топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий ғоямизнинг бош ғояси ва унинг тамойиллари

Ўзлигим
Жамият
Тамойил рус тилидан олинган бўлиб, принцип– бирон-бир таълимот, дунёқарашнинг асосий, бирламчи қоидаси, бошқарувчи ғоя, фаолиятининг асосий йўналиши. Шунингдек, инсоннинг борлиққа муносабатини, унинг хатти-ҳаракати ва фаолияти меъёрларини белгиловчи ички омил ҳам тамойил ҳисобланади.
Мустақилликни дастлабки йилларида президент Ислом Каримов раҳбардигида ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Бунда тараққий этган мамлакатларнинг бозор муносабатларга ўтиш тажрибаси, мамлакатимиз бошдан кечирган тарихий синовлар ва уларнинг сабоқлари, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи асос қилиб олиди. Шу тариқа жамиятни ислоҳ этишнинг чуқур илмий асосланган қуйидаги беш тамойили вужудга келди.
Биринчи тамойил иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги. Иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкура бўйсундирилиши мумкин эмас. Ички ва ташқи иқтисодий муносабатлардан ҳоли бўлиш лозим.
Иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги ва мафкурадан холилиги. Ўзбек моделининг тамойили сифатида нафақат мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг мазмун – моҳиятини акс этиради, балки юртимиз иқтисодий ҳаётининнг янгиликларга, илғор тажрибалар ва оқилона ташкил қилишнинг омилидир. У объектив иқтисодий қонунларни тан олишга, мулкчилик шаклларига, тақсимотга нисбатан субектив муносабатдан қутилишга маънавий шарт-шароит яратади. Ислом Каримов таъкидлагани каби: “Мафкуравий ақидаларни бартараф этиш хўжалик юритишнинг турли ижтимоий фикрнинг, бозор муносабатларига мос бўлган психологиянинг ва шунга хос иқтисодий тафаккурнинг идрок этилишича кўмаклашади”.
Мазкур тамойил иқтисодий ривожланишда маънавиятнинг аҳамияти нечоғлик муҳим эканини, унинг нозик қирраларини очиб беради.
Иккинчи тамойил. Давлат –бош ислоҳотчи. У ислоҳотларнинг устивор йўналишларини белгилаб бериши, янгиланиш ва ўзгаришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан амалга ошириш лозим. Мустабит тузум асоратларидан холос бўлиш жараёнида ўзини-ўзи тартибга соладиган етук ривожланган иқтисодий механизм бирданига вужудга келиб қолмайди. Шу боисдан маъмурий буйруқбозликка, марказлашган иқтисодиётга асосланган тузуми қолдиқларини босқичма-босқич бартараф этиш, бу йўлдаги турли зиддият ва қаршиликларни енгиб ўтиш янги муносабатларни қарор топтириш учун ўтиш даври керак. Зиддиятларга бой бўлган ўтиш даври шароитида иқтисодиётни, ислохотларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайди.
Ислом Каримов, ўзбек моделинниг мазкур тамойилини илмий асослар экан, қуйидагиларни таъкидлайди: “Ўтиш даврида давлат халқ хўжалигининг, айниқса унинг асосини, тизимини нарх-наволарни тартибга солиб туриши, шунингдек, бевосита ёрдам беришда имтиёзла яратиши, бевосита ёрдам кўрсатиши йўли билан ана шу тармоқларга мадад бериши лозим”[1]бу сўзлар давлатнинг бош ислоҳотчиси сифатидаги вазифаси нимадан иборат эканини асослаб беради ва айни пайтда турли ижтимоий гуруҳларнинг, нодавлат ва жамоатчилик ташаббуслари ва фаолиятлари чекланмаслигини, аксинча, давлат уларга ёрдам беришини билдиради.
Учинчи тамойил. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги, Демократик йўл билан қабул қилинган конститутция ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма хурмат қилиши ва уларга оғишма риоя этиш лозим.
Биринчидан, мазкур тамойил турли мулк шаклларининг тенг ҳуқуқий асосда ривожланишини таъминлайди. Мулкчилик шакллари ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар, рақобат қатъий ҳуқуқий меъёрлар ёрдамида тартибга солинади.
Иқтисодиётнинг бошқаришда ўзбошимчалик ва субъективизмга, турли иқтисодий зўравонликларга йўл қўймаслик учун зурур ҳуқуқий шарт-шароит вужудга келади. Иккинчидан, демократия ривожланади, аҳолининг сиёсий маданияти ва фаоллиги ошади. Фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглиги ривожи учун ҳуқуқий кафолат пайдо бўлади. Инсон ҳуқуқлари таъминланади. Ноқонуний имтиёзларга чек қўйилади. Учинчидан, алоҳида шахснинг, барча ижтимоий гуруҳ ва қатламларнинг манфаатлари, ижодий салоҳияти самаралироқ рўёбга чиқади. Жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти йил сайин ортиб боради, фуқаролик амияти шаклланади.
Демак, қонуннинг устуворлиги тамойили кенг маънода, Ўзбекистонда ижтимоий тараққиётга, жамият янгиланишига инсон шахсининг юксалишига хизмат қилади.
Ўзбек моделинниг мазкур тамойили ўзидан аввалги тамоойил билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, давлат бош ислоҳотчи сифатида ижтимоий барқарорлик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғиботнинг асосий кафили бўлади.
Ушбу тамойил жамият ҳаётида бирданига тўқиқ қарор топиб қолмайди. У нисбатан узоқ муддат талаб қиладиган, босқичма босқич ва доимий ривожланиб борадиган жараён. Унинг тўлиқ қарор топиши учун ўзаро муштарак бўлган қуйидаги уч омил муҳим аҳамият касб этади;
— жамиятнинг, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб оладиган пухта ва заруратга қараб ўзгарувчи қонунлар мажмуасининг вужудга келишуви ва доимий такомиллашиб бориши;
— жамият аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси ва қонунга итоатгўйлигининг юксак бўлиши;
— мавжуд қонунларни ҳаётга тадбиқ этишнинг зарур иқтисодий шарт-шароити, сиёсий-маъмурий ва ижтимоий механизмини яратиш.
Тўртинчи тамойил. Аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритиш. Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда, аҳолини, айниқса кам таъминланган оилаларни, болалар ва кексаларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўриниши лозим.
Кучли ижтимоий сиёсатнинг таркибий қисмлари ва йўналишлари кўп. Улар ижтимоий таъминот, янги иш ўринлари яратиш, соғлиқни сақлаш, халқ – таълими, маданият, спорт ва жисмоний тарбия соҳалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва ислох қилишдан тортиб жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашгача бўлган масалаларни қамраб олади.
Кучли ижтимоий — сиёсат олиб бориш ва аҳолининг турли қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш ўзбек моделинниг инсонпарварлик моҳиятини белгилаб берувчи тамойиллардан биридир.
Бешинчи тамойил. Бозор иқтисодиётига объектив иқтисодий қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, тадрижий асосда пухта ўйлаб, босқичма-босқич ўтиш. Бу иш ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари ва кафодатдарини вужудга келтириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва унинг янгича иқтисодий тафаккурини шакллантириш билан бирга олиб борилиги лозим. “Фақат фармонлар, фармойишлар чиқариш билан бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Узоқ тарихий тараққиётнинг натижаси бўлиб, тегишли инфроструктурани ва ҳуқуқий асосни яратишгина эмас, шу билан бирга, қадриятлар тизимида чуқур ўзгаришлари, хўжалик фаолияти ва амалий муносабатларни асослашни ҳам кўзда тутади”[2]Ўзбекистонда айнан шундай йўл тутилди. Бундай сиёсат юритиш нафақат маблағлардан самарали фойдаланиш имконини бермоқда, шунингдек, одамларнинг сафарбарлигини оширмоқда, ижтимоий ларзаларнинг олдини олмоқда, мулкчилик ишларини босқичма-босқич ривожлантирмоқда. Ушбу тамойиллар Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг асосини, ўтиш даври дастурининг негизини ташкил этади.
Миллий ғоянинг амал қилиш тамойиллари ўзига хос тарзда намоён бўлади. Жамятдаги ижтиоий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, амалга оширилаётган фаолият, ислоҳот ва ўзгаришларнинг самарси ушбу тамойилларнингодамлар ҳаётига қай тарзда таъсир кўрсатишига боғлиқ. Улар миллий истиқлол ғоясининг жамият ҳаётининг турли соҳаларида қай тариқа намоён бўлишини, бу соҳадаги амалга оширилаётган силоҳотлариннг ғоявий жиҳатларини белгилайди. Бу тамойилларнинг хатти-ҳаракати, меҳнати, яшаш тарзини ташкил этишда маънавий мезон сифатид катта аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, миллий истиқлол ғоясининг амал қилиш тамойиллари таълим-тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларининг асосий йўналишларини ҳам белгилаб беради. Бу борадаги амалий фаолият ана шу тамойилларга таянган ҳолда олиб борилганида кутилган натижаларга эришиш мумкин. Ушб натижалалр ўз навбатида ҳаётда умуинсоний ва миллий қадриятларг содиқлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, қонуннинг устуворлиги, демократия ва кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш тамойилларининг намоён бўлиш даражасини ҳам кўрсатади.
Миллий истиқлол ғоясининг таомйиллари бир-бири билан узвий алоқадордир. Улар ўз навбатида умуминсоний қадриятлар устуворлиги талабларига тўла-тўкис мос келади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жамият ҳаётининг, хусусан мафкуравий жараёнларнинг ҳам ҳуқуқий меъёрлари аниқ белгилаб қўйилган. Конституциянинг 12-моддасида “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий иститутлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида риволанади. Ҳеч қайси мафкра давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”[3]дейилган.
Миллий истиқлол ғояси инсонпарварлик тамойилига амал қилилшна тақозо этади. Мамлакатимизда инсонпарварлик ва деморатик жамият барпо этилмоқда. Биз халқимизнинг муқаддас қадриятлари ҳамда улкан тарихий меросига таяниб, шунингдек, умумэътироф тилган демократик тамойил ва меъёрларга риоя қилган ҳолда, инсонпарвар жамият барпо этмоқдамиз. Бугунги келиб мустабид тузум асоратларидан, унинг ғайрииносний ғояларидан, шунингдек, якка мафкурачалик амалидан халос бўлдик. Хозирги муракаб ривожланиш босқичида Ўзбекистоннинг демократик истиқболини жамиятда инсонинг туб манфаатларига мос истиқболини жамиятда инсонинг туб манфаатларига омс ижтимоий муносабатларни шакллантириш орқалигина таъминлаг мумкин. Бунда миллий ғояиннг инсонпарварлик ва демократик тамойиллари инсон ва жамият манфаатлари уйғунлигини белгилаб берувчи таянч нуқта ва жипслаштирувчи куч ҳисобланади.
Миллат тафаккури, руҳияти ва фикрлаш тарзи қарашлархилма-хиллигини асло инкор этмайди. Халқимизнинг “Кенггашли тўй тарқамас” деган мақоли ҳам фикримизни тасдиқлайди. Умумбашарий демократик тамойилларнинг ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олиши маънавий куч-қудратимиз тимсоли бўлган миллий ғояда акс этган инсонпарвар тузум, барқарор тараққиёт, хафсизлик, миллий давлатчиликнинг маънавий таянчлари нечоғлик мустаҳкам бўлишига боғлиқ.
Хуллас, миллий истиқлол ғояси мамлактимизда барпо этилаётган жамият ва тараққиётнинг ўзбек модели билан узвий боғлиқдир.
Мустақилликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан, эркие ва фаровон ҳаёт барпо этиш жараёнида бу ғоя халқимизни пировард мақсадлар йўлида уюштирувчи омил, ижтимоий фаолиятнинг маънавий мезони сифатида ўз аҳамиятини сақлаб келаверади.
МАНБА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.