топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланиши маълум қилинди

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият

Аввалроқ Президент қарорига биноан, 4 сентябрь, якшанба дам олиш куни 2 сентябрь, жума кунига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур қарор натижасида кўпчиликда саволлар пайдо бўлмоқда. «Талабалар қайси кундан ўқишга чиқади?», «Биринчи қўнғироқ қайси куни бўлади?», «Боғчалар қайси кундан ишлашни бошлайди» ва ҳ.к. Ушбу саволларга ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз сайтида мутахассис сифатида изоҳ берди.

Олий таълим муассасаларида янги 2016/2017-ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланади. Бу ҳақида 28 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча ОТМ ректорлари ва филиаллар директорларига йўллаган №87-04-1393-сонли хатда маълум қилинган.

Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни 4 сентябрь, якшанба куни этиб белгиланди.

Мактабгача таълим муассасаларида ҳам 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари дам олиш куни бўлади ва 4 сентябрь, яъни якшанба кунидан ота-оналар ўз фарзандларини боғчаларга олиб бориши мумкин бўлади.

Ишчиларга келадиган бўлсак, мазкур қарор 5 кунлик иш ҳафтасига ҳам, 6 кунлик иш ҳафтасига ҳам тааллуқли. Бу дегани 5 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба расман дам олиш куни бўлган ташкилот ходимлари 1, 2, 3 сентябрь кунлари дам олади ва 4 сентябрь, яъни якшанба куни ишга чиқади.

6 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба куни расман иш куни бўлган ташкилот ходимлари 1 ва 2 сентябрь куни дам олади, 3 ва 4 сентябрь кунлари одатдагидек ишга чиқади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.