топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг якуний босқичлари бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2009 йил 7 апрелда қабул қилинган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу танлов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-юртни мадҳ этувчи бадиий юксак қўшиқлар яратилишини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Кўрик-танловнинг биринчи босқичи жорий йил 20 май куни барча олий таълим муассасаларида факультетлараро саралаш, иккинчи-ҳудудий  босқичи жорий йил 10 июнь куни республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ўтказилди. Ҳудудий босқичлар Қорақалпоқ давлат университети, Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат университети, Фарғона давлат университети, Андижон давлат университети,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Наманган давлат университети, Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент автомобиль йўллар институти, М.В.Ломоносов номли Москва давлат университети Тошкент филиалида ташкил этилди.
Кўрик-танловнинг биринчи босқичида 420 дан ортиқ олий таълим муассасаси жамоа таркибида 9150 дан зиёд,  ҳудудий босқичда 80 та жамоа таркибида 3600 дан талаба-ёшлар иштирок этишди. Ғолиб бўлган жамоа аъзолари кўрик-танловни ўтказилиши белгиланган олий таълим муассасаларида ташкил этилган ишчи гуруҳлар ва ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасалари томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилди.
Республикадаги барча олий таълим муассасалари иштирокида ўтказилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг иккинчи-ҳудудий босқичида Қорақалпоқ давлат университетининг “Ҳурлиман” рақс дастаси ижро этган “Муқаддас Ватан Ўзбекистон!”, Самарқанд давлат университети “Гулдаста” хор жамоасининг “Ватан зикри”, Бухоро давлат университети талабаси Н.Қурбоновнинг  “Ягонасан муқаддас Она-Ватаним”, Қўқондавлат педагогика институти мусиқий таълим кафедраси хор жамоаси  ижросидаги “Ватан”, Андижон давлат университети “Хумо ашула ва рақс дастаси” солисти Қ.Тоштемиров ижросидаги “Ўзбекистон”, Наманган давлат университети талабаси С.Саидалиева ижросидаги “Ўзбекистон”, Қарши давлат университети талабалари Х.Халимов ва М.Ҳамраевалар ижросидаги “Шукрона”, Жиззах давлат педагогика институти Мусиқий таълим йўналиши талабаси Б.Жўраев  ижросидаги “Ватаним”, Тошкент давлат техника университети талабаси Х.Абдувалиев ижросидаги “Ватан яшнасин”, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси С.Икрамов  ижросидаги “Яккадир Ватан”,      Тошкент давлат педагогика университети талабаси О.Бурхонов ижросидаги “Истиқлол марши”, Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабаси О.Алиева ижросида куйланган “Ўзбекистон” қўшиқлари энг яхши ижод намуналари деб топилиб, олий таълим муасасалари ўртасида ўтказиладиган танловнинг якуний босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Кўрик-танловнинг олий таълим муассасалариаро якуний босқичи  2016 йил 9 июль куни Ўзбекистон давлат консерваторияси катта концерт залида ўтказилди. Танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Самарқанд давлат университети ва Қарши давлат университети иштирокчилари, 2-ўринни Қорақалпоқ давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институти, 3-ўринни Андижон давлат университети, Наманган давлат университети ва Тошкент давлат техника университети иштирокчилари қўлга киритишди. Танлов ғолиблари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, кўп йиллардан бери танловни ташкил этиш ва ўтказишда фаоллик кўрсатиб келаётган олий таълим муассасалари устоз-мураббийлари ҳам танлов ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
 
Мазкур босқич ғолиблари идоралараро ўтказиладиган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг якуний Республика босқичида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан иштирок этиш учун тавсия этилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.