topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

“Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan

Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.
 
 
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 мартдаги баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг  9-банди ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан  жорий йилнинг 2 октябридан 10 октябрига қадар олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Давлат хавфсизлик хизматининг бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг ҳудудлардаги вакиллиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида ҳафталик доирасида маърифий учрашувлар ўтказиш белгиланган.
Мазкур тадбирларда олий таълим муассасаларини ректорлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, факультет деканлари ва ёшлар билан ишлаш бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедра мудирлари ҳамда 37 500 нафардан ортиқ талаба-ёшлари қамраб олинди ва унинг тафсилотлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24”, “Давр” ва “Пойтахт” информацион дастурлари орқали ёритилди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Давлат хавфсизлик хизматининг бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг ҳудудлардаги вакиллиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда умуминсоний қадрият ҳисобланган тинчликни таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бугунги кунда дунё ҳамжамияти тинчлигига раҳна солаётган диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг моҳият-мазмуни, услуб-шакллари, ёшларга таъсир этиш йўллари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.