топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги видео-семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ-атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатдир, десак, янглишмаймиз. Мамлакатимизда Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки, аслида ҳам, Конституция — барча қонунларнинг негизи бўлиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига кўра маҳаллаларда, корхона, ташкилот, муассасаларда кенг аҳолига, айниқса, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларга Конституциямизда белгиланган асосий тушунча ва тамойилларни тушунтириш бўйича режа асосида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, маданий тадбирлар ўтказиш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика Ташкилий қўмитаси мажлисининг 2016 йил 10 ноябрдаги 143-сон баёни билан тадбирлар режаси тасдиқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 ноябрида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида республикадаги барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” курсларини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”  мавзусида видео-семинар ташкил этилди. Видео-семинарга республикадаги олий таълим муассасаларининг 250 нафар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 1600 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари қамраб олинди.
 
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида таълим муассасаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” курсларини олиб бораётган педагоглар зиммасига юклатилган вазифалар борасидаги маърузалар тингланиб, тадбирларни ўтказишнинг шакли, услуби тушунтирилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.