топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мустақилликни мустаҳкамлаш

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият
Президент Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ одамлар онги ва тафаккурида ўзгариш ясаш асосида Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўзига хос қуйидаги тамойилларини ишлаб чиқди:

• умуминсоний қадриятларга содиқлик;

• ватанпарварлик;

• халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожла нтириш;

• инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши.
Бу тамойиллар халқ дунёқараши, яшаш тарзи, воқеа-ҳодисаларга муносабати, маънавий-руҳий эҳтиёжларидан келиб чиққанлиги учун ҳам алоҳида аҳамиятга эта бўлмоқда. Чунки, биринчидан, Шарқда азалдан маънавиятга таяниб яшаш, комилликка интилиш, ҳар томонлама баркамоллик олий қадрият даражасига кўтарилган. Одамларнинг миллати, ирқи, ижгимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатъи назар, ягона ўлчов — инсонни инсонлиги учун улуғлаш, инсон деган муқаддас номга муносиб бўлиш бош мезон қилиб олинган.

Иккинчидан, ҳар қандай жамият тараққиёти халқ дунёқарашини ҳисобга олмаса, унинг эҳтиёжларига мос келмаса таназзулга учраши табиий. Шунинг учуи ҳам Президент Ислом Каримов ўз мамлакати истиқболи ҳақида фикр юритар экан, «Мустақил Ўзбекистонинг куч-қудрат манбаи халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидадир. Халқимиз адолат, тенглик, аҳил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар бўйи авайлаб-асраб келмоқда. Ўзбскистонни янгилашнинг олий мақсади ана шу анъаналарни қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва ҳар бир ки¬шини камол топтиришга эришиш учун зарур бўлган шарт-шароит яратишдир», деган эди.

Бу фикрдан англашиладики, Президент мамлакат куч- қудратини халқнинг маънавий камолотида кўради. У жамики инсоний фазилатларни такомиллаштириш учун за¬рур шароит яратиш вазифасини қўймоқда. Бу биринчидан, давлат сиёсатининг нечоғлик иисонпарварлигини кўрсатса, иккинчидан, давлат раҳбарининг сиёсий маданиятини, халқ маънавий-руҳий эҳтиёжларини нақадар чуқур ўрганганлигини кўрсатади. Учинчидан эса, бу халқ ва ҳокимият интилишларининг муштараклигидан далолат беради.

Инсонпарварлик, умуминсоний қадриятларга содиқлик, уларни асраб-авайлаш билан бирга янги замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш — тараққиёт мезони, миллий равнақ асоси. Бундай руҳиятдаги одам ҳеч қачон бировга тазйиқ қилмайди, шафқатсизлик ва зўравонлик каби ғайриинсоний иллатларга ҳамиша нафрат билан қарайди. Уз табиатига мос равищда бағри кенг ва мурувватли бўлади.

Биз учун мустақиллик — Аллоҳнинг ўзи эл-юртимизга инъом этган габиий бойликларга эгалик қилиш, халқимиз кудрати, салоҳияти, ақлу заковатига таяниб, ўзбекистонда яшаётган ҳар бир ннсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт қуриш, келажак авлодлар учун озод ва обод ватан қолдиришдир.

Биз учун истиқлол — миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳонда обрў-эътибори, шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил-қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. Ҳар бир фуқаромиз учун — миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар — эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб беришдир.

Биз учун истиқлол — давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк келажагимизнинг пойдеворини қуриш, миллий онгимиз ва фахримизни юксалтириш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнимизни эгаллашдир.

Мустақиллигимиз боқий бўлсин! // Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т. 2. — Т., 1996. — 283-284-6.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.