топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Чилонзор 162-сонли умумтаълим мактабида Ватанпарварлик руҳидаги учрашув бўлиб ўтди

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият

Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси томонидан Тошкент шаҳрининг барча умумтаълим мактабларида фахрий ва ёшларни жалб этиш мақсадида Бирлашма қошида «VATANPARVAR  VIDOYILAR» бадиий ансамбли томонидан тайёрланган ватанпарварлик ва миллий ғурур руҳидаги концерт дастури намойиш этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор туманининг 162-сонли мактабида бўлиб ўтди.
Тадбир ҳар тарафлама жуда чиройли ташкил этилган. Тадбирда Қуролли Кучлар фахрийлари, захирадиги полковник ва подполковниклар иштирок этишди ва ўз таассуротларини ёшларга сўзлаб бердилар. Шунингдек шоирларимиздан Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи ва Шукур Қурбонлар ҳам иштирок этишиб, ватанпарварлик руҳидаги шеърларидан ўқиб бериш билан бирга тарихий мисолларда ёшларга ўз таассуротларини гапириб бердилар.

 «Унутилмаган қахрамонлар» деб номланган ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди. Унда Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Афғон урушида ва мустақил Ватанимиз сарҳадларини ҳимоялашда қатнашган 65000 дан ортиқ жангчи-фахрийлар, ҳалок бўлганлар ва ногирон бўлиб қайтганлар ҳақидаасосли маълумотлар келтирилади, Жангчи ветеранларнинг кўрган кечирганлари, қандай жанг қилганликлари, жароҳат олганликлари ва бошқалар акс этган.

Бу каби учрашув, тадбирлар ёшларимизга албатта Ватанни севишни, ундан фақат меҳр кутиб эмас,ўзлари ҳам янада жамиятда фаол бўлишга, миллий руҳда тарбия топишларида катта ҳиссасини қўшади. Асосийси бу каби кечларнинг ёшлар тарбиясида тарбиявий аҳамияти каттадир. Тадбирдан лавҳалар билан танишинг:

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.