топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Тил бор экан – миллат барҳаёт" мавзусида Нурота туманида ўтган тадбирлар

Ўзлигим
Жамият



Нурота туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 27 ва 43-умумий ўрта таълим мактабларида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилганлигининг 27 йиллигини кенг нишонлаш ва “Филология фанлари” ойлигини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Таълим сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришда “Маҳорат мактаблари”нинг ўрни” мавзусида вилоят семинари ҳақида
 Нурота туман Халқтаълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 27 ва 43-умумий ўрта таълим мактабларида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилганлигининг 27 йиллигини кенг нишонлаш ва “Филология фанлари” ойлигини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Таълим сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришда “Маҳорат мактаблари”нинг ўрни” мавзусида вилоят услубий-амалий семинари жорий йилнинг  21 октябрь куни Нурота туманидаги 27- умумий ўрта таълим мактабида, 22 октябрь куни Нурота туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.
                Навоий  Давлат  Педагогика  институти профессор ўқитувчилари, вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчилари ҳамда вилоят халқтаълими бошқармаси таълим маркази методистлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу фан ойлиги  семинарида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг дарслари кузатилди ва таҳлил қилинди.
Семинарида очиқдарс ўтган ўқитувчилар ўз фани талаблари, эҳтиёжлари асосида “Маҳорат мактаби”ларида ўтказиладиган ўқув машғулотларининг ҳаракат дастурини ишлаб чиқиб, дарс ишланмалари, тавсиялар тайёрлаш бўйича таклифларини “Маҳорат мактаби”га бириктирилган ҳамкор ташкилотлар илмий раҳбарлари ва масъул методистларга тақдим этишди. Фан ўқитувчилари ўзларининг дарс жараёнларини замонавий педагогик ва ахборот коммуникация  технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этишди.
Навоий  Давлат  Педагогика  институти профессор ўқитувчилари хамда халқтаълими бошқармаси таълим маркази методистлари томонидан методик тавсиялар, электрон ресурслар, дарс ишланмалар, турли тадбир дастурлари ва оммавий ахборот воситаларига мақолалар тайёрлаш, ҳар бир ўқитувчи ўз машғулотларини мунтазам равишда таълим порталига ва сайтларга жойлаштирилган таълим ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда олиб боришлари кераклиги, она тилимизнинг софлиги, уни асраб-авайлаш йўлида амалга оширишимиз лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Бу ўқувчиларимиз онгу шуурида жонажон тилимизга меҳр туйғусини янада оширади.
  Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир.
 Она тили – эзгу фазилатлар, юксак туйғулар манбайи. У инсон камолотида бетакрор ўрин тутади. Чунки оналаримиз бизга шу тилде алла айтади., инсон учун ҳаётий зарурат билим ва тушунчаларни тил воситасида онг-у шууримизга сингдиради., одоб ахлоқимиз, феъл-атворимиз тил орқали берилган ўгит ва насиҳатлар асосида шаклланади. Инсон тафаккурининг шаклланиши бевосита тил билан боғлиқ.
 Тил – халқнинг, миллатнинг энг буюк қадриятларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун халқнинг озодликка, ўзлигини англаб етишга интилишида  тилнинг қадрини тиклаш, нуфузини янада ошириш муним ўрин тутади.
                Ўзбек тили дунёнинг энг қадимий ва бой тилларидан биридир.Шу муносабат билан "Тил байрами" муносабати билан «Тил бор экан – миллат барҳаёт» мавзусида тадбир ташкил этилди. Лавҳаларда айрим намуналарни кўришингиз мумкин.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.