туби кенг бўлган тандирга ўхшаш нареанинг олдига келдик, унинг ичидан овозлар, бақир-чақир эшитилар эди. Биз унга қарадик. Унинг ичида яланғоч эркак ва аёллар бўлиб, уларнинг тагидан аланга келиб уларни юқорига отарди. Мен: “Эй Жаброил, булар кимлар?” деб сўрадим. У: “Булар зинокор эркак ва* аёллар”, деди” (Имом Бухорий ривояти).
Албатта, фақат ҳаром нарсаларнинг уқубати шу кўринишда бўлади. Зино эса, энг катта ҳаром амаллардандир.
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарсалар: йўлдан урувчи шаҳватлар, қорин шақватдари, фарж шаҳватлари ва залолатга кетказувчи фитналар”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисда ҳам мўмин инсон четланиши шарт бўлган амаллар ҳақида сўз бормоқда. Зинога етаклов- чи фарж шаҳвати Аллоҳрозилигини топаман деган инсоннинг тақводорликка интилиш йўлида катта тў- сиқдир. Бу тўсиқни фарж шаҳватларини Ислом рух- сат берган кўринишда қондирган ҳолдагина ошиб ўтиш мумкин бўлади.
Бутун Ислом уммати ва уламолари зинонинг ҳа- ромлигини тасдиқлайдилар. Зинонинг ўзи ва унга тааллуқли ишларнинг барча кўринишлари буткул ҳаром эканлигига уламолар ижмо қилинганлар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.