топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Вазир талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Жорий йилнинг 4 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Вазир ва ёшлар” мавзусида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган ёшлар, етимлик ёки чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва ташаббускор талабалар ҳамда 31 ёшдан ошмаган илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчиларнинг илм-фан ва таълим билан боғлиқ муаммоларига қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди.

Хусусан, мамлакатимизда ёшларни баркамол шахс сифатида ватанпарварлик, фидойилик руҳида тарбиялаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор имтиёзлар жорий қилиниб, ёшлар билан ишлаш механизми тубдан ўзгартирилди. Мазкур мулоқот ҳам шулар жумласидан бўлиб, бунинг натижасида ёшлардаги фаоллик, қизиқиш, интилиш ва келажакка бўлган ишончи янада ортиб бормоқда.
Вазир, унинг ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари билан тизимдаги ёшлар вакиллари ўртасида махсус жадвал асосида учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиш йўлга қўйилган. Шу орқали уларнинг муаммоларини ўрганиб, жойида бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунга қадар тизим раҳбарлари иштирокида 11 та очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказилди. Уларда 56 та ёшлар билан боғлиқ масала кўтарилган бўлиб, ҳозирга қадар шундан 38 таси ўз ечимини топиб, 18 таси келгусидаги режалар қаторига киритилди.
Айни вақтда талаба ва ўқувчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савиясини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, таълим тизимида ёшларга оид давлат сиёсати ва маънавий-маърифий соҳага доир ишларни янада такомиллаштириб, янги босқичга кўтариш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази таркибида Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш маскани ташкил этилмоқда.
Мулоқот давомида Олий ва ўрта махсус таълим вазири талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, уларни қийнаётган муаммолар ечими бўйича ўз фикр-мулоҳазарини билдирди.
Галдаги очиқ мулоқотни июнь ойининг биринчи ярмида ўтказиш режалаштирилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.