топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

Ўзлигим

Батафсил

Китоб ўқиётган одам

Жамият

  Китобхонлик тарғиботи ва мутолаа маданиятини оширишга бағишланган тадбирларда бир савол бот-бот кўндаланг бўлмоқда: китоб ўқишни тарғиб қилишнинг усуллари кўп, лекин энг самаралиси қайси? Ҳар қанча кўп китоб ўқиган одам ҳам бу савол қаршисида бир зум ўйга чўмади – худди “фалон касалликка энг яхши даво бўладиган дори қайси?” деган саволга жавоб излаган шифокордай.

Биттагина ёзувчи бор эди...

Жамият


 
Тула губернияси Ёзувчилар уюшмасининг инқилобдан кейинги йиғилишида сўз олган нотиқ ғурур билан бир маълумотга урғу беради:
– Инқилобгача бизда биттагина ёзувчи бор эди. Ҳозир улар мингдан ортиқ!

Дунёнинг энг ёш миллионерлари

Жамият

Бугун мамлакатимизда тадбиркорларни, хусусан, ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар қилиняпти. Имтиёзли кредитлар бериш, сунъий тўсиқларни бартараф этиш, қулай ҳуқуқий шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга барчамиз гувоҳмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли

Ана шунақа

Жамият
 
“Платон”нинг маъноси нима?
Шарқ оламида Афлотун номи билан машҳур Қадимги Юнон файласуфи Платон Суқротнинг шогирди, Арастунинг устози эди. У асарлари бизгача тўлиқ шаклда етиб келган биринчи файласуфдир.
Тарихчи Диоген (II-III асрлар) маълумотига кўра, Платоннинг асл исми Аристокл бўлиб, “Энг яхши шон-шуҳрат” деган маънони билдиради. Қабрга ҳам шу ном билан қўйилган. Платон эса тахаллус бўлиб, “кенг”, “кенг елкали” деган маънога эга. Бўйи баланд, елкалари кенг бўлгани ва курашларда кўп ғалаба қозонгани учун файласуфга бу номни устози Суқрот берган.

Бахт нима?

Жамият

* Бахт — умр лаҳзаларидан бирининг исми
* Бахт инсондан ташқаридаги ҳодиса эмас
* Бахт — маънавий эҳтиёж
* Бахт — инсон кўнглининг энг чиройли мулки
* Бахт — инсонни юксалтиради, кунларига кўрк беради, севдиради.

Аҳмад Яссавий (1105–1167)

Ўзлигим
Жамият
Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар Х–ХI асрларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади.

Тасаввуф – Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳодисалардан бири бўлиб, унинг учун таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва нозу неъматларидан воз кечиш, Аллоҳ васлига етмак мақсадида пок, ҳалол, ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик характерли хусусиятлардан ҳисобланган.

Бурҳонуддин Марғиноний (1123–1197)

Жамият
 
Буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Риштоний Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилди ва 1197 йилда Самарқандда вафот этган. У Қуръон, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлгани ва бу соҳада беқиёс асарлар яратгани туфайли Бурҳонуддин (Ислом динининг далили) ва Бурҳонуддин Марғиноний (Марғинон – Марғилон шаҳрини ўрта асрларда араблар Марғинон деб аташган.) номлари билан машҳурдир.

Бурҳонуддин Марғиноний дастлабки таълимни Марғилонда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандга кўчиб борган ва умрининг охиригача ўша ерда яшаган. Мавлоно Бурҳонуддин Марғиноний ёшлик чоғлариданоқ Қуръони Каримни ёд олиб, ҳадисларни чуқур ўрганган.

Маҳмуд Замахшарий (1075–1144)

Ўзлигим
Жамият
Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир.

Мутафаккирнинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий бўлиб, 1075 йил 19 мартда Хоразмнинг катта қишлоқларидан бири – Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Замахшарий ҳақидаги маълумотлар, асосан, ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вақтини Қуръон тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан ҳисобланган.

Маҳмуд Кошғарий (1030–1127)

Ўзлигим
Жамият
Маҳмуд Кошғарий Марказий Осиёда илк ўрта аср маданиятининг буюк арбобларидан бўлиб, тилшунослик соҳасида, хусусан, туркий тилларни ўрганиш соҳасида машҳур бўлди ва тарихда ўчмас из қолдирди.

Маҳмуднинг отасини исми Ҳусайн, бобосиники Муҳаммад бўлиб, келиб чиқиши ва тилига кўра Кошғарий нисбатини олган. У яшаб ижод этган даврда Мовароуннаҳрда Сомонийлар ўрнини Қорахонийлар сулоласи эгаллаган, туркий адабий тил минтақада кенг урф бўла бошлаган эди. Ҳатто Аббосийлар халифалиги марказларида, азалдан араб ва бошқа сомоний халқлар яшаб келган ўлкаларда туркий элатлар намояндалари кўпайиб, туркий тилга эътибор ошган эди. Маҳмуд Кошғарий ҳам ўзининг узоқ йиллар давомида яратган “Девону луғатит турк” китобини 1075 йилда тугаллаган. Асарнинг асосий матни ўша даврда кенг минтақа мусулмон

Тошкент-2200. Тошкентнинг Ўрта Осиёда кечган сиёсий ва иқтисодий жараёнларда тутган ўрни (XVI-XIX асрнинг биринчи ярми)

Ўзлигим
Жамият
XVI асрдан бошлаб Тошкент турли сиёсий воқеликлар тизимига тортилиб, дастлаб Шайбонийлар, сўнгра Аштархонийлар давлатининг чекка ўлкаси ҳисобланган бу ҳудудда ўзига хос сиёсий жараёнлар кечган. XVIII асрнинг биринчи ярмида Бухоро хонлигида юзага келган сиёсий ҳаёт инқирози унинг турли вилоятлари тараққиётига таъсир кўрсатган. Шундай ҳудудлардан бири ҳисобланган Тошкентда шу асрнинг бошларида маҳаллий хўжаларнинг мавқеи ортиб борган. Натижада шаҳарда тўрт даҳа хўжалари томонидан идора этилган бошқарув тизими шаклланган. Бу тизим 1784 йилда Тошкентда “шаҳар-республика”га ўсиб ўтган. XIX асрнинг биринчи ўн йиллигида шаҳар ва унинг ҳудуди Қўқон хонлиги, 1865 йилда эса Россия империяси қўшинлари томонидан босиб олинган.

Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларнинг номлари ўзгарди

Ўзлигим
Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2 июнь куни имзоланган «Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги 7 туманда кўчалар номларига ўзгартиришлар киритилган.

Қарорга кўра, Бектемир, Яшнобод, Олмазор, Учтепа, Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги баъзи жой, кўчаларга янги ном берилган ва қайта номланган. Жумладан, Бектемир туманидаги Бардонкўл кўчаси Мажнунтол кўчаси деб қайта номланди. Яккасарой туманидаги Фозилота қабристони Яккасарой қабристони деб аталадиган бўлган.

Байроғим - фахрим

Ўзлигим
Жамият
 
 
Узоқ вақт давомида хорижда бўлган бир танишим билан гаплашиб қолдим. Сафар саргузаштлари ҳақида сўраганимда, бир воқеани айтиб берди. “Биласанми туғилган, униб ўсган юртингдан узоқдалигимда, бир нарсага яна бир бор амин бўлдим. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакати барибир ўз юртингчалик бўла олмас экан. Китоблардан ўқиганимларимни ўз

Беҳуда қурбон бўлган муҳаббат

Ўзлигим
Жамият
Беҳуда қурбон бўлган муҳаббат
 
Таҳририятга мурожаат этган  бир мухлисимиз «1985 йил» деб ёзилган  сарғайган дафтарни  узатди. "Ўқиб чиқиб, зарур деб топсангиз, газетада берарсизлар. Бувимнинг синглиси ёзиб қолдирган экан",  деди.  Дафтарда Улуғ Ватан уруши ажратиб юборган икки қалб ҳикояси битилган эди.
Улар энди

Ўзбекистонда навбатдаги виртуал қабулхона ишга тушди

Жамият

Эндиликда сизда хусусийлаштириш ёки давлат объектларини ижарага олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, риэлторлик фаолияти ёки бошқа масалалар юзасидан мурожаат ва шикоятингиз бўлса, “Online.gkk.uz” ёки “Onlineqabul.gkk.uz” сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
 

Америкалик дизайнер инсон кулидан идиш ва тақинчоқлар ясамоқда

Жамият
Инсоният технологик ва моддий жаҳатдан нақадар тараққий этаётгани сари, унинг ахлоқий ўлчамлари тобора тубанлашиб бормоқда. Бу айниқса, моддий мўл-кўлчиликка эришган ғарб давлатларида кузатилмоқда. Хусусан, америкалик дизайнер Жастин Кроунинг уқдиришича, у санъат ва ҳунармандчилик воситасида инсон ўлимига оид тасаввурини ҳаётга татбиқ этишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда.

Кроу ўз бизнесини интернет орқали қачонлардир 200 нафар инсонга тегишли бўлган суякларни қонунан сотиб олиб, уларни суяк кулига айлантиришдан бошлади. Аниқроғи, у бу маҳсулотдан турли идишлар ишлаб чиқаришда фойдаланган.

Сергелида ер усти метроси қурилиши бошланди

Жамият

Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесигача «Енгил метро» тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берган.

Сергели мавзесига ер ости метросини қуриш мураккаб иш бўлгани сабабли метро ер остида эмас, эстакадалар орқали ҳаракатланади.

Лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига «ц»ни билдирувчи ҳарфни киритиш ва «нг»ни битта ҳарф белгига айлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда

Ўзлигим
Жамият
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукамаллаштириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у «Оила даврасида» газетаси ўқувчиларига берган жавобларига айтиб ўтди, дея хабар қилмоқда “Daryo”.

«Назаримда, бугунги кунда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янада мукаммаллаштириш давр талабига айланди. Амалдаги алифбога асосланган имло қоидаларимизни қайта ишлаб чиқиш муҳим ва айни кунда зарурий эҳтиёж ҳисобланади. Бу алифбодаги айрим зиддиятли ҳолатлар билан боғлиқ. Мисол учун, луғат бойлигимиздан ўрин олган журнал, жирафа каби ўзлашма сўзлардаги ‘ж’ товушини янги алифбода ифода этишнинг имкони йўқ. Бу товуш ‘ж’ ҳарфи билан

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

Ўзлигим
Жамият
     2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди.

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш