топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ангрен – Поп йўналишида биринчи йўловчи поезди қатнови амалга оширилди

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият

2016 йил 27 август куни Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўл линияси орқали Тошкент – Андижон йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
2013 йил 18 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линияси қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ-1985-сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор асосида, улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Узунлиги 123,2 километр бўлган янги темир йўл линияси ва ушбу лойиҳа доирасида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда узунлиги 19,2 километрлик «Қамчиқ» туннели бунёд этилди.
Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг қуриб фойдаланишга топширилиши Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлади.Жорий йил 11 июлдан бошлаб Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўли орқали юк поездларининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди. Мазкур темир йўл ва Қамчиқ туннели фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 500 минг тоннадан ортиқ юклар Фарғона водийсига ва водийдан республиканинг бошқа ҳудудларига ташилди.
Мақола олинган сайт

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.