topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

“Ягонасан, мақаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг якуний босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Ilm-fan
 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон давлат Консерваториясида Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловда таълим муассасаларининг 16 та жамоалари Қарши давлат университети, Гулистон давлат университети, Наманган давлат университети, Урганч давлат университети, Тошкент давлат аграр университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Қўқон давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали ҳамда Термиз давлат университетининг Денов филиаллари иштирок этишди.
Танлов натижаларига кўра, Самарқанд давлат университети бадиий жамоаси 1-ўрин, Қўқон давлат педагогика институти бадиий жамоаси 2-ўрин, Гулистон давлат университети бадиий жамоаси 3-ўринни қўлга қиритди.
Ғолиб бўлган жамоалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Диплом, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.                
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ҳузуридаги Маънавият ва маърифат
маркази директори                                                                      О.Худайназаров      

0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.