топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Жангари ёшлар террористик ташкилоти.

номли блог Maqsud07
Жангари ёшлар террористик ташкилоти.
 
Бу окимнинг раҳбари ал-Қоида ташкилотининг фаол хамкори 2013 йилдаги аксилтеррор операцияси натижасида халок бўлган Иброҳим ал-Абдий бўлиб, у жуда кўплаб тинч аҳолининг қурбон бўлишига, бир неча кўпорувчилик ҳаракатлари ва тўс-тўполонларнинг содир этилишига сабабчи бўлган шахсдир.
Кўриниб турибдики, турли исломий-экстремистик ва террористик гурухлар хамда ташкилотлар ўз домига ғўр, ҳали тафаккури тўла шаклланиб улгурмаган ёшларни жалб этиш ҳаракатидадир. Улар ёшлар тафаккурини ёт ва бузгунчи ғоялар билан тўлдирадилар, уларни ўзларининг зобитларига айлантирадилар. Дин масаласида нотўғри тарғиботни ёшларга сингдириш орқали улар ўз сафларини кўпайтиришга, улганлар сонини тўлдиришга саъй-ҳаракат қиладилар. Аслида уларнинг ғоялари ва соф ислом дини қадриятлари ўртасида умуман ғоявий бирлик ва алоқа мавжуд эмас. Нима учун улар ёшлар билан махсус шуғулланади?! Чунки ёшларга дин омили асосида нотўғри фикрларни сингдириш осон кечади. Улар ёшларни «жиҳодчи» ва ёки «шаҳид» сифатида тайёрлайди. Аслида улар ёшларни ўз жонини қурбон қилишга тайёрлайди ва йўналтиради. Ёшлар турли террористик гурух, рахбарлари учун «Қурол» ролини ўйнайди. Бу ёшлардан фойдаланиб қолиш, уларни ўз ғаразли мақсадлари йўлида қурбон қилишдан ўзга нарса эмас.
    Шунинг учун ёшларимизни маънавий бўшлиқ бўлган оқим аъзоларининг мақсадларидан асрашимиз лозим.
 
 
Айдарбек Тулеповнинг Ислом ва ақидапараст оқимлар китобидан.
 
 Кўфа жомеъ масжиди
 имом-хатиби                                                            З.Зияидинов
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.