топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Дунёнинг энг ёш миллионерлари

Ўзлигим
Жамият

Бугун мамлакатимизда тадбиркорларни, хусусан, ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар қилиняпти. Имтиёзли кредитлар бериш, сунъий тўсиқларни бартараф этиш, қулай ҳуқуқий шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга барчамиз гувоҳмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган сўзлари бутун халқимизга, жумладан, ёшларимизга янги куч-шижоат бағишлади. Натижада тадбиркор бўлишни орзу қилаётган, катта-кичик бизнес режалар, лойиҳалар тузаётган ёшларимиз сафи кенгаймоқда. Бу жараённи кўриб хурсанд бўласан киши. Чунки ҳар қандай йирик молиявий муваффақиятлар орзу қилиш ва режа тузишдан бошланган. Қуйида дунё миқёсида танилган энг ёш миллионерлар ҳақида маълумот берамиз. Эътиборлиси, миллионлар ота-оналаридан мерос қолмаган, балки улар ўз саъй-ҳаракатлари, интилишлари эвазига миллионер бўлганлар. Энг муҳими, ёш бойлар ўз олдига аниқ мақсад қўйганлар, таваккалчиликдан, бошқаларнинг хаёлига келмаган ноодатий қарорлар қабул қилишдан қўрқмаганлар. Демак, кучли ўнликдан жой олган ёш миллионерлар билан танишамиз.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.