топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватанга муносиб фарзанд бўламан

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
  Ўткиров Суннатбек Рустамжон ўғли
      Болалигимда осмонўпар биноларнинг расмини чизишни ёқтирардим. Айниқса, ҳашаматли кўприклар, кўпқаватли уйлар, стадионлар… Чизмаларимни кўпинча  дадам билан бирга чизардик, улар тегишли маслаҳатлар берардилар, менда тасаввур ҳосил бўлиши учун шаҳар айлантириб, қалбимга илҳом бахш этар эдилар, дунёқарашимнинг кенгайишида бу қўл келган. Вақтлари ҳар қанча тиғиз бўлмасин, мен учун доим фурсат топганлар. Ўша пайтданоқ отамнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилардим. Болаликдаги аҳдим ўзим орзу қилган касб – архитектурлик сари етаклади, — дейди Суннатбек Ўткиров.
Суннатбекнинг отаси Рустам ака Умаров ҳарбий хизматчи, подполковник. Узоқ йиллардан бери мамлакатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бундай машаққатли касб соҳибларига имтиёзлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Суннатбекнинг ҳаётида ҳам ижобий ўзгариш ясади.
Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республика олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча имконият яратилди. Қарорга кўра хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда ижобий натижаларга эришган, тегишли ташкилотларнинг тавсияномаларига эга бўлган хизматдаги офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиниши учун квота ажратилган. Ушбу имтиёздан фойдаланган Суннатбек Ўткиров ҳам айни дамда Тошкент Давлат Архитектура ва Қурилиш институти талабалари сафида давлат гранти асосида таҳсил олмоқда.
— “Йиллар давомида отамнинг юртимиз тинчлигига қўшиб келаётган ҳиссалари, машаққатли меҳнатларининг натижаси бу”-дейди Суннатбек. Отам ҳунарли ва илмли бўлсам, ҳеч қачон хор бўлмаслигимни уқтирадилар. Мана, бир касбни эгаллаш учун бел боғладим.Дуолари сабаб ютуқларга эришдим. Мақсадим- юртимизда жаҳон андозаларига мос замонавий бино иншоотлар қуриш, мамлакатимиз равнақи йўлида сидиқидилдан меҳнат қилиш, энг муҳими, ота-онамга ва Ватанимга муносиб фарзанд бўлишдир”.
Мақсадларингиз, орзуларингиз ижобат бўлсин!
 
Гулшода Иброҳимова суҳбатлашди. 
 “Масьулият бошқача ҳис қилинади...”
Исматиллаев ЖАХОНГИР Нурилло угли.
Тошкент давлат стомотология институти 1-курс талабаси.
   -Адабиёт, шеърият ҳамиша мени оҳанграбо каби ўзига тортади. Айниқса Муҳаммад Юсуф ижодининг сеҳри, сўзларнинг жилоси, мисралардаги самимийликдан доим ҳайрат ва завқ олганман. Шеърларини ёд оламан, мусиқасини хиргойи қиламан. Бироқ, бу менинг ҳоббийим. Асосий мақсадим яхши стоматолог врач бўлиш. Инсонларнинг эркин ва чиройли табассумга эга бўлишини истайман.
    Дадамнинг хизатлари юқори бахоланиб, мен ҳам давлат гранти орқали тахсил олишга мушарраф булганимдан мамнунман. Давлатимиз томонидан берилган бундай имкониятларга жавобан Соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишни истайман ва бу йулда бор билим ва иктидорини ишга солишга ҳаракат қиламан. 
   Ҳарбий инсоннинг фарзанди бўлиш, алоҳида тартиб интизом, масъулият ва чуқур идрок талаб этади. Доим отамга муносиб фарзанд бўлишга интилганман. Баъзан айрим тенгдошларимнинг безориликлари, жиноятлар содир этишгача боришидан кўнглим беҳузур бўлади, Наҳотки ота-онасини юзини ерга қаратишдан уялмайди деган хаёлларга ҳам бораман.
“Отам туфайли дугоналарим байрам нишонлашади”
Маткаримова Мохинур Авазбек қизи архитектура
   Ҳарбий хизматчининг қизи бўлганим туфайли елкамга икки карра кўпроқ масъулият тушишини аллақачон англаб етганман.Чунки отамни ҳам давлат аҳамятига молик шахс деб биламан. Ёшлигимда албатта ҳарбий бўламан дердим. Отам эса сен қандай қарорга келсанг ҳам мен қуллаб-қувватлайман, фақатгина тўғри йўлни танлашинг керак дердилар. Уларни кам кўрардик, Айниқса байрам кунлари кўпинча уйда бўлмасликлари менга ёқмасди. Мактабдаги дугоналарим байрамда дадаси билан қаерга боргани ҳақида тўлқинланиб сўзлаганда ҳавас билан тинглардим. Чунки биз кўпинча байрамни у ўтиб бўлгандан кейин нишонлардик.Ҳафа бўлиб қолардим баъзан. Буларни барини катта бўлганимдан сунг тушуниб етдим. Бизни мана шундай илм даргоҳларида таҳсил олишимиз, осуда осмон остида эркин ва тинч ҳаёт кечиришимиз, дугоналаримнинг байрамни зур кутиб олишилари учун дадам тунни тонгга уларканлар. Бу мен учун ҳақиқий шараф!
       “Ҳарбий оила фарзанди булиш бахт”
Аралов Санжар Салоҳиддин ўғли
Тошкент Тиббиёт Академияси
   Дадамни йўлларидан боряпман. Қурол- аслаҳаларга қизиқардим. Ҳарбий лагерларга борганман,  орасида улар орасида ўсганман. Дадам сюрпризлар қилишни яхши кўрардилар. Келолмасам керак хафа булмайсана ўғлим деганлару лекин етиб келганлар доим. Дадамни касбий фаолиятлари туфайли бир нечта вилоятга кўчишга туғри келган. Бироқ киришимлилигим туфайли тезда мослашардим.
    Харбий хизматни ҳар бир йигитнинг бурчи деб биламан. Шу ватанда яшаяпмизми, демак унинг учун хизмат қилиш ҳам шарт. Бунга бефарқ бўлмаслик керак.
Дадам хеч бўш вақтим бўлишига қўймасдилар Буш вакт бу бўшлиқ дегани. 3-синфда мусиқа тўгарагига борганман. Ғижжак чалиш, сартарошлик ҳунарини ҳам эгаллаганман. Қўлимдан келмайдиган иш йўқ. Ойимнинг ёрдамчилариман.Айни пайтда ойим санаториядалар. Мен еса дадам келгунларига қадар овқат тайёрлашим керак. Бугун мени навбатим J. Харбий оила фарзанди бўлиш  бу катта бахт.
  
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.