топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш – бош мақсадимиз

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Тошкент ирригация ва мелиорация институтида 2016 йил 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ТИМИ талаба – ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш мақсадида “Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбириўтказилди.


Тадбирда Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Шавазов, барча факультет деканлари, Маънавият – маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш  бўлими методисти К.Эшболтаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси масъул ходими М.Мирисмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходим Х.Эшов, Хотин – қизлар қўмитаси раиси Н.Тўхтаева,  Касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Ирисов ва ТИМИ профессор – ўқитувчилари ҳамда 900 нафар талаба ёшлари иштирок этишди. Тадбирда талабаларни огоҳликка даъват этиш баробарида, бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизда,  айниқса, оммавий маданият ва диний экстремизм таъсирига тушиб колган ёшлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда бевосита бу каби ҳолатлар қатнашчиларига айланиб қолмасликни ва олдини олиш кераклигини гапириб ўтди.
 Маъруза сўнгида мавзу юзасидан талабалар билан қизғин савол – жавоблар бўлиб ўтди.Тадбир якунида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари мавзусига бағишланган “Фитна”  ҳужжатли фильми  намойиш этилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.