топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

Ўзлигим

Батафсил

Миссионерлик ва олдини олиш йўллари

Ўзлигим
Жамият
         “Миссионерлик”  сўзи лотин тилидаги  “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа бажариш”, миссионер эса “вазифани  бажарувчи” деган  маъноларни англатади. Турли луғатлар ва манбаларда  миссинерликка кўплаб

Выбор профессии

Ўзлигим
Жамият
Выбор профессии-трудная задача, которая стоит перед каждым человеком в любом возрасте после совершеннолетия. Некоторые советуются с родителями, кто-то чувствуя себя взрослым, сам выбирает, а остальные ещё не определились и  даже не могут решиться на такой поступок.
Чтобы стать хорошим специалистом в любой области профессии, необходимо иметь

Ўзбекистонда шахсий маълумотлар ҳимояси давлат томонидан кафолатланади

Жамият

Шахсий иш, шахсий буюм, шахсий ҳаёт… Уларга кимдир дахл қилишини истайсизми? Йўқ, албатта! Президентимиз фармони асосида тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида ишлаб чиқилиши белгиланган “Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шу мақсадни кўзлайди.

Globallashuv yaxshimi-yomonmi?

Ўзлигим
Жамият
Ha, bejizga bu galgi so’zimni ushbu qaydnomadan boshlamadim. Hozirda dunyoning hech qanday nuqtasi qolmadiki, inson nazari yetmagan bo’lsin. Dunyo ulkan bir to’r bilan chirmalgan-u, uning jilovi inson qo’lidadek go’yo. Buning isboti ham qarshimizda namoyon, uni Internet deya atamishlar zamondoshlarimiz. Globallashuvga

Тил - миллатнинг руҳи

Ўзлигим
Жамият
Ҳар бир миллат ўз келиб чиқиш тарихига эга ва шу қаторда ўша миллатнинг тили ҳам унинг ривож топишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Зеро, Абдулла Авлоний айтганидек ,,Ҳар бир миллатнинг борлигини кўрсатадурғон ойинайи ҳаёти- бу тил ва адабиётдир”.

Шу ўринда сўз мулкининг султони Алишер Навоийни ҳам тилга нақадар эътиборли бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. У ўз асарларида қадимги туркий тилнинг нақадар жозибадор эканлигини ва бошқа тиллардан ҳеч қолишмаслигини исботлаб берган. Бунга мисол қилиб ,, Хамса” сини олиш мумкин. А.Навоийгача бўлган хамсанавис шоирлар форс-тожик тилида асар яратиб келган бўлса, Навоий бу анъанани давом эттирмаган ҳолда, бошқа йўлдан борди.

Куёвга аталган матиз

Ўзлигим
Жамият
ҚАТРАЛАР

Холдоржон қизини узатди. Бадавлат эмасми, қирқ кунгача топганини тўрт-беш маҳал куёвникига пайдар-пай жўнатиб турди. Қуда томон ҳам “бўлди, керак эмас,” демади, у ҳам тўхтатмади.

Мана, эртага куёвнинг туғилган куни экан. Эрталаб қизи телефон қилиб, онаси билан суҳбатлашаётган пайтда бехосдан “оғзидан чиқиб кетди”. Буни хотинидан эшитган Холдоржон мийиғида кулиб қўйди.

Ишхонасига боргач эса, тузукроқ совға жўнатиб, ҳам куёви, ҳам қизини хурсанд қилмоқчи бўлди. Бир кўнглида хотинига қўнғироқ қилиб, нима олишни маслаҳат қилишни ҳам ўйлади.

Қўшни сиғмаган уй

Ўзлигим
Жамият
ҚАТРАЛАР

Давронбек тадбиркорликка қўл урдию, бойиб кетди. Ота ҳовлисини бузиб, ўрнида катта кошона қурди. Уйи битиши билан дўсту ёрларини ифторликка чорлади. Таклиф этилган масжид имоми барвақтроқ келди. Ичкарига киришга қанча зўрлашмасин, унамади.

— Маҳалла, қўни-қўшнилар билан кираман, — деди у.

Оғиз очиш пайти яқинлашиб қолди. Айтилганларнинг деярли барчаси келишди. Аммо, имом домла уйга кирай, демасди. У кўзларини ерга тикканча ўтирар, ора-сира келган, келаётганларга қараб қўярди. Ахийри, ўрнидан қўзғалди.

Оналик бахти

Ўзлигим
Жамият
ҚАТРАЛАР
Ибодатхон аянинг бу хонадонга келганига йигирма йил бўлди. Чоли раҳматли ажойиб одам эди. Ўн йил бирга яшашди. Ундан кейин ёлғизланиб қоламанми, дея ўйларди. Энди ана шуни эсласа, ўзидан хижолат тортади.

… Онаси қазо қилгач, катта ўғил Нодирбек укалари билан бамаслаҳат отасини уйлаб қўйишди. Ибодатхон ая ўшанда элликка кирган кўркам аёл эди. Фарзанд кўрмагани боис, турмушидан ажраб, укаси билан бирга яшарди. Нодирбекнинг хотини билан бирга келишиб, айтган гаплари хотирасига бир умр муҳрланиб қолди.

Бир оғиз сўз фожеаси

Ўзлигим
Жамият
ҚАТРАЛАР

Бир келинчакнинг кўзи ёриди. Паҳлавондек ўғил туғилди. Қайнона, қайнотасининг хурсандлигини кўрсангиз эди! Улар ҳамиша бахтли ҳаёт кечириши, ота-онасига йўлдош бўлишини тилаб, набирага Бахтиёр, дея исм қўйишди.

Фарзанд кўрган ёш отанинг боши осмонга етди. У ҳар куни келиб, она-боладан хабар олар, қувончини турмуш ўртоғи билан баҳам кўрарди.

Бегона аёл ҳиммати

Ўзлигим
Жамият
ҲАЁТИЙ ҚАТРАЛАР

Сабохон тўнғич қизини чиқарди. Ёлғиз қўл эса-да, кам қилмади. Бироқ, девор жавоннинг яхшисига кучи етмади. Маҳаллий ҳунармандларникини олиб берди. Бу, қудага ёқмабди. Қизининг юзига солибди.

Тўй ташвишлари, кейинги борди-келдилардан ҳориган Сабохон буни кўтаролмай, диққатчиликка қон босими ортиб, ётиб қолди.

— Наҳот, қудам тушунмаса?.. Тўйгача «борингизга барака, озни кўп ўрнида кўрамиз», деган эди-я… Отаси бўлгандаям бир навийди...

"Акамдан рози эмасман"

Ўзлигим
Жамият
Нажмиддин Икромий (Эргашев)
***
Холматжон амакимнинг қўшниси эди. Ёши мен билан тенг. Ёзги таътил пайтида амакимникига бориб бир неча ҳафта турар, у билан бирга ўйнардим. Унинг бир акаси ва опаси бўлиб, отаси аёлванд одам эди. Шермат тоға болалик хотирамда энг ҳокисор ва сабрли инсон сифатида муҳрланиб қолган. Онаси Холида ая эса қийиқларга гул тикарди.

Уларнинг оиласидаги бир ҳол мени таажжубга солар эди. Фарзандлар ота-онага сенлаб мурожаат қилиши қандайдир ғайритабиий эди назаримда. Бир-икки бор Холматга бу ҳақда айтсам, бепарво қўл силтади.

-Қўявер, бунга улар ҳам, биз ҳам ўрганиб кетганмиз…

Ота уй

Ўзлигим
Жамият
Негадир бугун ота уйимизга боргим келди. Бошқа жой қилиб, чиқиб кетганимга анча бўлди. Ҳозир бу ерда уч укам оилалари билан туришади. Онамиз ҳаётлигида тез-тез келиб турардим. У ҳам ўтиб кетгач, бу уйнинг «ўз эгалари» пайдо бўлди. Кўнгил тусаганда, дарвозани таққиллатмай, кириб келишлар барҳам топган.

Бугун ота уйга келишимга хотинимнинг бир гапи сабаб бўлди. У кеча ҳали ёшига тўлмаган кичик ўғлимни олиб, онасиникига кетган эди. Ҳар сафар тушга яқин шошилмай келадиган одам эрталабдаёқ терлаб-пишиб кириб келди. «Тинчликми», десам, сўраманг, дегандай, қўл ишорасини қилди. Сал нафас ростлагач, булбулигўёдек сайрай кетди.

Китоб ўқиётган одам

Жамият

  Китобхонлик тарғиботи ва мутолаа маданиятини оширишга бағишланган тадбирларда бир савол бот-бот кўндаланг бўлмоқда: китоб ўқишни тарғиб қилишнинг усуллари кўп, лекин энг самаралиси қайси? Ҳар қанча кўп китоб ўқиган одам ҳам бу савол қаршисида бир зум ўйга чўмади – худди “фалон касалликка энг яхши даво бўладиган дори қайси?” деган саволга жавоб излаган шифокордай.

Биттагина ёзувчи бор эди...

Жамият


 
Тула губернияси Ёзувчилар уюшмасининг инқилобдан кейинги йиғилишида сўз олган нотиқ ғурур билан бир маълумотга урғу беради:
– Инқилобгача бизда биттагина ёзувчи бор эди. Ҳозир улар мингдан ортиқ!

Дунёнинг энг ёш миллионерлари

Жамият

Бугун мамлакатимизда тадбиркорларни, хусусан, ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар қилиняпти. Имтиёзли кредитлар бериш, сунъий тўсиқларни бартараф этиш, қулай ҳуқуқий шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга барчамиз гувоҳмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли

Ана шунақа

Жамият
 
“Платон”нинг маъноси нима?
Шарқ оламида Афлотун номи билан машҳур Қадимги Юнон файласуфи Платон Суқротнинг шогирди, Арастунинг устози эди. У асарлари бизгача тўлиқ шаклда етиб келган биринчи файласуфдир.
Тарихчи Диоген (II-III асрлар) маълумотига кўра, Платоннинг асл исми Аристокл бўлиб, “Энг яхши шон-шуҳрат” деган маънони билдиради. Қабрга ҳам шу ном билан қўйилган. Платон эса тахаллус бўлиб, “кенг”, “кенг елкали” деган маънога эга. Бўйи баланд, елкалари кенг бўлгани ва курашларда кўп ғалаба қозонгани учун файласуфга бу номни устози Суқрот берган.

Бахт нима?

Жамият

* Бахт — умр лаҳзаларидан бирининг исми
* Бахт инсондан ташқаридаги ҳодиса эмас
* Бахт — маънавий эҳтиёж
* Бахт — инсон кўнглининг энг чиройли мулки
* Бахт — инсонни юксалтиради, кунларига кўрк беради, севдиради.

Аҳмад Яссавий (1105–1167)

Ўзлигим
Жамият
Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар Х–ХI асрларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади.

Тасаввуф – Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳодисалардан бири бўлиб, унинг учун таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва нозу неъматларидан воз кечиш, Аллоҳ васлига етмак мақсадида пок, ҳалол, ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик характерли хусусиятлардан ҳисобланган.