создание топика, блога, фотосета или ссылки

Рейтинг
+33.47
avatar

"Ким эдигу ким бўлдик"

Подробнее ↓

Бизни кутаётир юксак манзиллар

Общество

Ўз олдига дунёнинг энг ривожланган, қудратли мамлакатига айланиш мақсадини қўйган халқ ва давлатлар асосий эътиборни таълим-тарбия соҳасини тараққий эттиришга қаратгани, бу йўлда катта-катта маблағларни сарфлагани манбалардан яхши маълум. Зеро, бугун оламшумул кашфиётлари билан жаҳон аҳлини лол этаётган илғор мамлакатларнинг ривожланиш босқичини таҳлил этган киши бунга яққол ишонч ҳосил қилади.

Лаҳзалар чақмоқдай тезлашди бу дам...

Общество
 
Бир соат – олтмиш дақиқа, бир кун – йигирма тўрт соат, бир ҳафта етти кунлигини яхши биламиз. Аммо баъзан бир соат бир кунга чўзилгандай туюлса, гоҳо бир ой бир ҳафтадай тез ўтиб кетади. Демак, вақт дегани чиндан ҳам нисбий экан-да. Физика дарсида ўқиб, аммо охиригача англашга қийналганимиз нисбийлик назарияси, эҳтимол, шудир. 

Кўпчиликнинг эътирофига кўра, сўнгги ойларда юртимизда вақт суръати ниҳоятда тезлашиб кетди. Кунлар, ҳафталар, ойлар “оёқни қўлга олиб” чопаётгандай. Аслида-ку, биламиз, вақт ўша-ўша, жойида турибди: бир соат – олтмиш дақиқа, бир кун – йигирма тўрт соат… Унда бу шиддатнинг боиси нима? Боиси – ўзимиз тезлашдик, юрак зарбларимиз тезроқ ура бошлади, имиллаб юрсак даврдан ортда қолиб кетишимиз аён бўлиб қолди.

Озодлик эҳтиёжи

Общество

Озодлик нима учун керак?
Бу саволга дафъатан дуч келса, энг чечан нотиқлар ҳам бир зум фикрини жамлаб олиб, кейин сўз айтади. Жавобини билмагани учун эмас, саволнинг кўп қирралиги ва жавобнинг масъулият талаб этгани учун. Бу гўё “Сув нима учун керак?” деган саволга ўхшайди. Сув – тириклик манбаи, вазифаси эса жуда кўп. Озодлик ҳам шундай: ҳар қандай миллатнинг тарих саҳнасида  я ш а б  қ о л и ш и  ва ўзини бор бўйи, қиёфаси билан намоён эта олиши учун эркинлик, ҳурлик зарур. Шу боис мустақиллик ҳақида гап кетганида, “У бизга нима беради?” деб аввало моддий эҳтиёжларни илгари суриш  – калтабинлик. Чунки халқнинг чинакам маънода тирик қолиши фақат қоринга эмас, аввало қадр-қимматга эътибор қилиш орқали амалга ошади. Тўғри, ўз ҳаёт

Демократия мактаби - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

"Ким эдигу ким бўлдик"
Общество
У.Сайдахмедов[1]
Демократия мактаби — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Мустақиллик йилларида жамиятдаги бошқарув тизимларини ислоҳ қилиш, давлат вазифаларини жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, яъни кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятга ўтиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини-ўзи

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Общество

24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА сайтида эълон қилинган.

Мамлакатда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев: Ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун 15 дастур қабул қилинади

Общество

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун ЎзЛиДеП партияси номзоди Шавкат Мирзиёев, партиянинг шу йил 19 октябрда бўлиб ўтган съездида қилган маърузасида мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир ҳукумат режаларини эълон қилди.

Номзод бугунги кунда, ҳукумат томонидан бу борада 15та мақсадли дастур ишлаб чиқилаётганини маълум қилган эди. 24 октябрда шулардан бири қишлоқ аҳолисининг эҳтиёж ва талабларини эътиборга олиб, Қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастури қабул қилинди. Унга кўра, биргина келгуси йилнинг ўзида тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон қишлоқларида қуриладиган арзон уйларнинг қиймати тахминан 75,5 млн.дан, энг қиммати 182 млн сўмгача

Общество

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябр куни «2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. Daryo.uzнинг хабар беришича, дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади.
Уч қаватли уй, икки ва уч хонали квартиралар

Мустақилликни мустаҳкамлаш

"Ким эдигу ким бўлдик"
Общество
Президент Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ одамлар онги ва тафаккурида ўзгариш ясаш асосида Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўзига хос қуйидаги тамойилларини ишлаб чиқди:

• умуминсоний қадриятларга содиқлик;

• ватанпарварлик;

• халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожла нтириш;

• инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”

Общество
Хотира дарсини Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири т.ф.н., доцент Б. Талапов олиб борди. Маърузачи дастлаб йиғилганларга мурожаат қилиб, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир мунут сукут сақлаб, Ҳурмат бажо келтиришларини

Наманган давлат университетида “Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган Хотира дарси”

Общество
Хотира дарсини Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими катта ўқитувчи Х. Мирзахмедов олиб борди. Маърузачи дастлаб йиғилганларга мурожаат қилиб, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир мунут сукут сақлаб, Ҳурмат бажо келтиришларини сўради. Шундан сўнг катта хис-хаёжон ва масулъят билан Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”

Общество

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил “ 2 ” сентябрдаги Республикамизнинг барча таълим муассасаларида  Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари”ни юқори савияда ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги режасига мувофиқ.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни, халқимизни собиқ шўро мустамлакалигидан озод қилиш, миллатимизнинг азалий қадриятларини тиклаш, ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун тарихий роль ўйнади, бутун дунёда тан олинган ривожланишнинг “Ўзбек модели” асосида мамлакатимизни мисли кўрилмаган юксалиш даражаларига олиб чиқди. Мамлакатимиз ўз

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами

Общество

Тезкор хабар:
Аввал хабар берилганидек, 2016 йилнинг 1-сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12 та боғ ва майдонларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтади. Шу билан бирга, айни байрам куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи давраси доирасида футбол бўйича Ўзбекистон ва

uRadioда Байрам табриги!

Общество
Ўтказиб юборманг


Меҳри баланд, қадрли улуғ Юртдошлар! Азиз ва қадрли ҳамкасблар! Мана бугун, халқимизнинг ғурур-ифтихори бўлган мустақиллигимизнинг 25 йиллигини нишонлашдек улкан бахтга, ҳаммамизни яна бир бор етказди. Халқимиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган, ҳақиқатан ҳам, барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан сиз азизларни ягона “online” uRadioмиз орқали чин қалбдан муборакбод этамиз!

Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланиши маълум қилинди

Общество

Аввалроқ Президент қарорига биноан, 4 сентябрь, якшанба дам олиш куни 2 сентябрь, жума кунига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ангрен – Поп йўналишида биринчи йўловчи поезди қатнови амалга оширилди

Общество

2016 йил 27 август куни Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўл линияси орқали Тошкент – Андижон йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Мирза Азизов меҳмонимиз

Общество

Ватан қурмоқ – матонат,
Ватан севмоқ – диёнат.
Қолган бари – омонат,
Ким эдигу ким бўлдик.
Ватан қурмоқ – қадрдир,
Ватан қурмоқ – фахрдир,
Бу – миллатдир, бу – халқдир,
Ким эдигу ким бўлдик.
Истибдоднинг дорида,
Ёмғирлари қорида,
Асрлардан нарида

Барчани  энг улуғ, энг азиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан  муборак бўлсин!

Актёр ва режиссёр Мирзабек Азизов билан давра суҳбати

Общество

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан, жорий йилнинг 24 август куни соат 15:00да UZINFOCOM маркази мажлислар залида Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Мирзабек Азизов билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни қўлга киритишимиз керак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Рио-2016: Руслан Нуриддинов Олимпиада рекордини ўрнатган ҳолда Ўзбекистон учун иккинчи олтин медални тақдим этди

Общество


Руслан Нуриддинов Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим этди. 
Оғир атлетика бўйича вазни 105 килограммгача бўлган эркаклар ўртасида мусобақада иштирок этган Ўзбекистон вакилига тенг келадиган рақиб топилмади. 
Аввалига Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 194 кг. натижа қайд этди.
Силтаб кўтаришда эса дастлабки

Наманганда «Истиқлол фарзандларимиз!» шиори остидаги гала концерт ташкил этилди

Общество

Наманганда «Истиқлол фарзандларимиз!» шиори остидаги гала концерт ташкил этилди
Жамият 15 Август 2016 1273
Жорий йилнинг 12 август куни Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги ҳамда 12 август – «Халқаро ёшлар куни» муносабати билан «Навбаҳор» марказий

Чемпион Ҳасанбой Дўстматов хонадонидан фоторепортаж

Общество

Андижоннинг Булоқбоши туманидаги Дўлан маҳалласидаги сўритокларига узумлари бўйлаган оддий ўзбек хонадони вакили ғалабасига бутун юрт  кўз тиккан оқшом хонадон аҳли билан бирга бўлдик.
Учрашув арафасида Ҳасанбойнинг отаси Маъруфжон ака ва онаси Дилнозахон опалар нигоҳида ғалати хавотирни кўрдим. Улар қалбида – Бугун Хасанбой ғалаба