топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз иккинчи мамлакати

Блог им. mumtoz
Ўзбекистон Gallup институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижасида дунёнинг 135 мамлакати орасида Қонун устуворлиги ва тартиб индекси бўйича иккинчи ўринга муносиб кўрилди. 100 баллик тизимда энг юқори ўрин Осиёнинг яна бир мамлакати Сингапурга тақдим этилди. У фуқароларнинг маҳаллий полицияга ишончи, шахсий хавфсизлик ҳисси, ўтган йиллардаги ўғирликлар сони ҳамда тажовуз ва босқинчилик қилиш ҳолатлари бўйича 97 баллик натижани кўрсатган. Ўзбекистон 95 балл билан иккинчи ўриндан жой олган.

Айтиш жоизки, Сингапур 2013 йилдан бери ушбу рейтингда биринчиликни қўлдан бергани йўқ.

Рўйхатнинг биринчи ўнлигида, шунингдек, Исландия (88 фоиз), Туркманистон, Норвегия, Швейцария, Жазоир, Финландия, Иордания ва Вьетнам давлатлари қайд этилган.
Рейтингнинг сўнгги бешлигида камайиб бориш тартибида ЖАР, Жанубий Судан, Доминикан республикаси, Сальвадор, Либерия ва Венесуэла давлатлари қайд этилган.
МАНБА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.