топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

uRadioда Байрам табриги!

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият
Ўтказиб юборманг


Меҳри баланд, қадрли улуғ Юртдошлар! Азиз ва қадрли ҳамкасблар! Мана бугун, халқимизнинг ғурур-ифтихори бўлган мустақиллигимизнинг 25 йиллигини нишонлашдек улкан бахтга, ҳаммамизни яна бир бор етказди. Халқимиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган, ҳақиқатан ҳам, барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан сиз азизларни ягона “online” uRadioмиз орқали чин қалбдан муборакбод этамиз!
 Шунингдек, эътиборингизга фурсатдан фойдаланиб, Буюк неъмат-Мустақиллик айёми муносабати билан Ўзбекистон Халқ артисти, биз учун қадрли ва эъзозда бўлган санъаткорларимиздан МИРЗА АЗИЗОВ, бизнинг раҳбаримиз- UZINFOCOM маркази директори, самимий, изланувчан ва  ишбилармон ҒАЙРАТХЎЖА САЙДАЛИЕВ ва яна бир қатор ҳамкасбларимизнинг сиз азизларга йўллаган байрам табрикларини ҳавола этамиз. 
uRadioмизнинг қадрли мухлислари!
Ўтказиб юборманг:
Бугун соат 14-10 да албатта бизни тингланг ва Давлатимиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрами учун тайёрланган махсус эшиттирувимиздан бахраманд бўлинг!
Байрам барчангизга муборак бўлсин! Юртимиз тинч, ҳаётимиз осуда, турмушимиз фаровон бўлсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Юртимиз осойишталиги, миллий мустақиллиги, барқарорлиги ва барча халқлар билан дўстлиги абадий бўлсин!
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.