топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий мафкуранинг хусусиятлари

Ўзлигим
Жамият
          Миллий мафкуранинг хусусиятлари  биринчи Президентимиз асарларида ўз аксини топган.
Шу маънода миллий мафкура:
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуммиллий қадриятлар, демократик тамойиллари асосланади. Бинобарин, у қонунийликка, умумэътироф этилган талабларга, умумбашарият тамойилларига ва миллий манфаатларга мос келади;
— Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг улмас меросидан озиқланади. Бу миллий мафкурамизнинг чуқур тарихини ва бой маънавий асоси эга эканлигидан далолат беради;
— адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради. Биламизки, бу улуқ ғоялар истиқлол сари интилган ҳар бир халқнинг эзгу мақсади, ишонч ва эътиқоди бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади;
— Юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу тамойил унинг жамият аъзоларини аниқ мақсад сари сафарбар қилувчи, уларни бу йўлда уюштирувчи маънавий омил сифатида моҳиятга эга эканини ифодалайди.
— Жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистонни буюк келажагини яратишга сафарбар этади. Бу олижаноб мақсадларга эришиш фуқароларнинг ҳамжиҳатлигига, ўзимизнинг бурчимизни қайдаража англашимиз, эртанги кунга бўлган ишончимизга кўп жиҳатдан боғлиқдир;
— Миллати ва динидан қатъий назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида она-Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради. Бу қоида ҳар бир фуқаро онгига Ватаннинг муқаддаслигини сингдиришга хизмат қилади;
— Жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги каби демократик тамойилларини риоя қилган ҳолда маърифий йўл билан сингдирилади.
Миллий мафкурамиз яхлит тизим бўлганидан унинг барча хусусиятлари ўзаро алоқадорликда ва узвий боғлиқликда намоён бўлади.
Президентимиз «Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир», «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавобларида миллий мафкурасиз қандай хусусиятларга эга бўлиши ва қандай талабларга жавоб бериши ҳақида тўхталиб, қуйидагига баён этганлар.
Жамиятимиз, мамлакатимиз ўз олдига қуйган эзгу муддао ва вазифаларни аниқ-равшан белгилаб олмасдан туриб миллатимизнинг асрий анъана ва урф-одатларини, ўзлигимизнинг асосий хусусиятларини мужассам этадиган миллий мафкурани шакллантириш мумкин эмас.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва тараққиёт сиёсатининг стратегик мақсади-ҳуқуқий демократик давлат ва бозор иқтисодиётига асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат.
Юртимизда истиқомат қилувчи барчо инсонлар учун миллати, тили ва динидан қатъий назар, муносиб ҳаёт шароит яратиб бериш, ривожланган демократик мамлакатлардаги кафолатланадиган турмуш даражаси ва эркинликларини таъминлаш ва шу асосда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашишига эришиш.
Мамлакатимизнинг сиёсий ва давлат қурилиши ҳақида сўз юритганда, унинг қуйидаги асосий хусусиятларини айтиб ўтиш лозим. Яъни: сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш, жамиятда демократия, фикр ва виждон эркинлиги тамойилларини, гуманизм ғоялари ва умуминсоний қадриятларини қарор топтириш.
Демократиянинг зарурий шарти бўлган кўппартиявийлик муҳитини вужудга келтириш.
Миллий демократик давлатчиликни қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимиятларига булиши борасида конституциявий тамойил асосида барпо этиш.
Муҳаллик хокимият ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вазифасини кенгайтириш, уларга давлат ваколатларининг бир қисмини босқичма-босқич ўтказиш бериш, нодавлат ва жамоат тузилмалари ҳуқуқи ва мақеини оширишни кузда тутадиган «Кучли давлатдан – кучли жамият сари» концепциясини амалга ошириш.
Фуқароларимизнинг ўз турмуши ва бутун жамият ҳаётини бошқариш ва ташкил этиш борасидаги фуқаролик жамияти тамойилларига тўлиқ мос келувчи фаол иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ғарб халқлари учун нотаниш, аммо миллий табиатимизга мос бўлган ўз-ўзини бошқарув усули – маҳаллани ривожлантириш ҳамда унинг мавқеини ошириш.
Барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий танглиги ва қонун устуворлигини, жамият манфаатлари ва аҳоли хавфсизлигининг мухокамасини кафолатловчи ҳуқуқий давлатни барпо этиш.
Жамиятнинг асосий негизи бўлган оилани мустаҳкамлаш негизида моддий жиҳатдан таъминланган, ахлоқий жиҳатдан мустаҳкам оила бўлган адолатли жамиятни шакллантириш.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишнинг таъсирчан воситаси, жамоатчилик назорати вазифасини бажарадиган, халқимизнинг сиёсий ҳуқуқий ва иқтисодий тафаккурини юксалтиришга қаратилган эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш.
Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси-ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. Шуни барчамиз яхши англаб олишимиз керакки, бундай йўл билан бугунг дунёда кўп мамлакатлар тараққий топмоқда ва фаровонликка эришишда бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Бу йўлнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бир томондан, ташаббус ва тадбиркорликни, одамнинг ўз кучи ва салоҳиятига суянишини рағбатлантиради. Самарали хужалик юритишга ўргатади, ишлаб чиқаришни истеъмолчи манфаатларига бўйсундиради. Муқобиллик, рақобат асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини тинимсиз ривожлантириш, фан ва техниканинг замонавий ютуқларини ишлаб чиқариш жорий этиш борасида кучли омил вазифасини ўтайди. Привард натижада ҳаётимизни тез суръатлар билан устириш, унинг сифатини юксалтиришга хизмат қилади. Халқ фаровонлигини, аҳолининг турмуш даражаси узлукмиз оишиб боришини таъминлайди. Бу ҳақиқат тарихда ўз исботини топган. Мамлакатимизда утган йиллар давомида ўта марказлашган ва яккахокимлик асосида қурилган, ўзини оқламаган тизимга барҳам берилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш, унинг пойдеворини яратиш, йўлида, янги тизимга мос бўлган тегишли ҳуқуқий ва амалий тарбиялар ўтказилди.
Кўп укладли, яъни турли мулк тизимларини ўз чига оладиган иқтисодиётни барпо этиш йўлида катта қадам қўйилди. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги учун конституциявий, ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароит ва кафолатлар яратилгани, мулкдорлар синфини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқини мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш ва кафолатлаш борасида сезиларли ишлар қилганлигини таъкидлаш лозим.
Ташаббускорлик ва тадбиркорликни рағбатлантириш, одамларда мулкка эгалик ҳиссиётини тарбиялаш, кичик ва ўрта корхоналарни изчил ривожлантириш аҳоли фаровонлиги ва даромадларининг ортишида, ишсизлик муаммоси ечишда салмоқли манба вазифасини бажармоқда.
Ҳозирги босқичда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, унинг ўз-ўзини мувофиқлаштиришда талаб ва таклиф асосидаги бозор механизмларидан кенг фойдаланиш, хўжалик юритувчи корхоналарга мустақиллик бериш, рақобат муҳитини яратиш, давлатнинг, турли текширувчи, назорат қилувчи органларнинг корхоналари хўжалик фаолиятига тўғридан-тўғри аралашувига йўл қўймаслик устувор аҳамият касб этмоқда.
Бунда давлатнинг мувофиқлаштирувчилик вазифаларини қисқартириб, унинг зиммасида фақат иқтисодий таъсир ўтказиш воситалари ва омилларини сақлаб қолиш, тегишли ҳуқуқий майдонни шакллантиришга алоҳида эътибор берилади.
Мамлакатимиз иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришларни таъминлаш, техник жиҳатдан қайта жихозлаш, бой табиий, мериал-хом ашё ва қишлоқ хўжалик ресурсларидан, меҳнат ва интеллектуал салоҳиятимиздан тулиқ фойдаланиб, харидорбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, дунё бозорида ўзимизга хос муносиб урин эгаллаш, шунинг ҳисобидан сиёсий ва иқтисодий мустақиллигимизни вужудга келтириш бугунги кунда бизнинг муҳим вазифамиздир.
Бозор инфратузилмалари – фонд ва улгуржи бозорлар, биржалар, минерал ва суғурта компьютерлари, тадбиркорларга хизмат кўрсташи лозим бўлган бошқа тузилмаларни вужудга келтириш, ривожланган молия-банк тизимини яратиш, талабалар, зиёли ёшларимизнинг узлари керакли хулосани чиқариб олсин.
Банкларнинг кредитларни қайтара олиш имкониятларини ошириш ва низом капиталини бўш маблағлар жалб қилиш ҳисобидан кенгайтириш, банк ва бошқа молиявий муассасаларни инвестиция жараёнининг асосий бўғинига айлантириш ҳам иқтисодиётимизнинг ҳозирги босқичидаги вазифадир.
Бу борадиги энг муҳим вазифамиз – мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, унинг халқаро меҳнат тақсимотида тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли шартлар асосида фаол иштирок этиши, жаҳон хўжалик алоқаларига кенг интеграциялашуви ва шу негизда дунё ҳамжамиятидан ўзига муносиб жой эгаллашига эришиш.
Бу эса ўз навбатида бошқарув ва ишлаб чиқариш тизимини билимдон, юқори малакали, бозор шароитларидан иш юритишнинг ўзига хос жиҳатларини яхши биладиган кадрлар билан мустаҳкамлашни тақозо этади.
Халқ моддий фаровонлигининг босқичма-босқич ва изчил ўсиб боришини таъминлаш, инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши ва камол топиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, аҳолини энг аввало унинг ёрдамга муҳтож қатламлари – болалар, қариялар, ногиронлар, ўқувчи ёшларни ижтимоий муҳофазалашнинг аниқ йўналтирилган кучли механизмини жорий этиш – шаклланиб келаётган миллий иқтисодий тизимдан кўзланган пировард мақсаддир.
Биз барпо этаётган янги жамият юксак маънавий ва ахлоқий қадриятларга таянада ва уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Бу жараён миллий истиқлол ғояси ва мафкурасига, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга асосланади.
Жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош мақсад – юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлатаро тотувлик, диний бағрикенглик каби кўп-кўп муҳим масалалардан иборат. Ўтган тўққиз йил давомида –мустақил тараққиёт йилларида амалга оширган улуғвор ишларимиз ҳам бу ҳақда муайян тасаввур беради.
Мен нима учун бу тўғрида батафсил фикр юритаяпман? Чунки бу масалалар бизнинг ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларимизни ёритиб, жмиятимиз мафкураси, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маъно-мазмунини белгилаб беради.
Эндигина энг долзарб вазифамиз – бу жараёнларнинг илмий-назарий асосларини, уларнинг янги-янги қирраларини мукаммал очиб бериш, ўқувчиларимиз, талабаларимизга, кенг жамоатчиликка содда, лўнда қилиб тушунтириб бериш ва уларни янги ҳаёт, замон талабларига жавоб берадиган жамият қурилишининг фаол ва жўшқин иштирокчиларига айлантиришдан иборат.
Бунинг учун, биринчи галда, тараққиётимизнинг ҳар бир йўналиши – жамиятимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий муносабатларнинг ривожи ҳақида махсус дарсликлар, қўлланмалар, оммабоп адабиётлар яратиш зарур. Чунки, ҳозир мактаб ўқувчиси ёки талабадан мана шу масалалар ҳақида фикр сўрагангиз, изчил, аниқ, атрофлича жавоб беришга, керак бўлса, ўз фикрини исботлаб беришга қийналади. Ўйлайманки, бу – олдимизда турган энг муҳим масалалардан биридир.
Сир эмас, фаолиятимизда кишига жуда ғалати туюладиган бир камчилик бор. Амалдаги давлат ва жамиятимиз қурилишида, иқтисодиётимиз ва маънавиятимизни шакллантиришда мутлоқа янги-янги қадамлар қўйилмоқда, замон талабларига ҳамоханг ўзгаришлар рўй бермоқда, аммо мактаб ва ўқув юртларида болаларимизга, эртага бизнинг ўрнимизни босиши лозим бўлган ўз фарзандларимизга даққиюнусдан қолган дарслик ва китоблар асосида билим ва тарбия бермоқдамиз. Бундай ачинарли ҳолатларга барҳам бериш вақти келди.
Миллий мафкура яратиш ҳақида сўз юритар эканмиз, биринчидан, шуни чуқур англаб олишимиз даркорки, бу вазифа бир йиллик ёки беш-ўн йиллик иш эмас. Халқ, миллат ўз миллий мафкурасини бутун умри давомида такомиллаштириб, бойитиб боради. Чунки мафкура котиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас. Бу – узлуксиз жараён бўлиб, ҳаёт давом этар экан, унинг шиддатли суръати туфайли мафкуранинг олдига қуйиладиган янги-янги талаблар ҳам пайдо бўлаверади. Яъни миллат манфаатларига жваоб берадиган, тинимсиз ўзгариш ва янгиланишни тақозо этадиган миллий мафкурани яратиш учун мунтазам иш олиб бориш зарур.
Жаҳон тажрибасига назар ташласак, миллатнинг мафкураси бир эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бутун халқни бирлаштирадиган байроқ бўлмиш мафкурани шакллантириш учун инсоният тарихининг турли даврларида Худонинг ўзи ақл-заковат, истеъдод, куч-қувват ато этган, ёрқин тафаккурга эга бўлган буюк шахслар заҳмат чекканин кўрамиз. Мана, Конфуций ва Махатма Гандини, Форобий ва Баҳоуддин Нақшбандни олайлик. Бу зотлар умумбашарий тараққиёт миқёсида танилган, теран инсоний ғоялар, маънавий бойликларнинг қадр-қимматини чуқур англайдиган донишманд одамлар бўлган.
Миллий ғоя, миллий мафкурани ишлаб чиқиш, уни шакллантириш учун ҳар қайси миллатнинг энг илғор вакиллари, керак бўлса, мутафаккирлари халқ ва Ватан равнақи учун ҳаётини бағишлайдиган фидойи зиёлилари меҳнат қилиши лозим.
Иккинчидан, бир ҳақиқатни ўзимизга яхши англаб олишимиз керакки, миллий мафкурани тепадан туриб яратиб ва ҳаётга жорий этиб бўлмайди. Бу – ниҳоятда принциал масала. Албатта, миллий мафкуранинг асосий йўналишларини, унинг ўзига хос хусусиятларини мутахассислар, олимлар ва мутафаккирлар ишлаб чиқади.
Лекин бундай мафкура шу мамлакатда яшайдиган барча аҳолининг, дейлик, ҳар бир деҳқон, ишчи ёки хизматчининг, зиёлининг юрагидаги ғоялар, туйғуларни мужассам этиб, унга бунёдкорлик руҳини бахш этиши лозим. Миллион-миллион одамларнинг қалбидага эзгу интилишларни, уларнниг ҳаёт мазмунини ифода қилиш эса осон иш эмас. Бунинг учун биз диалектика қонуниятини, яъни муайян бир шахс билан бутун бир халқ орзу-интилишларини уйғун ҳолда қандай акс эттириш масаласини яхши тушуниб олишимиз зарур. Сокин кабинетларда туғиладиган бир мафкурани ўз-ўзидан ҳаётга, унинг барча қатламларига сингиб кетади, деб ўйлаш – хомхаёлдан бошқа нарса эмас.
Миллий истиқлол мафкураси халқимизга хос бўлган энг муқаддас туйғу ва тушунчанинг мужассам ифодаси бўлиши керак.
Мисол учун, Ватан туйғусини олайлик. Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз қанча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади.
Машҳур шоиримизнинг «Мен нечун севаман Ўзбекистонни?» деган чуқур маъноли саволини ўзимизга бериб, унга ҳар биримиз қалбимиздан жавоб излашимиз керак, деб ўйлайман.
Ёки ота тилига муҳаббат масаласи. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Мен бу масалани алоҳида таъкидлаб айтаётганим бежиз эмас. Она тили – бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар.
Бой ва гўзал она тилимиз билан узвий боғлиқ ҳолда ўлмас миллий қадриятларимиз ҳам мафкуравий тарбиямизнинг муҳим бир қисми бўлмоғи лозим.
Масалан, аёлнинг оиладаги, жамиятдаги мавқеини олиб қарайлик. Тарихимизнинг қайси даврига назар солмайлик, Аёл ва Она мудом эзгулик тимсоли, мураббий ва комил инсон тарбиячиси бўлиб келганини кўрамиз.
Юртимиздаги ҳар бир инсон учун Ватан тушунчаси, аввало, оиладан бошланади. Шу боис оила ва мафкура тушунчалари чамбарчас боғлиқдир. оиланинг жамиятдаги ўрни, тарбиявий – ахлоқий аҳамияти, қадр-қимматини англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи назаридан ёндашмасдан туриб, халқчил мафкура ярата олмаймиз.
Ёхуд жамиятимиз ҳаётидаги тотувлик ва инсон тарбиясининг яна бир беқиёс таянчи – маҳаллани олайлик. Тарихнинг гувоҳлик беришича, юртимзда дастлаб дарё бўйларида ҳаёт пайдо бўлган. Табиат қийинчиликларини, ташқи хавф-хатарларна биргаликда енгиш, ерларни ишлашда кучларни бирлаштириш, яхши-ёмон кунларда бир-бирига елкадош бўлишга интилиш туйғуси олис аждодларимизни жамоа тарзида яшашга ўргатган.
Бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат сингари ноёб инсоний фазилатлар айнан маҳалла муҳитида камол топади. Шу маънода, маҳаллани ўзини-ўзи бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса, демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин.
Шу ўринда масаланинг яна бир томони-умуминсоний қадриятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Бизнинг миллий хусусиятларимиз умуминсоний қадриятлар билан боғланиб кетган. Асрлар давомида халқимиз умумбашарий, умуминсоний қадриятлар такомилига улкан хисса қўшган. Турли миллат вакилларига ҳурмат улар билан баҳамжиҳат яшаш, диний бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар ҳам халқимизда азалдан мужассам.
Шу билан бирга, миллий табиатимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват, андиша, орномус, шарму ҳаё, ибо-иффат каби бетакрор фазилатлар ва халқимизни кўп жиҳатдан ажратиб турадиган бағрикенглик, меҳмондўстлик, оқкўнгиллилик хусусиятлари ҳақида ҳам узоқ гапириш мумкин.
Демак, миллий мафкура концепцияси яратишда бу масалаларга ҳам эътибор қарор топиши лозим.
Ёки энг нозик, мураккаб бўлган дин масаласини олайлик. Агар мендан, нега миллий қадриятларимиз шунча замонлар оша безавол яшаб келяпти, деб сўрашса, бу – аввало, муқаддас динимиз ҳисобидан, деб жавоб берган булур эдим. Шу заминда ўтган неча-неча авлодлар диний эътиқодни юракда сақламас, ислом фалсафасини ривожлантириб келмаса, биз бебаҳо ва бетакрор маънавий-руҳий меросдан маҳрум бўлиб қолардик.
Биз ҳаммамиз, «Алҳамдулиллоҳ, мусулмонман», деб эътиқодимизни эътироф этамиз. Аллох барчамизнинг қалбимизда, юрагимизда. Яратганни доимо ёд этамиз, ундан мсўраймиз. Биробарин, ислом дини ҳаётимизнинг туб замирига чуқур сингиб кетган. Бу –инкор этиб бўлмайдиган мафкурасида муқаддас динимизнинг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалалари ҳам ўзининг оқилона ифодасини топши зарур.
Токи, ҳар бир ватандошимиз, айниқса, ёшлар фақат ислом дини тўғрисида эмас, умуман, дунёдаги мавжуд динлар, уларнинг тарихи, моҳияти тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлсин.
Ижтимоий соҳага оид дарсларда ёшларга дин билан дунёвий ҳаёт масалаларини, бу икки тушунчанинг бир-бирига таъсирини, улар ўртасида мўътадил муносабат бўлиши зарурлигини очиб бериш керак.
Шу ўринда таъкидламоқчи эдимки, дунёвийлик, айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло дахрийлик эмас. Биз бундай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз.
Кўп асрлик тарихмиз шуни кўрсатадики, инсон дунёқарашининг шаклланишида маърифатнинг, хусусан. Ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёс. Бу жамиятшунослик бўладими, тарих, фалсафа, сиёсатшунослик бўладими, психология ёки иқтисод бўладими – уларнинг барчаси одамнинг интеллектуал камолотга эришувида катта таъсир кучига эга.
Лекин бугун ўрта ва олий ўқув даргоҳларидаги таълим-тарбия жараёнларида фойдаланилаётган дарслик, дастур-қўлланмалар, китоблар қандай мафкура озиқланган? Уларда эски тузум давридан қолган ғоявий қарашлардан тўлиқ воз кечилганига ким кафолат бера олади? Бу ҳақда қайта-қайта гапиришга тўғри келмоқда.
Афсуски, биз мамлакатимизда ижтимоий фанларнинг ривожи замон талабларидан ортда қолаётганини тан олишга мажбурмиз. Бу борадаги хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўришимиз лозим.
Милилй мафкурани шакллантиришдаги энг катта манба – бу ҳаққоний ёритилган тарихдир. Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган.
Манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.