топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Жорий йилнинг 12 январь санасида  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” Марказида “Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВ ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” Маркази, ОЎМТВ ҳузуридаги “ZiyoNET” бўлими ва ЎзМУнинг фалсафа факультети талабалари ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорликда ўтказилди.

Кечада Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Нодиржон Узоқ, эркин кураш бўйича Ихтиёр Наврузов, ЎзМу ҳарбий кафедраси мудири ўз маърузалари билан чиқишди.
 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари ўз ижодий намуналаридан қўшиқлар куйлаб, ўтирганларни хушнуд этишди.    

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.